Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Султонов: «Болалар футболи — футболимиз асоси»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Вилоятлар ФФ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Самарқанд вилоят футбол федерацияси болалар футболи бўлими бошлиғи Улуғбек Султонов билан болалар футболи ва вилоятда амалга оширилаётган ишлар бўйича суҳбатлашдик.

— Улуғбек ака вилоятда болалар футболи бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
— Йил давомида болалар футболи бўйича 30 тадан зиён мусобақа ташкил этдик. Ундан ташқари болаларимиз билан бошқа вилоятлардаги 14 та мусобақада иштирок этиб келдик. Хотира турнирлари ва халқаро мусобақалар ташкил этилиб,  буларнинг барчаси  кўнгилдагидек ўтказиб борилди. Бундан ташқари ҳали бутун қиш давомида болаларни футболга жалб этиш ва шуғулланиб бориши учун ташкилий ишлар кўриб чиқилмоқда. Жумладан Конституция кунига бағишлаб йилдаги сўнгги мусобақани ўтказамиз. Шундан сўнг қишги мавсумга ўтиб мини-футбол бўйича мартгача мусобақаларни ташкиллаштириб борамиз.

— Бу ишлар самараси сифатида қандай фактларни келтира оласиз?
— Охирги йилларда Самарқандда катта муваффақиятларга эрилди. Ҳар битта иштирок этган мусобақамиздан совриндор сифатида қайтмоқдамиз. Бу ҳам амалга оширилган ишлар самараси деб ўйлайман. Жумладан Самарқандда ўтган "Навруз-2013" мусобақасида биринчи, Тошкентда ўтган халқаро мусобақада фахрли ўринларни қўлга киритдик. Ундан ташқраи Республикамиз бўйлаб бўлиб ўтган турнирлардан Наманганда ва Гулистонда учинчи, Бухорода иккинчи ўринларни қўлга киритдик.

— Бу мусобақалар ташкилий жиҳатида ким томонидан олиб борилмоқда?
— Асосан вилоят футбол федерацияси ва Болар спортини қўллаб қувватлаш ташкилотлари томонидан ташкил этилиб борилмоқда. Ундан ташқари ҳар бир туманимизда бу борада бизга ташкилий ёрдамлар бериб борилади. Ҳали мусобақаларимиз давом этади.

— Болалар футболини ривожлантириш учун нималарни қилиш керак деб ўйлайсиз?
— Энг аввало болалар футболи биз учун келажак футболи эканлигини ва бунинг учун биз қаттиқ ишлашимиз кераклигини айтиб ўтишим керак. Футболимиз асоси бўлган болалар футболини тўғри йўлга қўя олсак биз мақсадга эришамиз. Туманларда бу борада ишларни ривожлантириш керак. Ҳали ҳам чекка қишлоқларимизда истъедодли ёшларимиз етарлича ва биз буларни топиб уларнинг кейинги фаолиятини тўғри йўлга қўйишимиз энг муҳими. 2014 йил учун режалар тузиб чиқилди ва кейинги йил учун камида вилоятимизда 50 тагача мусобақалар ташкил этмоқчимиз.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 12:09, 09.11.2013. Ўқилди: 3334 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик