Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив»: Мавсум якунлари ва келгуси режалар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун, 22 ноябрь куни “Локомотив” футбол клуби раҳбарияти билан мавсум якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ва спорт директори Равшан Муқимов иштирок этишди.

Хабарингиз бор, Ҳаким Фузайлов “темирйўлчилар” жамоасида расман бош мураббий вазифасини бажарувчи ҳисобланса-да, клубни у шуғуллантиради, ўйинларга тайёрлайди, натижа учун у жавобгар ҳисобланади. Матбуот анжумани айнан ушбу ҳолатга аниқлик киритиш билан бошланди.

Фузайлов “ПРО”га ўқимоқчи
Ҳаким Фузайлов: — ЎзПФЛ регламентига мувофиқ, Олий лига клубини бошқариши лозим бўлган легионер-мураббий албатта “ПРО” лицензиясига эга бўлиши шарт. Мен Москвадаги мураббийларни тайёрлаш олий мактабини тамомлаганман. Тегишли дипломга эгаману, аммо “ПРО” лицензиясига эга эмасдим. Шунинг учун ўтган йиллар давомида жамоада бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келдим. Шу кунларда Москвада “ПРО” лицензияси учун ташкил этиладиган курсда таҳсил олмоқчиман. Ҳозир курс учун мураббийлар тўпланяпти, январь ойида курслар бошланиши кутиляпти. Насиб қилса, ушбу курсни якунлаганимдан кейин бемалол Олий лига клубида бош мураббий сифатида фаолият юритишим мумкин.

“Вазифа деярли уддаланди”
Ҳ.Фузайлов: — Клуб раҳбарияти томонидан олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда мавсум якунига қадар Олий лигадаги интригани сақлаб қола олдик. Тўғри, мавсум бошида олдимизга энг юксак натижалар қўйилганди. Чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаганимизни, Ўзбекистон кубогида финалга чиқа олмаганимизни раҳбарияти тўғри қабул қилди. Боиси, мавсум давомида етакчи футболчиларимиз жароҳат олишди, баъзан ўйинларимизда пасайиш юзага келди. Ҳар ҳолда ўтган йилга қараганда ўсишга эришдик. Хабарингиз бор, ўтган мавсум Кубокни чорак финалда тарк этган бўлсак, чемпионатда 3-ўринни банд этгандик. Ушбу натижаларга эришишимизда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ҳиссаси катта бўлди. Шахсан компания раҳбари Очилбой Жуманиёзович Раматов клубимиз учун шароитлар яратилишида катта ҳисса қўшди. Мавсум якунига кўра биз халқаро мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдик. Ҳозирги кунда ҳам Олий лига, ҳам халқаро мусобақада иштирок этиш барча шароитлар яратилган. Бунинг учун ДАТК раҳбарияти алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Футболчилар
Ҳ.Фузайлов: — Санжар Турсунов жамоамизга кечроқ қўшилганди. Шунга қарамай, ўзи ўйнаган ўйинларда унинг фойдаси тегди. У терма жамоа футболчиси ҳисобланади. Давралар оралиғида унга Россиядан таклиф тушгани учун унинг кучли чемпионатга кетишига қаршилик қилмадик. Ишончим комил, у жамоамизда қолганида Санжарнинг фойдаси янада каттароқ бўларди. Легионер футболчи Алан Кусов борасида балки адашдик, десак нотўғри бўлади. Боиси, у мавсум бошида жароҳат олди. Энди соғайиб майдонга қайтганди, яна жиддий жароҳат олди. Шунинг учун унинг соғайишини кутиб ўтирмадик ва у билан шартномани бекор қилдик. Ҳар қандай жамоада бунга ўхшаш хатолар юз бериб туради. Энг асосийси, тарки борасида бундай хатоларга йўл қўймаслик зарур.

Фарҳод Тожиев даволаш ишларини якунлаб, бугун-эрта Германиядан қайтиши керак. У билан шифокорларимиз шуғулланишади. Умид қиламиз, Фарҳод январь ойидан умумий гуруҳда шуғуллана бошлайди. Умуман олганда, Тожиевга жароҳатни “Бунёдкор” футболчиси Хайрулла Каримов етказганди. Мен эса Каримовнинг атайлаб бундай қилганига ишонмайман. Унинг ўйин услуби шунақа, у барча билан шундай ўйнайди. Хайрулланинг ўзи ҳам футболчи ва ҳамкасбини атайлаб “синдирди”, деган фикрдан йироқаман. Ўша вазият шунақа бўлиб қолди. Аслида Фарҳод шундай ҳужумчикига, унга қарши тоза ўйнаш қийин.

Садриддин Абдуллаевнинг вазияти оғир. У шу кунларда Германияга жўнаб кетиши ва жарроҳлик столига ётиши лозим. У тахминан апрель ойида таркиб қайтиши кутилмоқда.

Селекция
Ҳ.Фузайлов: — Мавсум якунланиши билан селекция ишларига катта эътибор қарата бошладик. Хабарингиз бор, Лутфулла Тўраев билан икки йиллик шартнома имзоладик. Лутфулла майдон марказида яхши ўйнайди, марказни яхши кўра олади, унинг тажрибаси катта. ОЧЛ баҳсларида бизга ёрдами тегишига шубҳа қилмайди. Тўраев мисолида яхши савиядаги футболчини қўлга киритдик. Бу сафар селекция ишларини тезроқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Имкон қадар бу ишни жамоанинг биринчи йиғини бошланадиган 10 декабрга қадар якунлашга ҳаракат қиламиз. Шундан кейин тўла таркиб билан мавсумолди йиғинларини бошлаймиз.

Таркибга қайси ўйинчилар жалб қилиниши борасида ҳозир аниқ маълумот бера олмайман. Ҳа, “бунёдкорчи” Жасур Ҳасанов бизга ўтиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Бундай футболчи қайси мураббийга керак эмас? Шунингдек, “Пахтакор” футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов эркин агентга айланганидан хабаримиз бор. Унинг номзодини ҳам кўриб чиқамиз. Мураббийлар штабига маъқул келса, балки уни ҳам жамоага таклиф этармиз.

Шунингдек, таркибга легионер футболчиларни жалб қилиш борасида ҳам иш олиб боряпмиз. Фақат бу ишга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашишимиз керак. Нотўғри қўйилган қадам туфайли маҳаллий футболчининг йўлини тўсиб қўйишимиз мумкин. Бизга ҳужумкор ярим ҳимоячи ва яхши савиядаги легионер ҳужумчи керак.

Павел Бугало...
Ҳ.Фузайлов: — Гўёки Бугало “Бунёдкор” билан Ўзбекистон кубоги жавоб баҳсида ўз савиясидан паст ўйнагани учун жамоадан четлатилган, деган гап нотўғри. Павел профессионал. Бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Шунчаки ўша пайтда Пашада руҳий жиҳатдан муаммолар пайдо бўлди ва хатоларга йўл қўя бошлади. Шунинг учун унга дам беришга қарор қилдик. Бугалога эса барчаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Темур Ғаниев эса ишончимизни оқлади. У ўйиндан ўйинга ўсди, ўзига ишончи ошиб борди. Янги мавсум учун эса бизга яна яхши дарвозабон қидира бошладик.  Жамоада футболчилар ўртасида соғлом рақобат бўлиши керак. Шунингдек, ўсмирлар терма жамоаси дарвозабони Сарвар Каримовни асосий таркибга жалб қилишни режалаштирганмиз. Унга катта умид билдиряпмиз.

Жамоани кимлар тарк этади?
Ҳ.Фузайлов: — Бу масалага яқин 10 кун давомида ойдинлик киритилади. Ҳозирги кунда айрим музокаралар кетмоқда. Тахминан ўн кундан бу саволга аниқ жавоб оласизлар.

Ислом Тўхтахўжаев — ҳимоячими ёки ҳужумчи?
Ҳ.Фузайлов: — Ислом универсал футболчи ҳисобланади. Аслида биз унинг ўз жойи —ҳимояда ўйнашини хоҳлардик. Мавсум сўнгида олдинги чизиқда муаммолар бўлганда Тўхтахўжаев бизга яхши ёрдам берди. Аслида эса у жуда яхши марказий ҳимоячи. Тезкор, ўйинни яхши ўқий олади.

ОЧЛ ўйинлари қайси стадионда бўлиб ўтади?
Равшан Муқимов: — ОФКга берган “заявка”мизда асосий стадион сифатида ўзимизнинг стадионимизни кўрсатганмиз. Ҳозирги кунда стадион талабларига мослаштириляпти. Мухлислар ва журналистлар учун шароитлар яратиляпти. Менимча, ОЧЛдаги ўз ўйинларимизни “Локомотив” стадионида ўтказиш борасида муаммолар бўлмаса керак. Стадионимизга кўплаб мухлислар келишини, бизни қўллаб-қувватлашини ва ўйинмиздан рози бўлган ҳолда кетишини истардик. Ҳа, бизнинг клуб рекламаси, тарғибот-ташвиқоти кам. Аммо ҳақиқий мухлис ҳар қандай шароитда ҳам стадионга ташриф буюради. Биз эса уларга чиройли ўйинлар кўрсатиб беришимиз керак.

Энг аламли мағлубият
Ҳ.Фузайлов: — Мавсум давомида 4 марта ютқазган бўлсак, шубҳасиз, “Қизилқум” ва “Динамо” билан ўйинлардаги мағлубиятлар энг аламлиси бўлди. Ушбу ўйинларга футболчилар етарлича чоғлана олишмади. Ҳар иккала ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учраш бу жуда аламли бўлди. Мавсум якунига яқин “Пахтакор”га ҳам ютқаздик, аммо рақибимиз кучли таркибга эга эди.

Клуб тарбияланувчилари
Р.Муқимов: — 2011 йилдан бошлаб ўз футбол мактабимизни қайтадан йўлга қўйдик. Уч йил давомида футбол мактабимиздан 10 нафар футбол ўринбосарлар таркибига ўтган бўлса, 2-3 нафар футболчи асосий таркибга қўшилди. Назаримда, бу ёмон натижа эмас. Ушбу мавсумда Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов каби футболчилар бир нечта ўйинларда майдонга туширилди. 1994-1996 йилда туғилган бир нечта футболчилар энди асосий таркибда машғулотларда иштирок этишади. Масалан, дарвозабон Сарвар Каримовни ҳам асосий таркибга ўтказамиз.

Ҳакамлар масаласи
Ҳ.Фузайлов: — Мавсум давомида ҳакамларга ҳеч қандай эътироз бўлмади. Умуман олганда, Ўзбекистонда ҳакамлар савияси юқори. Улар футбол ўйнашга халал беришмади. Айрим камчиликлар бор, бу нарса ҳаммада бўлади.

Чемпионатнинг энг яхши ўйинчилари
Ҳ.Фузайлов: — “Насаф” ярим ҳимоячиси Артур Геворкянни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Боиси, у энг барқарор ўйин кўрсатган футболчи бўлди. Мавсумни жуда зўр ўтказди. Шунингдек, Александр Пишур ва Жамшид Искандеровни кучли учликка киритган бўлардим. Агар Фарҳод Тожиев жароҳат олмаганида у ҳам мавсумнинг энг яхши футболчилари қаторида бўларди, шубҳасиз.

Йиғинлар
Р.Муқимов: — Мавсумга тайёргарлик режасини қоғозга тушириб, уни раҳбариятга тақдим этдик. У тасдиқланса, кейин шу асосда иш олиб борамиз. Жамоа дастлабки йиғинни 10 декабрь куни бошлайди ва Тошкентда 25 декабрга қадар машғулот олиб борамиз. Январь ойида эса БААда, февралда Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишни режалаштирганмиз. Мавсум бошлангунига қадар 14-15та ўртоқлик ўйинини ўтказамиз. Шулардан 2таси декабрь ойида бўладиган дастлабки ЎМЙда давомида ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:21, 22.11.2013. Ўқилди: 3928 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.