Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» стадиони ҳудудида енгил атлетика маркази қурилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / енгил атлетика
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эътиборингизга Республика енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Камолитдин Рўзимуҳаммедов билан интервьюни ҳавола этамиз.

– Жорий мавсумда федерациянинг янгиланган таркиби учун қандай эсда қоларли ҳодиса рўй берди?
– Янги ижроия қўмита ўз ишини баҳорда бошлади, кузда эса Халқаро енгил атлетика федерация (IAAF) билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарор муҳим ҳужжат бўлди. Енгил атлетикани ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик лойиҳаси тўрт йилга мўлжалланган. Асосий эътибор – истеъдодли ёшларни кашф этишга қаратилади. Селекция ишларига умумтаълим мактаблари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия заҳиралари коллежларидан ўн минг нафарга яқин жисмоний тарбия мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилган. Танлов ва кўргазмали мусобақаларда 450 мингдан ортиқ ўғил-қиз иштирок этади. Бундай катта лойиҳани амалга ошириш учун IAAF ўн бешта кўчма ускуналар жамланмасини тақдим этган ва уларнинг ҳар бирида 20 дан ортиқ турдаги спорт инвентарлари бор.

– Бу – режалар. Мўлжалдаги натижаларга эришиш имкони борми?
– IAAF департаменти директори Малек Эльхабил ҳам Москвадаги жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган халқаро енгил атлетика форумида музокаралар ўтказаётганимизда шу каби саволни берганди. Аввалига у бизнинг таклифларга ишонқирамай қаради. Аммо биз муваффақиятга асосларимиз борлигига ишонтирдик. Энг асосийси – давлатимиз кўмаги. Биз уни 2016 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури билан таништирдик. Президентимиз ташаббуси билан тузилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолияти ҳақида баатфсил маълумот бердик. Ушбу жамғарма томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 1500га яқин спорт иншоотлари янги қурилди, капитал ва жорий таъмирланди. Ана шундай спорт инфратузулмасининг тўғри шакллантирилгани мамлакатимизда ўн икки спорт турини, жумладан, енгил атлетикани ўз ичига олган мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари”, лицей ва коллеж ўқувчиларининг “Баркамол авлод” ҳамда талабалар Универсиадасидан таркиб топган уч босқичли узлуксиз спорт тизими мусобақаларини мунтазам ўтказиш имконини бермоқда.

– Меморандум имзолашдан олдин халқаро федерация экспертлари ҳам мамлакатимизга келган бўлса керак?
– Шундай деса ҳам бўлади. Аммо ташриф шакли бироз бошқача бўлди. Миллий олимпия қўмитаси ва IAAF ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Эстония, Россия ва Германиядан келган машҳур мутахассилар иштирокида иккита семинар ташкил этилди. Дастлабки семинарда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 20 нафардан зиёд мураббий тест имтихонларидан муваффақиятли ўтиб, хорижда ҳам фаолият юритиш имконини берадиган биринчи даражалаи сертификатлар билан тақдирланди. Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган семинар-тренинг якунида Майнцдаги университети директори Вольфганг Киллинг ўн саккиз нафар мураббийимиз малакасини юқори баҳолади. У билан икки нафар ёш мутахассисимизнинг махсус ўқув юртида 14 ой мобайнида ўқиши ҳақида келишиб олдик. Шу ўринда Европанинг енгил атлетика маркази ҳисобланган ушбу ўқув юртида турли қитъалардан 12 нафар талаба малака оширади. Бу ерда ўқитиш услуби ҳар бир кишига алоҳида ёндошувга асосланган. Ихтисослаштирилган университет дунёда энг юқори баҳоланадиган даражасидан пастга тушмасликка ҳаракат қилади.

– Сиз ҳозир кадрлар ҳақида гапиряпсиз. Мутахассислар танқислиги борми? 
– Эҳтимол, уларнинг сони кўпдир, аммо меҳнатлари маҳсули камроқ. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда мураббийларни аттестациядан ўтказдик. Уларнинг 20 фоизга яқини замонавий талабларга жавоб бермайди. Бунга авлодлар алмашинуви ҳам таъсир қиляпти. Ҳозирча, ёш кадрларнинг амалий тажрибаси камлик қилмоқда. Аммо меҳнат фаолиятини давом эттиришни истаганларга тайёрланиш ва имтиҳонларни қайта топшириш имконини берамиз. Ўқув семинарлари ва курсларни ташкил этишни давом эттирамиз, уларни рағбатлантирамиз. Вилоятлардаги мураббийларни ўз спортчилари билан бирга ўқув-машғулот йиғинларига таклиф этамиз.

Кейинги йил Кенияга сафар уюштиришни режалаштирганмиз. Бу мамлакат узоқ масофага югурадиган стайерлари билан машҳур. Тажриба алмашамиз. Ҳамюртларимиз Ямайкага ҳам боришади, бу энг тезкор спринтерлар ватани.

Дарвоқе, Швециянинг Ваксио шаҳридаги халқаро марказда Найза отиш бўйича истеъдодли ёш спортчимиз Бобур Шокиржонов олти ойлик малака оширишга жалб этилган. Осиё ўйинлари чемпиони Юлия Тарасова Грузияда машҳур латвиялик мураббий Людмила Олияр қўл остида тажриба оширмоқда. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги бронза медали совриндори Суҳроб Хўжаев Хитойда шуғулланмоқда. Бу халқаро федерацияси билан ҳамкорлигимиз самарасидир. 

– Жорий мавсумдаги спорт мусобақаларидаги натижаларни қандай баҳолайсиз?
– Асосий старт – Ҳиндистондаги Осиё чемпионати бўлди. 43 жамоа ўртасида бизнинг жамоа бешинчи ўринни эгаллади. Бу сўнгги ўн йилдаги энг яхши натижамиз. Спортчиларимиз жами саккизта медаль жамғарган бўлса, шулардан учтаси олтиндир. Маҳорат бўйича Иван Зайцев (найза), Надия Дусанова (баландликка сакраш) ҳамда Анастасия Журавлёва (уч ҳатлаб сакраш) ажралиб турди. Екатерина Воронинани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу нафақат мамлакатимизда балки қитъамиз еттикурашчилари орасида янги ном. Истеъдодли кўпкурашчимиз катталар ўртасидаги дастлабки мусобақасидаёқ кумуш медални қўлга киритди. Бекободлик марафончи Андрей Петров ҳам Гонконгда иккинчи бўлиб маррага келди.

Терма жамоа аъзоларининг натижалари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё ўйинларидан сўнг тўлиқ таҳлил қилинди. Совринли ўринларга даъвогарлик қилган тўрт нафар спортчимизнинг ҳеч бири шоҳсупага кўтарила олмади ва ҳаммаси тўртинчи ўрин билан кифояланди. Бунинг сабаби нима? Албатта, хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш зарур.

Лекин ёшларнинг имконияти ҳали олдинда. Кейинги йил қитъа ва жаҳон биринчиликларида реванш олиш имкони бўлади. Улар етакчи атлетларимиз билан бирга келаси йили Инчеонда (Жанубий Корея) бўладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Фақат ана шундан жиддий имтихонлардан ўтибгина Бразилиядаги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишга умид қилса бўлади.

– Рио-де-Жанейро сари йўлда енгил атлетикачиларга ким ёрдам беряпти?
– Бизнинг доимий ҳомийларимиз – «Ўзтрансгаз» ва «Ўзнефтегазқазибчиқариш». Уларнинг ёрдамида федерация ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Мусобақалар тақвими кенгайди. Мамлакат чемпионати ва биринчиликлари, Ўзбекистон кубоги мусобақалари мунтазам ўтказилмоқда. Етакчи спортчилар йил давомида мамлакатимиз ва хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтамоқда. Барча нуфузли халқаро турнирларда иштирок этишмоқда.

Ҳозир “Пахтакор” стадиони ҳудудида енгил атлетика марказини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари кетмоқда. Бу мажмуанинг Осиёда ўхшаши бўлмайди. Лойиҳадан машғулотлар учун секторлар, спорт заллари, тикланиш маркази, овқатланиш блоги, етмиш кишилик меҳмонхона қурилиши жой олган. Кейинги йилнинг илк чемпионатини айнан мана шу замонавий базада ўтказишимизнинг эҳтимоли бор. 

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 08:23, 10.12.2013. Ўқилди: 4471 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик