Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғалвирга илинган хас-чўплар

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол мавсуми якунланиб бормоқда. Ўзбек футболи учун навбатдаги йил якунланиши билан бирга, навбатдаги 4 йиллик цикл ҳам тугади. ЖЧ йўлланмаси учун уринишимиз ҳам яна муваффақиятсиз якунланди. Ҳар сафар Мундиалга чиқа олмаганимиздан кейин хато ва камчиликларимизни таҳлил қилиш учун ғалвирни сувдан кўтарамиз ва... яна ғалвирни ўша кир-чирларию хас-чўплари билан сувга ташлаб юборамиз. Ҳеч қачон хато ва камчиликларни бартараф этиш, унинг устида ишлаш борасида бош қотирмайди. Бор аҳволимиз билан яна кейинги циклга қадам ташлаймиз.

Бир нечта мақолалар кетма-кетлиги орқали ЖЧ-2014 саралашида йўл қўйган хатоларимизни тилга олиб ўтаман. Зора, ЎФФ янги тайинланадиган раҳбарият улар эътиборга олсаю, кейинги саралаш босқичидаёқ ЖЧга йўлланмасига эга бўлсак...

1. Федерациянинг хатоси. ЎФФ раҳбарияти Вадим Абрамовни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинлаб хатога йўл қўйди. Миллий терма жамоа бош мураббийи ҳеч қачон иккита жойда ишламаслиги лозим. Бу олтин қоида! МТЖ бош мураббийи фақат ва фақат Мундиал йўлланмаси ҳақида ўйлаши ва бошқа нарса билан чалғимаслиги керак. Абрамов эса чалғиди, яхшигина чалғиди. Эътибор қаратинг, 2011 йилнинг 2 сентябридан 2012 йилнинг 29 февралига қадар МТЖ ЖЧ-2014 3-саралаш босқичида иштирок этган бўлса, олимпия терма жамоамиз сўнгги саралаш босқичини 21 сентябрь — 14 март оралиғида ўтказди. Мана шу қисқа давр ичида ҳар иккала жамоамиз 6тадан ўйин ўтказишди. Бу ҳаддан ташқари кўп ва йўл қўйиб бўлмас ҳолатдир. Федерациямиз олимпия терма жамоамизга бош мураббийи тайинлаётганида буни инобатга олмагани эса ақлга сиғмайдиган иш. Боз устига, Абрамов икки жамоа билан КХДР, Япония, Тожикистон, БАА, Австралия каби давлатларга сафар қилишга мажбур бўлди. Вадим Карленович ҳар иккала ишни уддалагандек кўринди. МТЖ ЖЧнинг сўнгги саралаш босқичига чиқди, аммо олимпия терма жамоаси...

Айнан шу олимпия терма жамоаси Вадим Абрамовнинг "бошига етган" омиллардан бири бўлди. 14 март куни БААга қарши ўйиндаги қақшатқич зарба барча ўзбекистонликларни эсанкиратиб қўйди. Мураббийга бўлган ишонч пасайди. Натижада Эронга қарши ўйиндаги омадсизлик туфайли у дарҳол ишдан олинди. Ишончим комил, агар Абрамов олимпия терма жамоасини бошқармаганида Эронга қарши ўйин фожиа сифатида қабул қилинмасди ва у лавозимидан четлаштирилмасди.

2. Абрамовнинг хатоси. Бош мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлган омиллардан бири, шубҳасиз, ўша сариқ карточкалар ва беш футболчимизнинг иккита ўйинга дисквалификация қилиниши. Тожикистонга қарши ўйиндан бир кун аввал терма жамоа бош мураббийи бундай мақсади борлигини сездириб қўйганди. Бунга терма жамоага масъул шахслар эътибор қаритишмади. Кечирасизу, ўртоқлар, қандайдир 20 дақиқа ичида 5 нафар футболчининг фақат бир хил услубда (ён чизиқдан тўпни узатиш жараёнида вақт сўзиш) сариқ карточка олиши — ғирт ёш боланинг иши. Вадим Карленович, бирданига 5 нафар футболчининг сариқ карточка олиши сизга керакмиди? Жепаровнинг "тозаланиши" керакдир, Турсунов керак бўлгандир, ана боринг, Ислом Тўхтахўжаев кейинги ўйинларда бизга керак эди, аммо Шавкат Муллажонов ва Вагиз Галиулинга нима бор? Яна бу нарса ўйин тугаётган пайтда эсга тушиб қолди! Хуллас, сохталикни эплай олишмади. Аслида кераги ҳам йўқ эди. Ким билади дейсиз, Эронга қарши ўйинда Жепаров, Тўхтахўжаев, Турсунов ўйнаганида натижа бошқача бўлармиди? Айниқса, Ислом бўлганида сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаган бўлармидик? Ёдингизда бўлса, ўшанда Одил Аҳмедов Анзур Исмоилов билан бирга ҳимоя марказида ўйнаган ва вақти-вақти билан ҳужумга қўшилиб турганди. Ўша энг охирги ҳужум вақтида Тўхтахўжаев ўз жойида бўлган ва Эроннинг қарши ҳужумини қайтарган бўлармиди?... Хуллас, ўша куни ютқаздик ва эртасига Вадим Абрамов, ҳеч ким кутмаганда, бош мураббийликдан кетди.

3. Сариқ карточкалар билан боғлиқ федерациянинг, аниқроғи терма жамоалари марказининг бир хатоси бор. Фақат буниси норасмий маълумот. Гап шундаки, ФИФА Ўзбекистон - Тожикистон ўйинини кўриб чиққанидан кейин 5та сариқ карточка билан ҳолатга изоҳ сўраб, ЎФФга хат йўллаган. Маълумотларга қараганда, федерация ФИФАга қуйидаги мазмунда жавоб берган: "Бу бизнинг ҳуқуқимиз, биз бу имкониятдан фойдаландик".

ФИФАдан хат келган пайтда Вадим Абрамов олимпия терма жамоаси билан БААда қишки йиғинни ўтказаётган бўлган. Терма жамоалар маркази эса ўзбошимчалик билан юқоридаги жавобни ФИФАга йўллаган (дарвоқе, иккита жойда ишлашнинг яна бир зарари). Аслида эса федерациямиз ФИФА бироз дипломатикроқ жавоб йўлласа, футболчиларимиз дисквалификациядан қутулиб қолган бўлишармиди. Масалан, бош мураббий футболчиларга бундай кўрсатма берганди, буни футболчиларнинг ўзлари қилишди; бу ишлари учун ўйинчилар моддий жаримага тортилишди; бошқа бундай ҳолат такрорланмайди ва ҳоказо.

Таклифлар
1. Терма жамоа бош мураббийи ҳеч қачон икки жойда ишламаслиги лозим. Бу хато ҳозир ҳам давом этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу нафақат Қосимов мисолида, балки бошқа терма жамоаларимизда ҳам ўз аксини топмоқда. Биргина Алексей Евстафеевнинг ўзи оламга таътигулик. Эсланг, у аввалига Ўзбекистон U22 терма жамоаси билан саралашда иштирок этди, кейин U20 билан Туркиядаги ЖЧга бор, кузда эса U19 билан Осиё чемпионати саралашида иштирок этди. Ҳозирда эса U22 терма жамоаси бош мураббийи мутлақо "бошсиз". Бунақаси фақат бизда бўлса керак.

2. Мамлакат олимпия терма жамоасига шундай мутахассисни бош мураббий сифатида тайинлаш керакки, миллий терма жамоа бош мураббийи ишдан кетса, унинг ўрнини олимпиячилар бош мураббийи эгалласин. Бунинг эса фойдаси катта. Янги мураббий томдан тараша тушгандек ишни бошламайди, ўйинчиларнинг имкониятларини яхши билади, авлодлар алмашинувини муаммосиз амалга ошира олади ва ҳоказо. Демак, ушбу формулага таянадиган бўлсак, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Лондон-2012га Миржалол Қосимов тайёрлаши керак эди, масалан. Ёки бўлмаса, ҳозирги кунда кўпчилик Дилшод Нуралиевни миллий терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланишини истамоқда. Агар ҳали бунга эрта деб ҳисобласак, унга аввал олимпия терма жамоамизни бериб кўриш лозим.

Олимхўжа БЎРОНОВ

P.S. Терма жамоамиз томонидан ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичи олдидан йўл қўйилган айрим хатоларга тўхталдим. Қолган хатоларга эса кейин мақолаларда тўхталаман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:03, 02.12.2013. Ўқилди: 6830 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.