Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор»: Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Вилоятлар ФФ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Самарқанд шаҳрида ўтказилган кубок соҳиблари мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақа бош соврини учун Қорақолпоғистон Республикаси ва ўз вилоятларида ғолиб чиққан жамоалар курашга киришишди. Тошкент шаҳридан “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари йўлланмани қўлга киритишганди.

Сергей Лушан шогирдлари дастлабки турда мезбон жамоа – “Баҳор-Геолог” клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жамоамизнинг ягона голи Владислав нуриев ҳисобига ёзилди.

2-турда “Нуристон” устидан 5:1 ҳисобида қозонилган ғалаба эвазига тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди. 6-дақиқадаёқ Достонбек Ҳамдамов ёш “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Умуман айнан шу футболчи учрашув давомида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шунингдек яна бир гол Зарбулло Умаров ҳисобига ёзилди. Танаффусдан сўнг “Нуристон” аъзолари ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилдилар. Лекин 48-дақиқада Улуғбек Мажидов пенальтини самарали якунлай олмади. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида у бирибир “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди – 3:1. Бир голга тошкентликлар иккита – Жавохир Қаҳрамов ва Даврон Мамажонов голлари билан жавоб қайтаришди. Якуний натижа 5:1.

Ярим финалда тарбияланувчиларимиз иккинчи гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этган Нукуснинг КДУ жамоасига қарши тепишди. Биринчи голни қорақолпоғистонликлар киритишди: гол муаллифи – Жасур Қурбонов. 31-дақиқада Владислав Нуриев ўртадаги голлар мувозанатини тиклади. Ўйин якунланиши арафасида нукусликлар аъзоси Марат Ажиниязов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида эса “Бунёдкор” омадлироқ чиқиб, 5:4 ҳисобида устун келди.

Иккинчи ярим финалда эса “Баҳор-Геолог” Андижоннинг “Уз ДОНГ Жу” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, мусобақа бош соврини учун “Бунёдкор” ва “Баҳор-Геолог” майдонга тушишди. Тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичидаги мағлубият учун рақибларидан реванш олиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ ёш футболчиларимиз маҳорат бобида анчайин тажрибалироқ коллективни жамлаган “Баҳор-Геолог” қаршилигини синдира олишмади. Шунга қарамай асосий вақтда кучлар тенг келди – 0:0. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди.

Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида иштирок этган бунёдкорчилар ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Турнирда орттирилган тажриба ўсмирларимизнинг кейинги фаолияти давомида асқотади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:00, 06.11.2013. Ўқилди: 3130 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.