Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Геворкян 29 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун “Насаф” жамоасининг сардори, мамлакатимизнинг жорий йилдаги 4 марта энг яхши ўйинчиси, жамоанинг голурари – Артур Геворкяннинг таваллуд айёми куни, у 29 ёшга тўлди. Табрикни сўзимизни охирида айтамиз, ҳозирча Артур ҳақида озгина...

Азиз футбол ишқибозларига маълумки, Артур Геворкян 1984 йил 22 ноябрда Туркманистон Республикасининг Ашхобот шаҳрида таваллуд топган. У 2001 йили Ашхобот шаҳридаги 18-сонли ўрта мактабни тамомлаган. Ёшлигидан футболга қизиқиши туфайли ўқишга тўғрироғи бирон бир олийгоҳга кириб ўқишга ҳам вақти бўлмади. У Қаршининг “Насаф” жамоасига келгунча 2002-2004 йиллар Туркманистоннинг “Шағадам”, 2005-2006 йиллар Қозоғистоннинг “Есил Багатыр”, 2006-2009 йиллар Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси, 2009-2010 йиллар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаларида фаолият кўрсатди. У 2010 йил футбол мавсуми ниҳоялангач Қаршининг “Насаф” жамоасига таклиф этилди ва 2011 йил мавсумдан бошлаб ушбу жамоада фаолият юритиб келмоқда. Уни мамлакатимизга дастлаб 2006 йили “Шўртан” жамоасида фаолият юритаётган туркманистонлик мутахасис Сеид Сеидов таклиф этганидан ҳам хабардорсиз.

Артурнинг айнан “Насаф” сафига қўшилиши унинг футболчилик фаолиятидаги ёрқин дамларини бошлаб берди. У 2011 йили жамоа сафида чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатиб чемпионатнинг кумуш медали совриндори бўлибгина қолмай балки Осиё футбол конфедерациясининг кубоги соҳиби ҳам бўлди. Шунингдек ўша пайтдаги ОФК раҳбари томонидан топширилган махсус совринни ҳам қўлга киритди.

Артур Геворкян 2013 йил футбол мавсумида жамоага нафақат сардорлик қилди, балки жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчисига айланди. У бу йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 18та гол киритишга эришди. Жамоанинг кўплаб голларига ҳаммуаллифлик ҳам қилди. Ушбу голлар ичида мухлислар учун шубҳасиз энг қимматлилари – бу пешқадам жамоаларга қарши муҳим ўйинларда унинг киритган голларидир.

Артурнинг мухлислар энг кўп қадрлайдиган хусусиятларини кўплаб санаб ўтсак бўлади. Артур сермаҳсул футболчигина эмас, балки чиройли хулқи билан ҳам мухлисларнинг қалбидан чуқур жой олди. Камтарин, ҳамманинг бирдек ҳурмат қиладиган ажойиб хулқи бор. Уни ҳеч қачон “мен яхши ўйинчиман”, деб керилганини ҳам кўрмадик. У билан суҳбат қилсангиз шу нарсага амин бўласизки, зўр футболчи билан эмас, чиройли тарбия соҳиби бўлган инсон билан гаплашаётганингизни ҳис қиласиз. Албатта унинг бундай чиройли тарбияли бўлишида ота-онасининг ҳам бебаҳо меҳнатлари бор. Отаси – Гарик Арзуманян ва онаси – Геворкян Елена Александровналар унга ва акаси Давидга шундай чиройли тарбия бериб вояга етказганлар. У ўзаро суҳбатларимиз мобайнида “акажон мен мана Ўзбекистонда етти йилдан буён фаолият юргизаяпман ва оилам билан истиқомат қилаяпмиз, менимча худдики мен ушбу юртнинг тўлақонли аъзосидекман, шунинг учун бўлса керак мени легионер сифатида кўришлари баъзан тўғриси эриш ҳам туюлмоқда”, дейди у.  Майли бу расмиятчилик, аммо у аллақачон ўзимизникига айлангани рост. Шундан бўлса керак, мавсум якунлангач унга нисбатан мухлисларда савол пайдо бўлади “Артур кетмайдимикан?”, деган. Йўқ, у кетмайди, у ҳали “Насаф”да ўйнайди. Мана бир неча йилдирки Артур оиласи билан Қарши шаҳрида умргузаронлик қилаяпти. Турмуш ўртоғи – Маргарита, ўғиллари – Микаел ва Арам билан ҳамиша бирга. Шу ўринда айтиш лозимки, Артур чиройли ва ҳамжиҳат оила бошлиғи ҳамдир. Футболчининг ҳаётини кўп қисми сафарда ўтади, Артурнинг бўш вақти пайдо бўлиши билан оиласи билан бирга ўтказишга ошиқади.

“Насаф”нинг ана шундай футболчиси бор. Унинг меҳнатларини, жамоа ютуқларига қўшаётган ҳиссасини доимо мухлислар қадрлайдилар ва ҳурмат қиладилар. Шунингдек, жорий мавсумда Артурнинг фаолиятига  мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ҳам жуда катта баҳо беришди. ПФЛ томонидан ҳар ойда ташкил этиладиган сўровномаларда у тўрт карра “энг яхши ўйинчи” номинацияси лауреати ҳам бўлди. Офарин!

Сўзимиз бошида у бугун 29 ёшга тўлганлиги ҳақида айтган эдик. Биз voha.uz сайти ходимлари номидан, бутун қашқадарёлик футбол ишқибозлари номидан ва барча Артур Геворкяннинг мухлислари номидан унинг бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз! Артурга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз! Артурни ўз оиласи бахтига ва биз футбол ишқибозлари бахтига доимо соғ ва омон бўлсин деймиз! Турмуш ўртоғи Маргаритахон билан вояга етказаётган фарзандлари Микаел ва Арамнинг келажакда камолини кўриб, қўша қаришиб юришсин деймиз!

С днём рождения, Артур!!!

voha.uz футбол мухлислари сайти ва "Насаф" клуби ишқибозлари

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 07:48, 22.11.2013. Ўқилди: 2810 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик