«Милан» Аллегрини истеъфога чиқармаслиги аниқ бўлди
Массимилиано Аллегри "Милан" бош мураббийи бўлиб қолади. Мавсумнинг ўта омадсиз ўтаётганига қарамай клуб раҳбарларининг қарори шундай бўлган.
Football Italia газетаси тарқатган хабарга кўра, клуб президенти Сильвио Берлускони ва вице-президент Адриано Галлиани мураббийни ўзгартириш масаласини муҳокама қилишгач, Аллегри қолиши керак деган қарорга келганлар.
Аввалроқ, "Милан" Аллегри билан хайрлашиши ва унинг ўрнига собиқ ҳужумчи Филиппо Инзагининг ўтириши хабар қилинган ва унда бош мураббий масаласига бугун ойдинлик киритилиши қўшимча қилинган эди.
Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 23:20, 11.11.2013. Ўқилди: 2683 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар