Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лутфулла Тўраев: «Локомотив» билан дуранг ўйнашимизга иқлим ўзгариши сабаб бўлганди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум Ўзбекистон ХХII миллий чемпионати кумуш медалларини қўлга киритган Тошкентнинг «Локомотив» клуби келаси йил улкан мақсадларни кўзламоқда. Ички трансфер бозорида энг фаол ҳаракат қилаётган клуб ҳам айнан «темирйўлчилар» бўлиб туришибди.

«Локомотив» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳозирча асосий эътиборини «Бунёдкор» футболчиларига қаратган. Ҳаким Фузайлов жамоаси бир ўқ билан икки қуённи нишонга оляпти. Ўзи кучайиши орқали асосий рақибини ҳам кучсизлантирмоқда. Худди шундай ишни бундан 3-4 йил аввал «қалдирғочлар»нинг ўзлари ҳам «Пахтакор»га нисбатан қўллашганди. Миржалол Қосимов таъбири билан айтганда, футбол ўзи шундай спорт тури. Бу жараёнда футболчиларни ҳам айблаб бўлмайди. Балиқ сувнинг чуқурроқ жойини хуш кўради. Бу жумлани Юрий Саркисян матбуот анжуманларида жуда кўп такрорларди. Футболчининг фаолияти бошқа соҳаларга қараганда қисқароқ бўлади. Шу боис, яхшироқ шароитда ўйнаб, 3-4 сўм кўпроқ ишлаб олишга интилади. Бу оддий аксиомани тўғри тушуниш ва қабул қилиш керак, назаримда. Хуллас, «Бунёдкор»ни тарк этиб, «Локомотив» сафини бойитганлар рўйхатини Лутфулла Тўраевдан сўнг Жасур Ҳасанов ва Анвар /о-фуров тўлдиришди. Эндиги асосий «нишон» Игнатий Нестеров бўлиб турибди. Биз «Бунёдкор»ни тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг Лутфулла Тўраевдан интервью олдик.

- Лутфулла, бугун «Бунёдкор»даги дўстларингиз билан сўнгги бор чемпионликни нишонладингиз. Жамоадан кетиш осон бўлмаётгандир?

- Албатта, «Насаф»дан Тошкентга кўчиб ўтгач, бу жамоа таркибида икки йил давомида ажойиб онларни ўтказдим. Шу вақт оралиғида икки бор мамлакат кубоги соҳиби, бир маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлдим. «Бунёдкор»да ўйнаганимдан хурсандман. Ҳаёт сингари футбол ҳам бир жойда тўхтаб турмайди. У доимо янгиланиш ва ривожланишда. Бир қарорга келишим осон бўлмаганди.

- Адашмасам, «Локомотив» клубидан чорлов аввалроқ бўлганди. Негадир бу трансфер энди амалга ошди...

- Тўғри. Аслида иккинчи даврадан «Локомотив»да ўйнашим керак эди. Лекин баъзи сабабларга кўра, менинг ўтишим амалга ошмай қолди. Бундан кўп ҳам хафа бўлмадим. Бир томондан тўғри бўлган экан. «Бунёдкор» таркибида «олтин дубл»га эришдим. Келаси мавсум «Локомотив» клуби билан ҳам натижани такрорлашга ҳаракат қиламан.

- «Бунёдкор»ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди? Саволни яна ҳам тўғрироқ қўйсак, «Локомотив»га ўтишингизда моддий таклиф асосий омил бўлдими?

- ... Қийин савол. Шунчаки, ўзимни бошқа клубда ҳам синаб кўрмоқчи бўлдим. Табиийки, сиз айтган омил ҳам бор. Лекин бу асосий сабаб эмас. Бизнинг футбол учун бундай ўтишлар янгилик эмас-ку!

- Рақобатдан чўчимаяпсизми?

- Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди, деган гап бор. Тўғри, «Локомо-тив»нинг ярим ҳимоя чизиғида рақобат жуда кучли. Дилшод Жаобборов, Садриддин Абдуллаев, Оника каби тажрибали футболчилар ўйнашади. Лекин «Локомотив»га шу жиҳатларни инобатга олиб, кейин ўтганман. Машғулотларда ким ўзини яхши кўрсатса, ўша футболчи асосий таркибда майдонга тушади. Ўзим томондан бошланғич таркибдан ўрин олиш учун бор имкониятимни ишга соламан. Ким машғулотларда суст ишласа, ўз-ўзидан захирага ўтириб қолади. Икки йил давомида «Бунёдкор» сафида ОЧЛнинг Шарқ минтақасидаги ўйинларида ўйнаб, ўзига яраша тажриба тўпладим. Умид қиламанки, бу тажриба менга янги жамоам таркибида ҳам асқотади.     

- Сиздан сўнг Жасур Ҳасанов ва Анвар /офуровлар ҳам «Бунёдкор»ни тарк этиб, «Локомотив» клубига кўчиб ўтишди. Эндиги навбат Игнатий Нестеровга деган, гап-сўзлар пайдо бўлди. Бундан хабарингиз борми?

- Ҳа, мен ҳам бу хабарни эшитдим. Йигитлар билан гаплашдим, лекин менга бу мавзуда ҳеч нима дейишмади. Балки, яқин кунларда янгилик бўлиб қолар.                              

- Кўпчиликнинг фикрича, миллий чемпионатимизнинг савияси ошаётган экан. Бу фикрга қўшиласизми?

- Сўнгги турда чемпионлик учун учта жамоада ҳам имконият бор эди. Авваллари бундай ҳолат кузатилмаганди. Шундан келиб чиқиб, бу йилги миллий чемпионатимиз анча қизиқарли, кескин курашларга бой ўтди, дейиш мумкин. Чемпионлик учун даъвогар учала жамоа ҳам охирги турни меҳмонда ўтказишди. Биргина устун жиҳатимиз, бизнинг тақдиримиз ўз қўлимизда эди. Ўзига хос финалда ўйнагандек бўлдик. 2013 йилнинг сўнгги учрашувида чиройли ғалабага эришиб, Ўзбекистон чемпиони бўлдик. Мана бугунги тақдирлаш маросимида «Бунёдкор»нинг янги логотипи намойиш этилди. Бундан буён клуб тамғасида олтин юлдузча порлаб туради. Умуман олганда, мавсумда «олтин хет-трик» қайд этганимиздан мамнунмиз. Мен учун икки ҳисса хурсандчилик шундан иборатки, футболчилик фаолиятим давомида илк маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Фурсатдан фойдаланиб, мени вояга етказган ота-онам, мураббийларимга миннатдорчилик изҳор қиламан.

- Чемпионлик осонликча қўлга киритилди, деб бўлмайди. Кутилмаган ўйинларда очко йўқотдинглар. Бу рақиб жамоаларни менсимаслик натижасими ёки чарчоқ асоратлари ўз таъсирини ўтказдими?

- Менимча, иккинчи фикрингиз тўғри. Биз ҳар бир учрашувга ғалаба иштиёқида тушамиз. Рақиб қандай кучга эга бўлишидан қатъи назар, ҳар бир ўйинга бир хилда пухта тайёргарлик кўрилади. Шу учта мусобақада иштирок этганимиз таъсир қилди, деб ўйлайман. Табиийки, бошқа жамоаларга нисбатан кўпроқ ўйин ўтказдик, узоқ Шарққа уюштирилган парвозлар ўз таъсирини бермай қолмади. Чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Баъзи ўйинларда жисмоний тайёргарлигимиз панд берди.

- Ўз майдонингларда принципиал рақиб «Пахтакор»га ютказиб қўйдинглар. Нима деб ўйлайсиз, «Жар»даги дербига жамоа руҳан тайёргарлик кўра олмадими?

- Бироз ўзгача фикрдаман. «Пахтакор» ҳар қандай ҳолатда бўлишига қарамай, ўз номи ва мавқеини сақлаб қоладиган клуб. Қолаверса, дерби ўйинларида рақибларнинг қайси ўринда бораётгани иккинчи планга тушиб қолади. Ўша куни «Пахтакор» ҳақиқатан ҳам кучли ўйин намойиш этди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Шунингдек, «Локомотив» клуби билан бўлиб ўтган кубокнинг ярим финал учрашувлари ҳам эсда қоларли ва муросасиз кечди. Илк баҳсда дуранг ўйнадик. Ўша пайтда тоғли ҳудудда машғулот ўтаб, эндигина қайтгандик. Маълумки, тоғнинг ҳавоси салқин бўлади. Шу иқлим ўзгариши сабаб ўйинимиз унчалик қовушмади. Кейин жавоб баҳсида вазиятни ижобий томонга ўзгартира олдик. Фурсатдан фойдаланиб, бизни бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, янги мавсум янада шиддатли кечади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:16, 07.12.2013. Ўқилди: 4275 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.