Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Наполи 9 21
2 Милан 9 18
3 Рома 8 18
4 Интер 8 15
5 Болонья 8 14
6 Аталанта 9 13
7 Комо 8 13
8 Ювентус 8 12
9 Удинезе 8 12
10 Лацио 8 11
11 Кремонезе 8 11
12 Торино 8 11
13 Сассуоло 8 10
14 Кальяри 8 9
15 Парма 8 7
16 Лечче 9 6
17 Верона 8 5
18 Фиорентина 8 4
19 Пиза 8 4
20 Женоа 8 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лечче 0-1 Наполи
9-тур Аталанта 1-1 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

29/10 22:30 Комо - Верона
29/10 22:30 Ювентус - Удинезе
29/10 22:30 Рома - Парма
30/10 00:45 Интер - Фиорентина
30/10 00:45 Болонья - Торино
30/10 00:45 Женоа - Кремонезе
30/10 22:30 Кальяри - Сассуоло
31/10 00:45 Пиза - Лацио

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7884 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нанкин-2014. Ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларига ҳозирча 6 та йўлланмага эгамиз

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ўсмирлар олимпиадаси / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўсмирлар ўртасидаги иккинчи ёзги Олимпия ўйинлари 2014 йилнинг 16-28 август кунлари Нанкин шаҳрида (Хитой) ўтказилади. Мазкур Олимпия ўйинларида 200 дан зиёд давлатдан 3800 нафар спортчи 28 спорт турида ғолиблик учун баҳс юритади.

Бугунги кунга келиб мамлакатимиз вакиллари 6 та йўлланмани нақд қилиб қўйишган. Мазкур Олимпиада ўйинларига лицензиялар ўйналадиган мусобақаларнинг аксарияти 2014 йилда ўтказилишини инобатга олсак, Нанкинга йўл оладиган делегациямиз аъзолари янада салмоқли кўринишга эга бўлишидан далолат беради.

Иккинчи бор ташкил этиладиган ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларига дастлаб мамлакатимиз оғир атлетикачилари йўлланма олдилар. 2013 йилнинг 8-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб, Нанкин-2014 ўйинларига 2 та йўлланмага эга бўлди. Навбатдаги лицензион мусобақа 2014 йилнинг 7-12 март кунлари Бангкок шаҳрида (Таиланд) ўтказиладиган Осиё чемпионатидир. Мазкур мусобақада қизлар терма жамоамиз лицензиялар учун кураш олиб борадилар.

Оғир атлетикачиларимиздан сўнг умидли дзюдочимиз Суҳроб Турсунов (-69 кг) жорий йилнинг 8-10 август кунлари АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида “Нанкин-2014” Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Битта йўлланмага, шунингдек, байдарка ва каноэда эшкак эшиш тури вакиллари эгалар. Жорий йилнинг август ойида Канада давлатида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамизга йўлланмалардан бири берилди. Олимпиада ўйинларига кимни бориши яқин кунларда Ўзбекистон "Rowing &Сanoe" федерация томонидан эълон қилинади.

Яна икки нафар юртдошимиз Юлдуз Кулгавая ҳамда Шаҳбоз Абдужабборов эса 2013 йилнинг 12-15 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган XIX Осиё чемпионатида йўлланмаларга эга бўлишди.

Қуйида, ўзбекистонлик спортчилар иштирок этадиган лицензион мусобақалар рўйхати берилган:

Оғир атлетика – Навбатдаги лицензион мусобақа 2014 йилнинг 7-12 март кунлари Бангкок шаҳрида (Таиланд) ўтказиладиган Осиё чемпионатидир. Мазкур мусобақада қизлар терма жамоамиз лицензиялар учун кураш олиб борадилар.

Эркин, юнон-рум ва аёллар кураши – Лицензиялар 2014 йилнинг 6-11 май кунлари Бангкок (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Бадиий гимнастика – Лицензиялар 2014 йилнинг 18-25 февраль кунлари Куала-Лумпур шаҳрида (Малайзия) ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Спорт гимнастикаси – Лицензиялар 2014 йилнинг 7-14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Трамполин – Лицензиялар 2014 йилнинг 21-23 май кунлари Бангкок (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Бокс – Лицензиялар 2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйналади.

Енгил атлетика – Лицензиялар 2014 йилнинг 20-22 май кунлари Бангкок (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Таэквондо – Лицензиялар 2014 йилнинг 20-25 март кунлари Хитой Тайпейида ўтказиладиган халқаро турнирда ўйналади.

Сузиш – Спортнинг ушбу турида 4 та лицензион мусобақалар ўтказилади.
1) 2014 йилнинг 10-12 апрель. Дубай (БАА). Халқаро турнир.
2) 2014 йил апрель. Брест шаҳри. Беларус очиқ чемпионати
3) 2014 йилнинг 23-25 май кунлари Братислава (Словакия). Гран-При турнири
4) 2014 йилнинг 24-25 май кунлари. Салоники (Греция). Халқаро турнир

Ўқ отиш – Лицензиялар 2014 йилнинг 7-15 март кунлари Қувайт давлатида ўтказиладиган Гран-При турнирида ўйналади. Мазкур мусобақада жами 14 та йўлланма ўйналади. Ўзбекистон шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Қиличбозлик – Лицензиялар 2014 йилнинг 3-12 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ўйналади.

Триатлон – Лицензиялар 2014 йилнинг 31 май – 3 июнь кунлари Баравой шаҳрида (Қозоғистон) ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Маълумот учун. Ўсмирлар ўртасида биринчи Олимпия ўйинлари 2010 йилнинг 14-26 август кунлари Сингапурда ўтказилди. Мазкур мусобақада 204 давлатдан 3531 нафар (14 ёшдан – 18 ёшгача бўлган) спортчи, 201 та комплект медаллар учун спортнинг 26 турида баҳс юритди. Ўзбекистон шарафини 21 нафар спортчи дзюдо, спорт гимнастикаси, оғир атлетика, енгил атлетика, бадиий гимнастика, стол тенниси, таэквондо, бокс, сузиш, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, ўқ отиш каби спортнинг 11 турида ҳимоя қилди. Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра Ўзбекистон делегацияси аъзолари 3 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлганлар. Мазкур Олимпиада ўйинларида жами 62 давлат вакилларига совриндорлар сафидан ўрин эгаллаш насиб этган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:30, 16.12.2013. Ўқилди: 4185 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Болонья Риккардо Орсолини 5
2 Комо Нико Пас 4
3 Наполи Андре-Франк Замбо-Ангисса 4
4 Милан Кристиан Пулишич 4
5 Наполи Кевин де Брюйне 4
6 Интер Анж-Йоан Бонни 3
7 Торино Джованни Симеоне 3
8 Рома Матиас Соуле 3
9 Лацио Маттео Канчельери 3
10 Интер Лаутаро Мартинес 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.