Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

"Манчестер Сити" 117 миллионга сотиб олган юлдузини 45 миллионга сотишга тайёр [3543]

Суперкомпьютер клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги фаворитини аниқлади [3379]

Роналдунинг синглиси акаси Жотанинг дафн маросимига бормагани учун уни танқид қилганларга муносабат билдирди [3282]

"Бавария" жароҳат олган Мусиала ўрнига "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи [3170]

Нико билан дарҳол бир қатор клублар боғланишди [2758]

"Арсенал"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2416]

Жаҳон чемпионати яримфиналидаги “Челси” – “Флуминенсе” учрашувига чипталар нархи 473 доллардан 13 долларга тушиб кетди [2192]

"Бавария" нима учун Нико Уильямс билан шартнома имзолаш фикридан қайтгани маълум бўлди [1923]

Осимхен келажаги бўйича бир қарорга келди [1727]

Непаллик журналист ўзбек футболи ҳақида мақола чоп этди [1586]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Гейнрих ва Тўхтахўжаев билан гаплашдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов Қозоғистоннинг Sports.kz сайтига интервью бериб, "Астана" клубидаги режалари билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

— Вадим Карленович, сизни "Астана" клуби бош мураббийи этиб тайинланганингиз билан муборак этамиз. Фаолиятингизни Қозоғистонда давом эттириш варианти сизда қандай пайдо бўлгани ҳақида гапириб берсангиз.
— Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятимдан кейин менда 1 йиллик танаффус юзага келди. Соғликни тиклаш ва вазиятни ўрганиш лозим эди. Шундан кейин ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган клубни бошқариш истаги туғилди. "Астана" клубини бошқаришни таклиф этишганида бажонудил рози бўлдим. Боиси, бу клуб билан еврокубокларда иштирок этиш имконияти мавжуд. "Астана" — ўз олдига энг юқори мақсадлар қўйган жиддий клуб.

— Президентга қарашли "Астана" профессионал спорт клубидан мураббийлар фақат максимал натижаларни кутишади. Сиз бундай масъулиятга тайёрмисиз?
— Шубҳасиз, қандай клубни бошқаришдан қатъи назар бош мураббийнинг иши катта масъулиятни талаб қилади. Барча жамоа ўз олдига қандайдир мақсад қўяди. Мен қаерга йўл олаётганимни билардим, қўйилган вазифаларни биламан ва уларни бажаришга ҳаракат қиламан.

— "Астана"нинг ушбу мавсумдаги ўйинларини ўрганиб чиқдингизми? Жамоанинг неча фоиз таркибини сақлаб қолишни истардингиз?
— Барчани қолдиришни истардим. Бошқа томондан футбол — профессионал спорт тури ва барча шартномага эга. Мен бу ерга келганимда рўйхатни бериб, кимнинг шартномаси борлиги ва кимнинг шартномаси якунига етганини маълум қилишди. Баъзи футболчилар жамоада қолишмайди. Кимлар қолишини эса яқин орада ҳал қиламиз. Айнан ушбу масалани ҳал қилиб олиш учун ҳам йиғинни эрта бошлаяпмиз. Ким жамоада қолишни истаса — улар қолишади, ким қолишни истамаса — биз уларга бошқа жамоаларда омад тилаймиз.

— "Астана"га таклиф қилишингиз мумкин бўлган янги футболчилар номини айта оласизми?
— Мен янги футболчилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Боиси, биринчи навбатдаги жамоадаги футболчилар билан танишиб олиш вазифаси турибди. Мавсумга тайёргарлик жараёнида кимнидир жамоага таклиф этиш учун бизда вақт бўлади. Балки, ўзгаришлар катта бўлмас. Чемпионатда 2-ўринни эгаллаган жамоада яхши савиядаги ижрочилар йиғилган деб ўйлайман. Биз шундай ишлашга ҳаракат қиламизки, жамоадаги футболчилар ўзлари учун янги савияда ўйнай бошлашсин. Мураббийнинг вазифаси ҳам шундай иборат, легионерларни чақириш эвазига қандайдир натижаларни қўлга киритиш эмас. Шубҳасиз, таркиб кучайтирилади. Лекин асосий эътиборни қозоғистонлик футболчиларга қаратамиз. мен қаерда ишлашимдан қатъи назар ҳамиша маҳаллий футболчилар билан ишлашга ҳаракат қилганман. Ҳаттоки Ўзбекистон терма жамоасида ишлаганимда ҳам менга легионерларга таклиф этишган, аммо мен рад қилганман. Менимча, шу ерда яшаётган инсонлар билан ишлаган яхши.

— Турли ОАВ орқали "Астана"га келиши мумкин бўлган бир қатор янги футболчиларнинг номлари эълон қилина бошланди. Масалан, қозоғистонлик Шомко, бизга яхши таниш бўлган Гейнрих ва Тошкентнинг "Локомотив" ўйинчиси Тўхтахўжаев. Қайсидир футболчилар билан дастлабки музокаралар олиб борилдими?
— Мен Гейнрих ва Тўхтахўжаев билан гаплашдим. Мен бу икки футболчининг имкониятларини яхши биламан ва уларни ўз жамоамда кўришдан хурсанд бўлардим. Бошқа футболчилар борасида тўхталадиган бўлсам, ҳозирча қозоғистонлик футболчиларнинг имкониятларини яхши билмайман. Ўйлайманки, иш жараёнида биз улар билан танишамиз. Яна бир марта такрорлайман: мен асосий эътиборни қозоғистонлик футболчиларга қаратаман.

— Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятингиз орқали сизга яхши таниш бўлган Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров каби футболчиларни "Астана"га таклиф этишнинг иложи борми?
— Таклиф этиш муаммо эмас. Лекин гап номларда эмас, улар дарҳол Аҳмедов ёки Жепаров бўлиб қолишмаган. Қозоғистонлик футболчилар орасидан ҳам шундай савиядаги футболчилар етишиб чиқишини истардим.

— "Астана"да ўзининг тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил қилмайди. Сиз жамоанинг ўринбосарлар таркибига ҳам эътибор қаратасизми?
— Чемпионатдаги вазифамиз билан бир қаторда бу биринчи навбатдаги вазифамиз ҳисобланади. Биз фундамент яратишга ҳаракат қиламиз. Натижада ўринбосарлар таркибидаги футболчи вақти келиб муаммосиз асосий таркибга қўшилиб кета олсин. Ишонинг, мен ёшларга ҳамиша катта эътибор қаратаман.

— Сиз "Шахтёр"нинг ПАОКка қарши ўйинини стадионда томоша қилдингиз. Сизнингча, келгуси мавсумда "Астана" ҳам қарағандаликлар ҳам Европа лигасида узоққа бора оладими?
— Барчаси еврокубоклар мавсуми стартида қандай формада бўлишимизга боғлиқ. Бу ҳаётда ҳамма нарсанинг иложи бор. Энг асосийси — вазифани қўйиб, унга тўғри ёндашиш лозим. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Мавсумга қандай тайёргарлик кўришимизга, таркибни қай даражада шакллантиришимизга боғлиқ. Яқин 2 ой нималарга қодирлигимизни кўрсатиб беради.

— "Шахтёр" устози Виктор Кумиков узоқ вақт давомида Ўзбекистонда ишлаган. Уни яхши биласизми? У билан алоқаларингиз қандай? Ушбу мутахассис Қозоғистон клуби билан еврокубокларда бундай натижаларни қўлга киритишини кутганмидингиз?
— Биз у билан яхши танишмиз. У Ўзбекистонда ишлаётганида кўп гаплашганмиз. У билан алоқаларимиз яхши. Шундай бўлиб қолади деган умиддаман. Виктор Балютович яхши савиядаги мутахассис эканини исботлай олди. Унинг муваффақиятларидан самимий хурсандман. Ўзимнинг меҳнатларим орқали қозоғистонлик мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилмасликка ҳаракат қиламан.

— Ўзбекистон футболида ҳозир ўсиш кузатилмоқда. Сиз уни ичкаридан биласиз. Муваффақиятларнинг бош омили, сизнингча, нимадан иборат?
— Ишга муносабат тўғри йўлга қўйилди. Бу эса ўз мевасини берди.

— Сизга шундай имконият тақдим этилса, жаҳон футбол юлдузларидан қайси бирини биринчи навбатда жамоангизга таклиф этардингиз?
— Биз ҳеч қандай юлдуздан воз кечмасдик. Ҳар қандай юқори савиядаги футболчи билан ишлаш ёқимли. Ҳозирча эса аниқ исмни айтиш қийин, боиси ҳали ўз жамоамдаги футболчиларнинг имкониятларини яхши билмайман.

— Мураббийлик ақидангиз нималардан иборат?
— Энг асосийси — бу мухлислар. Ахир биз улар учун ўйнаймиз. Агар эътибор қаратган бўлсангиз, "Реал" Испания чемпиони бўлган йили мухлислар жамоанинг ўйинидан норози бўлишди ва мураббийни ишдан четлатишганди. Ўйлайманки, Моуриньонинг жамоадан кетишининг асосий сабаби айнан шу бўлди. Ишқибозларни алдаб бўлмайди. Улар чиройли ўйин томоша қилгани келишади. Футболчилар актёрлардан кўп фарқ қилишмайди. Яхши спектаклга одамлар келишади. Футболда ҳам худди шундай. Жамоа яхши ўйин кўрсатса, мухлислар стадионга келишади. Бизнинг ўйинларга мухлислар келишини ва стадион тўла бўлишини истардим. Ахир биз футбол мухлислари учун ўйнаймиз.

— "Астана-Арена" ҳар доим ҳам мухлислар билан тўлмайди. Кўпинча рақиб жамоанинг мухлислари кўпчиликни ташкил қилади. Уйдаги ўйинларда сизга қарши мухлислик қилишларига тайёрмисиз?
— Мураббийлик фаолиятим давомида кўп нарсалар билан тўқнаш келганман. Агар тўғри ишласак ва яхши футбол кўрсатсак, ўша инсонлар "Астана"га мухлислик қила бошлашади. Ҳар ҳолда мен бунга умид қиламан.

— Сўнгги йилларда сиз асосан терма жамоалар билан ишладингиз. Клубда ишлашнинг эса ўзига хос ва нозик томонлари бор. Янги мамлакатнинг янги жамоасида нималарга тўқнаш келишингизни тахминан бўлса-да биласизми?
— Мен терма жамоаларга нисбатан клубларда кўпроқ ишлаганман. Интернетда кўп қизиқарли нарсаларни ёзишяпти, гўёки мен клубда ҳеч қандай натижага эришмаганман. Буни ёзган одамларнинг ҳафсаласини пир қилмоқчиман. Мен ишлаган клублар менгача бундай натижаларга эришишмаганди. Масалан, ўша "Локомотив" ўз тарихида илк марта 6-ўринни эгаллаган. Иккинчи йилда эса мен терма жамоага йўл олганимда жамоа 1-ўринда бораётганди. Ўша вақтда "Бунёдкор"да Сколари ишларди. Гап бунда эмас. Гап шундаки, мен клубларда ишлаганман ва бунинг нима эканини яхши биламан. Мен ишлаган жамоаларнинг молиявий имкониятлари чемпионатнинг бошқа жамоалари билан таққослаганда, паст эди. "Астана"да эса бундай эмас. Умид қиламан, клубда молиявий муаммолар юзага келмайди.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 20:03, 09.12.2013. Ўқилди: 9128 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.