Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиано Роналду: «МЮ» билан тўқнаш келишни истамасдим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқиндагина ўз ниҳоясига етган жаҳон чемпионатига саралаш учрашувлари мухлислар учун қизиқарли лаҳзаларни тақдим этди. Унда, айниқса, Португалия-Швеция қарама-қаршилиги кўпчиликнинг диққат марказида бўлгани шубҳасиз. Бу рақобатда эса Португалия, аниқроғи, терма жамоа сардори Криштиано Роналду ким, аслида, ким эканлигини кўрсатиб қўйди. Қарангки, ушбу саралаш тугаган заҳоти журналистлар португалиялик юлдузни суҳбатга чорлашди. Қуйида ана шундай интервьюлардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Сиз ҳар бир чемпионатнинг, у қайси доирадаги мусобақа бўлсин, асосий ўйинчиларидан бирисиз. Буни ҳис қилиш ёқимли бўлса керак?
— Албатта. Бундан завқлироқ ҳиссиёт бўлмаса керак. Бу натижага эришиш учун анча меҳнат қилишимга тўғри келди. Тўғри, ҳали ўзимни мукаммал формада, дея олмайман. Шу боис ўз устимда ишлашда давом этаман. Ҳали эришишим керак бўлган мақсадларим кўп.

— Маълумки, илгари «Манчестер Юнайтед»да тўп сургансиз. Ҳозир эса «Реал»да ўйнаяпсиз. Сизнингча, бу икки клубнинг бир-биридан фарқи нимада?
— Биласизми, «Манчестер» мен учун қадрлироқ. Чунки мен бу клубда танилганман, халқаро майдонларга қадам қўйганман. «Реал» эса муҳимроқ. Негаки мен Мадридда тажриба орттиряпман. Бу ерда олдинги клубимга қараганда босим, рақобат кучлироқ. Бу эса ўз устингизда кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Масалан, майдонда дастлаб мен тепган тўп нотўғри кетиши, аниқроғи, тўп менга келганида оёғим ўз-ўзидан қалтираши мумкин. Бу босимга бўйсуниш, дегани. Ўз устингизда ишлайверсангиз, шу босимдан қутулиб, бора-бора тажрибангиз ошади, профессионал бўлиб бораверасиз.

— Газеталарда сиз ва «Реал» ҳақида турли фикрлар чоп этилади...
— Матбуот кун бўйи тинимсиз мақолалар чоп этади. Баъзилари ҳақиқатга яқинроқ, аксарияти эса миш-миш. Ақлли одам ўзи керакли хулосани чиқариб олаверади. Олайлик, бирор газета «Реал» кучсиз дегани билан дунёнинг энг кучли жамоаси тажрибасиз бўлиб қолмайди. Менга келадиган бўлсак, Роналду ҳақида ёзиш матбуотнинг хоббисига айланиб улгурди. Энг алам қиладигани, бунинг сабабини билмайман. Нима, мендан бошқа ишлари йўқми?! Ҳатто баъзи фикрларни ўқиб, этим жимирлаб кетади. Бироқ мен танқидчиларни ҳам ҳурмат қиламан. Чунки, гарчи нотўғри бўлса-да, уларда мен ҳақимда тасаввур бор. Ўйинларимни кузатишади, фикр билдиришади. Бу, ҳар ҳолда, сен ҳақингда умуман гапирмагандан кўра яхшироқ. Қолаверса, менинг қандай футболчи эканлигимни ҳамма билади. Мен бирор кишининг фикри билан маҳоратсизга айланиб қоладиган ўйинчилардан эмасман.

— Бу мавсумни ажойиб тарзда давом эттиряпсиз. Португалияни мундиалга олиб чиқдингиз. Клубингиз ҳам яхши ўйнаяпти. Аммо қироллик клуби учун учинчи ўрин...
— Хулоса қилишга шошилманг. Биз олдиндан таслим бўлишга ўрганмаганмиз. Ўйинимиз энди кучаймоқда. Биз учинчи ёки иккинчи ўринни эгаллаш учун кураш бошламаймиз. Ниятимиз фақат чемпионлик. Шундай экан, ҳали курашамиз. Нима бўлишини, вазият қандай якун топишини эса вақт кўрсатади.

— «Реал»нинг асосий мақсади нима? УЕФА чемпионлар лигасими?
— Албатта. Ахир нафақат футболчилар, балки ҳар бир мадридлик мухлис 10-чемпионлик кубогини қўлга киритишимизни истайди. Ўтган мавсумда бу масъулиятни камроқ ҳис қилдик. Бизга бироз жўшқинлик етишмади. Ўйлаганимиздан сустроқ ҳаракат қилдик. Бу йўлда эса «Манчестер Юнайтед» билан тўқнаш келмасликни истардим. Сабаби бу клуб билан бўладиган ҳар қандай ўйин биз учун қийин кечади. Умуман олганда, нафақат «МЮ», балки ҳар қандай клуб ҳам етарлича қаршилик кўрсатиши мумкин.

— «Бернабео»да Жозе Моуриньони тинимсиз ҳуштаклар билан қарши олишар, унга тинимсиз норозилик билдиришарди. Бунга муносабатингиз қандай?
— Агар ишқибозлар жазавага тушишяптими, демак, улар нимадандир норози ва уларнинг фикри билан ҳисоблашишинг шарт. Бироқ мухлислар Жозега нисбатан сабрлироқ бўлишлари керак эди. Чунки, мен аниқ биламан, Жозе «Реал»нинг энг яхши бўлиши учун ҳар нарсага тайёр эди. Аммо унда ҳам айб бор. Негаки чемпион бўлиш учун Моуриньога ҳамма имконият яратиб берилганди. Бироқ у буни уддалай олмади. Мен ушбу мутахассисни энг кучли мураббий, деб ҳисоблайман. Чунки у клуби учун асабийлашади, жазавага тушади, хуллас, ўлимга ҳам тайёр бўлади. Мен икки хил Жозени биламан. Биринчиси, ҳазилкаш, очиқкўнгил, дилкаш инсон, яхши суҳбатдош. Тушкунликка тушганингизда кайфиятингизни кўтара олади. Сизга керак нарсани бера олади. Иккинчиси эса қаттиққўл, жиддий. Лекин бу иккала Жозени бир жиҳат — самимийлик боғлаб туради.

— Карьерангизда деярли барча кунларингиз омадли кечган. Бунинг сири нимада?
— Бирор соҳада энг яхши бўлиш учун кўпроқ ўрганиш керак. Футболда ҳам шундай. Майдонда қачон югуриш, қайси пайтда тўпни тепиш, қандай ҳолларда бош билан ҳаракат қилишни ўрганиш лозим. Менинг фалсафам ҳам мана шу. Мен шуҳратпарастман. Менга эътибор беришларини, майдонда ҳукмдор бўлишни истайман. Ахир бунинг ёмон томони йўқ.

— Ўғлингиз футболчи бўлишини истайсизми?
— Хоҳлайман, лекин бу у, албатта, футболчи бўлади, дегани эмас. Ўғлим қизиққан соҳасини эгаллаши мумкин. Бунга ҳеч қачон тўсқинлик қилмайман.

— Машҳурликни қандай тушунасиз ва қандай қабул қиласиз? Бугунги машҳурлигингиздан афсусланган пайтларингиз бўлганми?
— Машҳурлик ҳам яхши, ҳам ёмон. Яхши томони, кўпчиликнинг диққат марказида бўласан. Ёмон томони шуки, баъзи нарсаларни йўқотишга, аниқроғи, улардан воз кечишга мажбур бўласан. Аммо бу — менинг ишим. Бундан афсусланмайман, чунки қачонлардир шунинг учун ҳаракат қилганман.

— Бугунги кунда Роналдуга қандай таъриф берасиз?
— Айни дамда мен Месси, Неймар, умуман, бутун бошли «Барселона»дан кучлироқман!

Н. ИСЛОМОВ тайёрлади.
“Ҳордиқ плюс”дан олинди.

Манба: www.stadion.uz.

Футбол оламида ўзига хос характери, баъзи пайтларда қайсарлиги, энг муҳими эса ажойиб ўйинлари билан муносиб ўрнини топиб бораётган Криштиано Роналдунинг ҳақиқий зафарлари ҳали олдинда. Биз эса бу футболчининг Португалия ва «Реал» сафида янада порлашини, ҳар жабҳада етакчи бўлишини тилаб қоламиз. Омад сенга, Криштиано.

Киритилди: 14:37, 14.12.2013. Ўқилди: 4508 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.