Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор-Геофизика» муваффақиятли мавсумни тантанали нишонлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Иккинчи лига / Республика
Рукн: Репортажлар
A A A

Кеча пойтахтимиздаги «Tarona» ресторанида ўзбек футболида тобора ном қозониб бораётган «Бунёдкор-Геофизика» жамоаси аъзолари омадли ўтган мавсумни тантанали тарзда нишонлашди. Жамоа Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги нишонланган кунларда аввалига 2-лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг Тошкент вилояти минтақасида чемпионликни қўлга киритди. Мамлакатимизнинг яна бир улуғ байрами – Конституция куни арафасида эса, 2014 йили биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини берадиган йўлланма соҳибига айланди. Шу муносабат билан жума куни жамоа аъзолари ҳамда клубнинг фаолиятига яқиндан кўмаклашган меҳмонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

— Бундай катта муваффақиятларга эришишимизда, энг биринчи навбатда, клуб муассисларининг хизматлари беқиёс, — деди тадбирни очар экан клуб бош директори Равшан Абдуқодиров. – Муассисларимиз бизга керагидан ҳам зиёда шароитлар яратиб беришди. Жамоа майдон ташқарисида бирон-бир муаммо сезмади. Йигитларга фақат ва фақат чиройли ўйин кўрсатиш қолганди, холос. Мен барчани эришилган ютуқлар билан муборакбод этаман. Ният қиламизки, энди биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори лигада ўзимизга яраша муқим ўринга эга бўламиз.

...Маросим давомида жамоа устозларидан бири Алишер Иброҳимовга Тошкент вилояти футбол федерацияси томонидан бежизга «Энг заҳматкаш мураббий» соврини топширилмади. Гап шундаки, катта мураббий Алишер Иброҳимов жамоанинг бугунги футболчиларини тўққиз йил илгари йиғиб, уларни мавсумдан мавсумга сайқаллаб борди. Мана кўриб турибсизки, бу тинимсиз меҳнатлар бугунга келиб ўз мевасини берди.

«Мен ғоят хурсандман. Чунки ҳали болаликдаёқ Тошкент вилоятининг Геофизика ҳудудида йиққан шогирдларим бугун ниҳоят шоҳсупагача етиб келишди. Бу муваффақиятдан қанчалик шод эканлигимни тасаввур қилсангиз эди. Бунда клуб ҳомийларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман ва уларга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ўйлайманки, шогирдларим ҳали бундан-да катта ғалабаларга эришишади», — дейди А.Иброҳимов.

Тошкент вилоятининг 2013 йилги чемпионлари сифатида олтин медаллар билан қуйидаги футболчи ва мураббийлар тақдирланишди.
Футболчилар:
1. Искандар Мўминов — дарвозабон
2. Раҳимжон Гайнутдинов — дарвозабон
3. Ғулом Ҳалимтоев — ҳимоячи
4. Азиз Раҳмонов — ҳимоячи
5. Павел Тюлькин — ҳимоячи
6. Умид Валиев — ҳимоячи
7. Константин Свиридов — ҳимоячи
8. Темур Жабборов — ҳимоячи
9. Яшар Муталибов — ярим ҳимоячи
10. Андрей Шлёма — ярим ҳимоячи
11. Рустам Юнусхонов — ярим ҳимоячи
12. Илёс Пардаев — ярим ҳимоячи
13. Умиджон Зайнидинов — ярим ҳимоячи
14. Абдулазизхон Жўраев — ярим ҳимоячи
15. Шоҳруҳ Султонов — ярим ҳимоячи
16. Бекзод Шукуров — ҳужумчи
17. Шуҳрат Қозоқбоев — ҳужумчи
18. Дилшод Юнусматов — ҳужумчи
19. Элёр Абдуллоев — ҳужумчи
20. Сирожиддин Гулямов — ҳужумчи
21. Хумоюн Султонов
22. Достон Ўлмасов
23. Бобур Ўсаров
24. Дониёр Асомиддинов
25. Алишер Жўраев
26. Аброр Позилов
27. Лазиз Турсунпўлатов
28. Улуғбек Умаров

Раҳбарият ва мураббийлар штаби:
1. Равшан Тўйчиевич Абдуқодиров – бош директор
2. Муҳаммад-Аъзамжон Арабжонович Абдужабборов – техник директор
3. Сергей Валерьевич Ни – бош мураббий
4. Алишер Эргашевич Иброҳимов – катта мураббий
5. Владимир Панов – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
6. Равшан Боқиев — шифокор
7. Марлен Каримов — массажчи

Бундан ташқари, 6та номинацияда жамоа сафидаги йилнинг энг яхши футболчилари ҳам аниқланди:
Энг яхши дарвозабон — Искандар Мўминов
Энг яхши ҳимоячи — Ғулом Ҳалимтоев
Энг яхши ярим ҳимоячи — Умиджон Зайнидинов
Энг яхши ҳужумчи — Элёр Абдуллоев
Энг яхши ёш футболчи — Темур Жабборов
Муассислар меҳрини қозонган футболчи — Бекзод Шукуров

Эътиборлиси, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчига совринларни, тегишлича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Санжар Турсунов ҳамда Фарҳод Тожиев топширишди.

Улуғбек Мирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:00, 07.12.2013. Ўқилди: 6295 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик