Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ливерпул дербисида 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳозиргина Ливерпул дербиси ўз ниҳоясига етди. Бу ўйин футбол тарихидаги энг қизиқарли ўйинлардан бири бўлди десак, ҳеч ким бизни койимайди. Ўйида 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, ўйиндан олдин ҳар икки жамоа устозлари Роберто Мартинес ҳамда Брендан Роджерслар узоқ суҳбат қуришди. Улар яқингача «Суонси»да бирга ишлашган ва «оққушлар»ни премьер лигадаги биринчи Уэльс жамоасига айлантиришганди. Жамоанинг бугунги кунига пойдевор қўйишганди. Бу кеча икки ажойиб мураббийнинг икки ажойиб жамоаси 221-Мерсасайд дербисида мухлисларга ҳақиқий футбол завқини намойиш этишди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Фелипе Коутиньо ҳисобни очди. Биринчи бурчак тўпидаёқ «Ливерпул» гол урди. Стивен Жеррард тўпни жарима майдончасига узатди, Суарес бош билан зарба берди ва тўп Фелипе Коутиньога бориб тушди. Бразилиялик ярим ҳимоячи эса хотиржамлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, тўғрироғи ўйиннинг 7-дақиқасида Кевин Миралес ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар ҳам стандарт вазият гол билан якунланди. Жарима зарбаси ҳаволатиб дарвоза томонга узатиб берилди, Мартин Шкртел тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишда хатога йўл қўйди. Стивен Жеррарднинг таъқибидан қочиб кетган бельгиялик Кевин Миралес мувозанатни тиклади 1:1.

Ўйиннинг 18-дақиқасига келиб Луис Суарес катта саҳнага чиқди. 30 метрлар чамасидан белгиланган жарима зарбасини Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси дахшатли аниқлик билан жонли деворни айлантириб дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Бу унинг премьер лигадаги 9-голи бўлди. Таъкидлаш жоизки, Луиснинг бугун майдонга тушиши сўроқ остида турган эди. Чунки у чоршанба куни Мотевидеода Иорданияга қарши майдонга тушган эди. Унинг уч кун ўтиб яна майдонга тушиши мураккабдек туюлганди, лекин клуб президенти шахсий самалётини юбориб уни Ливерпулга олиб келди. Суарес йўл ҳақини шу тарзда тўлади.

Бу кеча нимагадир Роберто Мартинес икки қанот ҳимоячилари Колманн ҳамда Лейтон Бэйнсларга ҳужумга ўтишларига рухсат бермади. «Эвертон»да қанотлар оқсади. Ўйиннинг 32-дақиқасида мезбонларнинг голига муаллифлик қилган Кевин Миралес вахшийларга хос ҳаракат қилди. У тўп бўлмаган вазиятда оёғининг орқа томони билан Луис Суаресга зарба берди. Ҳакам эса уни аяди ва сариқ карточка билан сийлади. Тўғриси сийлади. Миралеснинг ўша вазиятдаги ҳаракати ҳар қандай рангдаги карточкага муносиб эди. Биринчи бўлим шу тарзда ўз ниҳоясига етди.

Ўйиннинг 50-дақиқасида Лейтон Бэйнс ўз ўрнини «Барселона»дан келган Мигель Делафеуга бўшатиб берди. Биринчи таймда меҳмонлар ҳимоячиси Жордан Ҳендерсон Бэйнснинг оёғини босиб олган эди ва ўша ҳолат Англия терма жамоаси ҳимоячисига дискомфорт туғдирди. Испаниялик футболчи майдонга тушиши билан уни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга олиб чиқишди. Делафеу эса имкониятдан фойдалана олмади. Ўша вазиятда «Ливерпул» посбони Миноле жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

59-дақиқада «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Жо Аллен амалга ошириш жуда қийин бўлган ишни бажарди. Луис Суарес бутун бошли ҳимояни ёриб ўтди ва дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Луис ҳимоячилардан ўтгач Жо Алленга бориб тушди. Дарвозабон бир томонга аллақачон ташланиб бўлган ва бутун бошли дарвоза ҳимоясиз эди, лекин Аллен тўпни дарвозага йўллай олмади. Суареснинг унга қандай қараганини кўрганингизда эди... 63-дақиқага келиб Рамелу Лукаку ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, лекин «Ливерпул» посбони Миньоле бунга йўл қўймади. Ақл бовар қилмас сэйв билан дарвозасини голдан сақлаб қолди. Дарвозабон шу кеча энг яхшилардан бири бўлди десак, муболаға бўлмайди.

72-дақиқага келиб Рамелу Лукаку охири ўз мақсадига етишди. 30 метрлардан белгиланган жаримани Бельгия терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқган Лукаку кучли зарба билан термадаги жамоадоши Миньоле дарвозасига йўллади. Тўп рикашетга учраб жуда мураккаб траектория олган бўлса ҳам, дарвозабон хавфни қайтарди. Лекин! Вақтинча. Давом этган ҳужумни Лукаку гол билан якунлади 2:2.

82-дақиқага келиб Лукаку «Эвертон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни бош билан Миньоле дарвозасига йўллади. Бу голда Брендан Роджерснинг катта айби бор эди. У 79-дақиқада таянч ярим ҳимоячиси Лукас Лейвани ўйиндан олди ва унинг ўрнига Старриджни туширди. Натижада ҳимоя сезиларли тарзда кучсизланиб қолди.

Дэниел Старридж 89-дақиқага келиб ўз сўзини айтди. Жарима тўпи етказиб берилгандан кейин Дэни ҳаммадан баланд сакраб ҳисобни тенглаштирди 3:3. Бунақаси ҳар куни ҳам бўлавермайди. Дахшатли ўйин, фантастик ўйин.


Англия чемпионати
12-тур

Эвертон – Ливерпуль 3:3 (1:2)
Голлар:
Миральяс (8), Лукаку (72, 82) – Коутиньо (5), Суарес (19), Старридж (89).
Эвертон: Ховард, Коулмэн, Дистен, Джагелка, Бейнс (Деулофеу, 50), Дж. Маккарти, Бэрри, Миральяс (Осман, 88), Баркли, Пиенар (Стоунз, 84), Лукаку.
Ливерпуль: Миньоле, Джонсон, Шкртел, Аггер, Фланаган, Джеррард, Лукас (Старридж, 79), Аллен (Мозес, 69), Хендерсон, Коутиньо, Суарес.
Огоҳлантитришлар: Баркли (31), Миральяс (36), Аллен (62), Лукас (67), Суарес (79), Дистен (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 23.11.2013. Ўқилди: 2470 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.