Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба.

      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • 1:0
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • 3:0
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико
      • 16.05.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 16.05.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Барселона
  • Ўзбекистон кубоги
      • 14.05.2025 17:00
      • Машъал
      • 2:1
      • Олимпик
      • 14.05.2025 17:00
      • Шўртан
      • 6:0
      • Иштихон
      • 14.05.2025 19:15
      • Навбаҳор
      • 3:1
      • ФарДУ
      • 14.05.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 4:0
      • Оқ-тепа
      • 16.05.2025 23:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 35 82
2 Реал Мадрид 36 78
3 Атлетико 35 70
4 Атлетик Бильбао 35 64
5 Вильярреал 36 64
6 Бетис 35 58
7 Сельта 36 52
8 Райо Вальекано 35 47
9 Мальорка 36 47
10 Осасуна 35 45
11 Валенсия 36 45
12 Реал Сосьедад 36 43
13 Севилья 36 41
14 Жирона 36 41
15 Хетафе 35 39
16 Эспаньол 35 39
17 Алавес 36 38
18 Леганес 36 34
19 Лас-Пальмас 36 32
20 Вальядолид 36 16

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Вальядолид 0-1 Жирона
36-тур Реал Сосьедад 0-1 Сельта
36-тур Севилья 1-0 Лас-Пальмас
36-тур Алавес 1-0 Валенсия
36-тур Вильярреал 3-0 Леганес
36-тур Реал Мадрид 2-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

15/05 22:00 Райо Вальекано - Бетис
15/05 22:00 Осасуна - Атлетико
16/05 00:30 Хетафе - Атлетик Бильбао
16/05 00:30 Эспаньол - Барселона

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Кёльн".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Санкт-Паули".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Дортмунд".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кайзерслаутерн" - "Дармштадт 98".
      17:15 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      19:15 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      21:20 "Голевая неделя".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Райо Вальекано" - "Реал Бетис". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 "Третий тайм". Петр Косаревский.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Хетафе" - "Атлетик". Прямая трансляция.
      02:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Третий тайм". Максим Лайкин.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:40 Д/ф "София и Софья - две медали".
      10:45 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      12:40 "География спорта". Саранск.
      13:10 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      15:25 "Непобедимый".
      15:55 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:40 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Женщины.
      20:00 "Лучшие из лучших".
      20:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Мужчины.
      21:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:10 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:05 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. HS 102.
      01:35 "География спорта". Саранск.
      02:00 "Непобедимый".
      02:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      04:40 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. США - Норвегия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Латвия - Швеция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Новости.
      18:05 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. Финал. "Спартак" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Барселона". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 3 на трассе Джидда Корниш, Саудовская Аравия. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      14:15 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      21:25 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 2. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Александр Зверев (Германия) - Карлос Алькарас (Испания).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Астанада иш бошлашни сабрсизлик билан кутяпман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ устози Вадим Абрамовнинг «Астана» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Жума куни у Қозоғистон жамоаси билан расман шартнома имзолади.

Бу клуб жорий мавсумда мамлакат вице-чемпиони бўлганди. Абрамов мураббийликдаги фаолиятини Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида бошлаган. Шундан сўнг Тошкентнинг «НБУ-Осиё», «Трактор», «Локомотив» клубларида бош мураббий лавозимида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини ҳам бошқарган. Эътиборлиси, Абрамов бош мураббийлигидаги «Астана» клуби Европа Лигаси саралаш босқичида иштирок этади. Клуб бу йил ҳам ушбу босқичда қатнашиб, Болгариянинг «Ботев» клубига имкониятни бой берганди. «Астана» сафида ўтган мавсум легионерлардан сербиялик Ненад Эрич, ганалик Патрик Твумаси, Фокси Кетевоама, молдовалик Игорь Тигирлаш, македониялик Филипп Ивановски, черногориялик Дамир Кожашевич ҳамда Блажко Игумановичлар ўйнашди. Табиийки, мураббий алмашгач, таркибда ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй беради. Биз айнан шу ўзгаришлар ҳақида маълумотга эга бўлиш мақсадида Вадим Абрамовдан эксклюзив интервью олдик.

- Вадим Карленович, бундан бир ойлар аввал матбуотда Қозоғистон клубларидан бири ва хатто терма жамоасини бошқаришингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ўша пайтда бундан ўзингизнинг ҳам хабарингиз бормиди? Умуман, Қозоғистонда ишлаш варианти қачон пайдо бўлганди?

- Очиғини айтсам, мен матбуотдаги турли гап-сўзларни муҳокама қилмайман. «Астана»да иш бошлашим шу ҳафтада ҳал бўлди. Ҳафта бошида менга клубдан қўнғироқ қилишганди. Мана кеча (суҳбат 30 ноябрь куни уюштирилган, - муал) «Астана» раҳбарлари билан учрашиб, гаплашиб олганимиздан сўнг шартномага имзо чекдим. Унгача ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганди.

- «Астана» клубини танлашингизда айнан қайси омил муҳим рол ўйнади?

- Жамоанинг Еврокубокларда иштирок этиши мени кўпроққизиқтирди. Клуб раҳбарияти катта мақсадларни қўймоқда ва шунга етарлича шароит яратиб бериш мақсадида кенг кўламли ишларни олиб боряпти. Ўзимни УЕФА тасарруфидаги чемпионатда синаб кўриш қизиқарли туюлди.

- Деярли бир йил давомида ишсиз юрдингиз. Бу узлуксиз равишда ишлаб келаётган мураббий учун катта муддат ҳисобланади.

- Худди бир аср ишламаётгандек таассурот қолдирди. Бошқа томондан, яхшигина ҳордиқ чиқариб олдим. Ўз соғлиғим ва асабларимни тиклашга ҳаракат қилдим. Шифокор буюрган муолажаларни олдим. Кўпчилик бу ҳақда билмайди. Мураббийлик фаолиятимда юзага келган танаффус менинг фойдамга хизмат қилди, дейиш мумкин. Чунки биринчи галда соғлиқ туради. Мана энди бир йилга яқин вақт мобайнида тўплаган кучимни янги марраларни забт этиш сарфлайман.

- Клуб билан танишишга улгурдингизми? Дастлабки таассуротлар қандай?

- Жамоа ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритгани ва Европа Лигаси саралаш босқичида қатнашганидан хабарим бор, холос. Астанага борганимда, клуб раҳбарлари билан гаплашиб олдик. Режага кўра, 9 декабрь куни клуб қароргоҳида тўпланамиз. Эртасидан илк ўқув-машғулот йиғини бошланади. Шу йиғин давомида футболчилар билан яқиндан танишиш имконияти бўлади.

- Энди «Астана» раҳбарлари билан бевосита ишлайсиз. Ўзаро суҳбат чоғида нималарни ваъда беришди?

- «Астана» ўз олдига олий мақсадларни қўйган клуб. Табиийки, унинг раҳбарлари ҳам жиддий ниятли инсонлар. Ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Мақсад аниқ бўлган жамоада ишлаш ёқимли бўлади. Шу билан бирга катта масъулият ҳамдир. Чунки хориж клубида илк маротаба ишлашга тўғри келмоқда.

- Қозоғистон вице-чемпионлари билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Мураббийлар билан шартнома аниқ бир муддатга имзоланмайди. Мураббий клуб кўрсатаётган натижага қараб ҳам бир неча йил ишлаши мумкин ёки аксинча 5-6та турдан сўнг истеъфога чиқарилиши ҳам ҳеч гап эмас. Энди яхши ниятлар билан иш бошлаяпмиз. Муҳими, «Астана» раҳбарлари билан қарашларимиз бир-бирига мос келяпти. Ҳеч бир инсон ўзига ёмонликни истамайди. Шундай экан, жамоа мухлисларини хушнуд этадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам аниқ шарт­нома муддати бор ва сиз унга имзо чеккансиз. Тўғрими?

- Тўғри. Лекин бу мен учун унчалик ҳам муҳим эмас. Мен Қозоғистонга астойдил ишлаш учун боряпман.

- Якунланган мавсумда «Астана» таркибида Македония, Сербия, Гана, Молдова каби мамлакатлардан ташриф буюрган легионерлар ўйнашди. Улар сиз қураётган жамоа режаларига мос келадими?

- Ҳозир бу борада аниқ бир нарса дея олмайман. Чунки уларнинг ўйинини ўз кўзим билан кўришим керак. Дискка ёзилган ўйинлар орқали тўлиқ тасаввурга эга бўлиш қийин. 9 декабрдан бошланадиган йиғинда биринчи галда легионерларга эътибор қаратаман. Билишимча, Қозоғистон чемпионати регламетига кўра, етти нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиш мумкин. Шулардан беш нафари асосий таркибда майдонга тушишига рухсат берилар экан. Белгиланган лимитдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Лекин буни мажбуран амалга оширмаймиз. Ўтган йилги легионерларга келсак, улардан талабимизга жавоб берадигани, яъни ўйин услуби, инсоний жиҳатларининг маъқулини жамоада олиб қоламиз. Футболчиларнинг ҳаёти ҳам мураббийларникига ўхшаган бўлади. Футбол қонунияти шундай. Бундан на мураббий ва на футболчи ҳафа бўлмаслиги керак.

- «Астана» бош мураббийи этиб тайинлашингиз билан бу жамоада ўзбекистонлик футболчиларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар урчиди...

- Шундай гаплар қулоғимга чалингандек бўлди. Ўзинг билмаган легионер билан таққослаганда ўзимизникиларни таклиф қилиш ғояси яхши. Аммо бунинг учун бизнинг футболчилар бош­қа легионерлардан устун бўлиши керак. Сунъий равишда, ўз ваколатимдан фойдаланган ҳолда бундай ишга қўл урмайман. Агар чиндан ҳам футболчиларимиз мавжуд легионерлардан ҳар томонлама устун бўлса, клуб раҳбарлари ва мухлисларига бирор нарсани исботлашим шарт бўлмайди.

- Мураббийлар штабида кимларни кўришни истардингиз?

- Кўпи билан икки нафар ёрдамчи мураббийни таклиф этмоқчиман. Агар бу саволга жавоб беришим шарт бўлса, майли айтаман. Ўзим билан бирга «Трактор» ва «Локомотив» клубларида ишлаган Марат Мифтахутдинов янги иш жойимда ҳам ёрдам беради. У сўнгги мавсумни «Машъал»да ўтказди. Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Иккинчи ёрдамчи мураббий масаласига яқин кунларда ойдинлик киритилади.

- Қозоғистон клублари жисмоний тайёргарликка катта урғу қаратишади. Ўйинлар ҳам кўпроқ курашлар остида кечади. Шуни инобатга олган ҳолда жисмоний тайёргарлик бўйича таклиф этиладиган мураббийга алоҳида эътибор берасизми?

- Ҳеч нарса эътибордан четда қолмайди. Лекин мен ҳозир бу ҳақда кўп гапиришни истамайман. Ҳали иш бошланмади. Ҳеч бўлмаса, бир ой янги иш жойимда ишлаб кўрай. Янги муҳитга мослашиб олай, кейин бафуржа гаплашаверамиз.

- Қачон Астана шаҳрига жўнаб кетасиз?

- 7 декабрь куни Қозоғистон пойтахтига учиб кетамиз. Юқорида айтганимдек, 9 декабрдан бир ҳафталик йиғин бошланади. Режага кўра, 15 декабрь куни Туркияга икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун йўл оламиз. Март ойигача ўтказадиган йиғинларимизнинг барчаси Туркия ва БААда ташкиллаштирилади. Йиғинлар доирасида Европанинг бир нечта клублари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади ва албатта, таркибга янги футболчилар кўрикдан ўтиш учун чақирилади.

- Терма жамоа мавзусида савол бермоқчи эдим...

- Кечирасиз. Бу мавзуда гаплашадиган ва саволларга жавоб берадиган махсус инсонлар бор. Терма жамоа ҳақида қанча саволингиз бўлса, бош мураббий жавоб беради. Мен «Астана» бош мураббийиман ва клубга доир саволларга имкон қадар жавоб беряпман. Лекин жавобларимдан ўзим ҳам қониқмаяпман. Чунки ҳали клубда иш бошланмади. Бир-икки ойдан сўнг суҳбатлашсак, жавоблар ҳам умуман бош­қача бўлади.

Вадим Абрамов билан суҳбатимиз миллий терма жамоанинг Тошкентдаги йиғинларида, аксарият клубларимизнинг эса мавсумлар оралиғидаги тайёргарлик жараёнида бош қарорга айланадиган «Ўзбекистон» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Карленович билан эндигина хайрлашаётганимизда, Марат Мифтахутдинов келиб қолди ва суҳбатимиз «Астана»нинг бўлажак катта мураббийи билан давом этди.

- Марат ака, ҳозиргина Абрамов «Астана» мураббийлар штабида Мифтахутдинов ҳам бўлади, деди. Бу сиз учун кутилмаган чорлов бўлдими?

- Албатта, Қозоғистон вице-чемпиони бўлган клубда ишлайман, деб сира ўйламагандим. Бир томондан жуда қизиқ. Ҳозир Қозоғистон футболи ҳақида маълум маънода тасаввурга эгамизу, лекин бевосита ўша жараёнда қатнашиш қизиқарли бўлса керак.

- Абрамовнинг услубида кўпроқ психологик тайёргарлик устун туради. Шунингдек, ҳужумкор футболга ҳам мо­йиллик кучли. Бу услуб янги жамоаси ўйинида ҳам қўлланиладими?

- Бу икки ўйин услубидан ташқари, тўпни ушлаш, назорат қилиш, техникага асосланган футбол намойиш этишга ҳам эътибор қаратамиз. Қозоғистон футболида шу нарсалар етишмайди. Асосан ҳужумга эътибор бериб, дарвозага зарба бераверишади. Абрамов нимани қандай ўйласа, шуни амалиётга тадбиқ этади.

- Сиз сўнгги мавсумни «Машъал»да ўтказдингиз. Шу клубда бир пайтлар ишлаб кетган Виктор Кумиков айни пайтда Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасини бошқаряпти. Қарағандаликлар ЕЧЛдан сўнг Европа Лигасида ҳам иштирок этишяпти. Бу мутахассис билан гаплашиб кўрмадингларми?

- Йўқ. Лекин унинг фикрлари биз учун қизиқарли бўларди. Балки, у асосий рақибларидан бирига маълумот бермас.

- Қозоғистон футболини бизникидан устун қўя бошлашди. Бу фикрларга қўшиласизми?

- Бизнинг футболдан кучли, дея олмайман. Тўғри, молиявий жиҳатдан бақувват клублар кўп. Қозоғистон УЕФАга ўтганидан сўнг мамлакат футболида ғарб футболига хос элементлар пайдо бўлди. Лекин умумий олганда, Ўзбекистон олий лигаси бироз бўлсада устунроқ кўриняпти.

- «Машъал» раҳбарияти кетишингизга қандай муносабат билдирди?

- Янги иш жойимда омад тилашди. Муборакда истеъдодли мураббий ишлаяпти. Унинг иш услубини ҳам ҳурмат қиламан.

- Астанада қаерда яшайсизлар?

- Ҳозирча клуб базасидан жой ажратишган. Шароитлар аъло даражада. Алоҳида уйга кўчиб ўтишга ҳожат йўқ.

- Абрамов мураббийлар штабида ёрдамчиларининг фикрини инобатга оладими?

- Бўлмасамчи. Барча иш ҳамжиҳатликда амалга оширилади. Ўйиндан олдин бизга ўз таркибимизни беришни сўрайди. Кейин ўзи тузиб чиққан таркиб билан таққослаб кўради.

- Эронга қарши ўйиндан кейин юзага келган истеъфодан сўнг Абрамов тушкун ҳолатга тушгани аниқ. Ҳозир мураббий ўзини қандай ҳис қиляпти?

- Узоқ муддат даволанди. Руҳий томонлама анча чўкиб қолганди. Бир йилга яқин севимли касбда ишламаслик бу жуда оғир. Аммо Карленович бу синовларни енгиб ўтди.

- Ўзбекистонда мураббийлар рейтинги тузиб чиқилса, шахсан сиз Абрамовни нечанчи ўринга қўярдингиз?

- (Бироз ўйланиб)... Биринчи ўринга. У билан бирга ишлаётганим учун бу фикрни билдирмаяпман. У терма жамоада мураббийлик қилган даврда бош жамоамиз ёрқинроқ, ҳужумкор ўйин намойиш этарди. Абрамовнинг истеъфоси кутилмаган ҳолда рўй берди. Назаримда, уни раҳбарият қўллаб-қувватлаши керак эди. Вадим Карленович 4-саралаш босқичига қуръа ташлангандаёқ, бу гуруҳдан чиқишимизга ишонганди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:11, 06.12.2013. Ўқилди: 5413 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 28
2 Барселона Роберт Левандовски 25
3 Осасуна Анте Будимир 19
4 Вильярреал Айосе Перес 18
5 Барселона Рафинья 18
6 Атлетико Александр Серлот 17
7 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
8 Атлетико Хулиан Альварес 15
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.