Массимилиано Аллегри: «Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан сўнг енгил тин олдим»
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Аякс"га қарши ўйинда ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан кейин енгил тин олганини таъкидлади. Бу баҳсда дуранг қайд этилди ва миланликлар плей-оффга чиқишди.
"Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан кейин енгил тин олдим. Биз ўз мақсадимизга эришдик, аммо "Аякс"га қарши бутун ўйин давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш осон бўлмади. Монтоливо, албатта, қоидани бузди, аммо қўполлик билан эмас. Боиси, у қўпол ўйинчи эмас. Шунга қарамай, шогирдларим қолган вақт давомида "Аякс"га эркин ўйнаш имкониятини беришмади. Ҳакамлик борасида тўхталадиган бўлсам, бизга нисбатан бир нечта шубҳали офсайдлар қайд этилди", дейди Аллегри.
Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 11:20, 12.12.2013. Ўқилди: 3261 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар