Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [36]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [32]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [21]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [19]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [18]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ислом Тўхтахўжаев - «Локомотив»нинг янги ҳужум қироли!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионатининг 2-давра ўйинларига келиб «Локомотив» жамоасида ҳужумларни самарали якунлайдиган тўпурар футболчига кучли эҳтиёж сезила бошланди. Фарҳод Тожиев жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққач темирйўлчиларда ҳужум чизиғининг яққол етакчиси кўринмаётган эди. Тўғри, Иван Нагаев ва Александр Шадринлар кичик Тожиевнинг йўқлигини билдирмасликка уринишди. Бироқ, энг муҳим паллаларда уларга барқарорлик етишмаётган эди. Ниҳоят мавсум охирига келиб Ҳаким Фузайлов бу муаммонинг ечимини топди. Қандай қилиб дейсизми? «Локомотив» устози ҳеч қандай янги ҳужумчи кашф қилгани йўқ, шунчаки иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевни олдинги чизиққа ўтказди ва унга эркин ҳаракат қилиш имконини берди. Натижа эса узоқ куттиргани йўқ. Ўтган турда Ғузорда дублга эришган «Локо»нинг янги ҳужум қироли бугун ўз номини яна икки бор таблога ёздириб қўйиш баробарида жамоасини ҳам олдинга бошламоқда. Агар Фузайлов бу экспериментга аввалроқ қўл урганда эҳтимол Қосимов миллий терма жамоа ҳужум чизиғидан ўрин олган ва бугун бош жамоамиз ЖЧ плей-офф ўйинларига ҳозирлик кўраётган бўлармиди?! Майли, бу алоҳида мавзу.

 

Бевосита ўйинга келсак, дастлабки дақиқалардан майдон эгалари рақибга босим ўтказишга киришиб кетди ва «Навбаҳор» дарвозасига таҳдид солишга киришиб кетди. Аммо, меҳмонлар ҳам ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, «Локомотив» ҳужумчиларига ҳеч қандай имкон беришмади. Ўйиндаги илк ҳавфли вазият 18-дақиқада содир бўлди. Жарима майдонига яқин жойда Шадринни йиқитишди ва жаримани Гоголь амалга оширди. Унинг айёрона йўллаган зарбасига дарвозабон кеч қолганди. Аммо, Мочаловнинг бахтига тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Шундан кейин ҳам майдон эгалари ташаббусни қўлида ушлаган ҳолда рақиб дарвозасига тинмай таҳдид солиб туришди. Лекин, аксарият вазиятларда ҳужумлар якунига етмай қолаверди. 34-дақиқада А.Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Темур Ғаниев қийинчилик билан бартараф қилди. Орадан кўп ўтмай Карпенко тўпни ван Бастен услубида дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Бироқ, тажрибали футболчининг зарбасига аниқлик етишмади. 39-дақиқада ҳисоб очилди. Қанотдан Ислом Иномов жарима майдонига оширган тўпни бошқа бир Ислом, яъни Тўхтахўжаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0. Бу ҳисоб танаффусгача ўзгармади.

 

Танаффусда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга оширди. Лекин ўзгаришлар ҳисобда ортда қолаётган эмас, балки олдинда бораётган жамоага фойда келтирди. 50-дақиқада Тўхтахўжаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Аммо, Мочалов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Холматов бурчакдан ўйинга киритган тўпни яна ўша Тўхтахўжаев дарвозага тўғрилаб қўйди. Ўйинга заҳирадан қўшилган Нагаев ҳам «Локомотив» ҳужумларини кўчайтирди ва ўзи ҳам гол уриш учун астойдил ҳаракат қилди. Жумладан, 62-дақиқада унинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 71-дақиқада Жабборовнинг чамаси 20 метрлар масофадан тепган тўпини дарвозабон қайтаришга эришди. 79-дақиқада Бобур Йўлдошев ҳужумга қўшилди ва дарвозадан 25-30 метрлар узоқликда уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Жарима зарбасини бу сафар Холматов бажарди ва унинг айёрона зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди – 3:0. Гарчи ўйин тақдири ҳал бўлган эрса-да майдон эгалари ҳужумкорликни бўшаштирмади ва ўйин охирларида Нагаев ҳисобни ошириш учун жуда яхши имкониятларга эга бўлди. Аввалига Йўлдошевнинг қанотдан оширган тўпини Ваня оёқлари орасидан дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Тўп дарвозага бориб тушмаган бўлса-да Нагаевнинг ушбу ҳаракатини мухлислар олқишлар билан қарши олди. Кейинроқ у яна бир қулай имкониятни бой берди. Қисқаси, «Локомотив» ҳужумчисига шу куни омад кулиб боқмади. Бироқ, асосийси жамоа муҳим ғалабага эришди ва қувонарли жиҳати, сўнгги тур олдидан чемпионликни қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Демак, «Локомотив» олға, деб қоламиз.

 

 

 

«ЛОКОМОТИВ» – «НАВБАХОР»- 3:0 (1:0)
ГОЛЛАР:
Ислом Тўхтахўжаев, 39 - 1:0. Ислом Тўхтахўжаев, 50 - 2:0.Акмал Холматов, 79 - 3:0.

 

Огохлантиришлар: Бобур Йўлдошев (2) – Ботир Тўрабоев (17), Рустам Аъзамов (45), Тимур Яфаров (90).
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), А. Рубаков (Тошкент)
«Локомотив» стадиони: 3105- мухлис.

 

«Локомотив»: 12.Темур Ғаниев, 4.Бобур Йўлдошев, 3.Евгений Гоголь, 8.Акмал Холматов, 11.Александр Шадрин (23.Иван Нагаев, 59), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Ислом Иномов (17.Салим Мустафоев, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шерзод Шарипов, 29.Виктор Карпенко (99.Александр Оника, 76), Дилшод Жабборов.

 

Захирада қолганлар: 31. Артур Парванов, 24.Иброҳим Рахимов, 33.Икром Алибоев, 55.Илҳом Суюнов

«Навбахор»:1.Виктор Мочалов, 3.Ботир Тўрабоев (6.Леонид Кошелев, 46), 7.Абдуазиз Султонов (13.Темур Султонов, 46), 8.Азим Аҳмедов, 21.Аъзам Алиев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Абдумалик Абдуллаев, 30.Собир Ҳамидов, 31.Рустам Аъзамов, 47.Темур Яфаров, 99.Аюбхон Гаппаров (96.Акбаршо Рашидхонов 81).
Захира:Павел Леус, Акром Бахритдинов, Дурбек Умаралиев, Абдураззоқ Жўраев,

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:13, 04.11.2013. Ўқилди: 5069 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.