«Милан»да бош мураббий лавозимига Винченцо Монтелло номзоди пайдо бўлди
"Милан" бош мураббийи масаласи ҳамон кун тартибидан олингани йўқ, дея хабар тарқатган La Gazzetta dello Sport`га кўра, Массимилиано Аллегри истеъфога чиққан тақдирда клубдагилар унинг ўрнини "Фиорентина" устози Винченцо Монтеллани олиб келишлари мумкин.
39 ёшли италиялик мутахассис варианти билан бир қаторда "россонерлар" ёшлар жамоаси бош мураббийи Филиппо Инзаги ва Италия терма жамоаси устози Чезаре Пранделли номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Аммо бу ўринга даъвогарлар орасида фаворит дея "Милан" собиқ яримҳимоячиси, айни пайтда "Ботафого" ўйинчиси ҳисобланган Кларенс Зеедорф эътироф этилмоқда. Унга клуб президенти Сильвио Берлусконининг шахсан ўзи қизиқиш билдиргани борасида хабарлар бор.
Манба: www.gazzetta.it
Киритилди: 15:00, 20.11.2013. Ўқилди: 2800 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар