Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Геннадий Кочнев: «Бухоро футболи келажагига бефарқ қараб тура олмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқинда ОАВда "Бухоро"нинг собиқ бош мураббийи Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди. Агамуродов жамоадан кетганлигининг сабаби асосан Кочнев билан боғлиқлигини айтиб ўтган.

Шу фикр тўғрими ёки йўқми? Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Геннадий Кочнев билан боғланиб, унинг фикрларини сўрадик.

— Геннадий Геннадиевич, яқинда Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди, ўқидингизми? Бу гаплар асослими?
— Ҳа, ўқидим. Очиғини айтсам, бу гапларни эшитиб ҳайрон қолдим. Нафақат мен, балки раҳбарият ҳам ҳайрат билан ушбу хабарни қабўл қилди. Наҳотки, инсон шу даражада ўз айбини бўйнига ола билмаса? Наҳотки, "Бухоро" клубининг раҳбарлари Агамуродов кўрсатган сабаблар туфайли уни лавозимидан бўшатади? Тўғри мен Тачмурод Шамакович билан бу мавзуда гаплашганман. Мен ўзим бухороликман ва Бухоро футболи келажаги мени бефарқ қолдирмайди. Бухорода талантли футболчилар жуда кўп. Хусусан, ўринбосарлар таркибида михланиб қолган келажаги порлок футболчиларимиз ҳам кўп. Мен унга ҳеч бўлмаганда уларга имконият беришини сўрадим, холос.

Бухоро футболи мамлакатимизда ўз ўрнига ва мавқеига эга. Азалдан "Бухоро" клуби ўзбек футболига кўплаб талантларни етиштириб берарди ва доимий равишда маҳаллий футболчилар билан алоқада бўлиб келар эди. Лекин айнан шу йил ушбу алоқа узилди. Шаҳзод Сулаймонов, Жамшид Ҳасанов, Азиз Муродов ҳозирги кунда айни кучга тўлган даврлари, уларга ишониш керак, имконият яратиш керак.

Мен аминман-ки, юқорида санаб ўтган ёш футболчилар айрим жамоалардан ижара асосида "Бухоро"да туп сурганлардан ҳеч ҳам қолишмайди. Йил давомида ҳатто мухлислар ҳам "Нега махаллий футболчиларнинг ҳаммаси йўқолиб боряпти?" деган саволлар кўп бора янгради.

Бухорода ўтган "Гулистон"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жаҳон чемпионати иштирокчиси Азизбек Муродов майдонга тушурилди. У деярли тўп билан муомала қилмай, ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг Муродовнинг кўзи тула ёш эди. Бу кўз ёшлар алам кўз ёшларидир. Келажак ёшлар қўлида деймиз, лекин нега уларга ишонч ва имконият бермаймиз?

— Агамуродовнинг лавозимидан бўшашиш сабаблари булар бўлмаса, унда нима сабабдан раҳбарият унинг хизматларидан воз кечди?
— Яна қайтараман, ҳеч қанақа раҳбарият бу сабаблар туфайли мураббийни ишдан бўшатмайди. Бунинг сабаби умуман бошқа. Чемпионатнинг сўнгги турларида "Бухоро" жамоаси кетма-кет мағлубиятга учради. Бу ўйинларни раҳбарлар, ҳомийлар ва мухлислар ўз кўзлари билан кўришди, ҳаттоки Навоийда кўплаб бухоролик мухлислар бор эди ва ушбу мағлубиятни ва ўйинни ўз кўзлари билан кўришди.

Шунинг учун Тачмурод Агамуродовнинг "Бухоро" бош мураббийи лавозимидан четлатилишининг сабаби деб жамоанинг сўнгги ўйинларда қониқарсиз натижа қайд этиши ва энг асосийси ўйин сифати йўқолганлиги билан изоҳланади.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салиҳов суҳбатлашди.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 12:37, 22.11.2013. Ўқилди: 3483 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик