Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. ОФК III босқич
      • 19.11.2024 17:00
      • Хитой
      • 1:3
      • Япония
      • 19.11.2024 17:00
      • Индонезия
      • 2:0
      • Саудия Арабистони
      • 19.11.2024 17:00
      • КХДР
      • 0:1
      • Ўзбекистон
      • 19.11.2024 19:00
      • Фаластин
      • 1:1
      • Жанубий Корея
      • 19.11.2024 19:00
      • Қирғизистон
      • 2:3
      • Эрон
      • 19.11.2024 21:00
      • Уммон
      • 0:1
      • Ироқ
      • 19.11.2024 21:00
      • БАА
      • 5:0
      • Қатар
      • 19.11.2024 23:15
      • Баҳрайн
      • -:-
      • Австралия
      • 19.11.2024 23:15
      • Кувайт
      • -:-
      • Иордания
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 20.11.2024 01:00
      • Боливия
      • -:-
      • Парагвай
      • 20.11.2024 04:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Эквадор
      • 20.11.2024 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Перу
      • 20.11.2024 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Венесуэла
      • 20.11.2024 05:45
      • Бразилия
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 6 16
2 Ўзбекистон 6 13
3 БАА 6 10
4 Қатар 6 7
5 Қирғизистон 6 3
6 КХДР 6 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 6 14
2 Ироқ 6 11
3 Иордания 5 8
4 Уммон 6 6
5 Фаластин 6 3
6 Кувайт 5 3

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 6 16
2 Австралия 5 6
3 Индонезия 6 6
4 Саудия Арабистони 6 6
5 Хитой 6 6
6 Баҳрайн 5 5

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хитой 1-3 Япония
6-тур Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
6-тур КХДР 0-1 Ўзбекистон
6-тур Фаластин 1-1 Жанубий Корея
6-тур Қирғизистон 2-3 Эрон
6-тур Уммон 0-1 Ироқ
6-тур БАА 5-0 Қатар

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1635 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2024

      07:00 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Айнтрахт Франкфурт".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Гремио".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Вольфсбург".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Бавария Мюнхен".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Флуминенсе".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Гамбург".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
      02:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Гройтер Фюрт".
      04:20 Новости футбола.
      04:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2024

      05:05 Лыжные гонки. ФосАгро Гонка Звёзд в Кировске, Россия.
      05:40 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Смоленское кольцо". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      06:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Смоленское кольцо". SMP Historic Cup. Гонка 2.
      07:30 "Кто кого?".
      08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове.
      10:10 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      11:10 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция.
      17:00 LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция.
      23:05 "Кто кого?".
      23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове.
      01:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      02:55 "Тайны звёзд спорта".
      03:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Матч за 3-е место.
      03:50 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал.
      04:30 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2024

      06:00 LIVE Футбол. Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Уругвай. Прямая трансляция.
      07:45 Матч! Парад.
      08:00 "Вопреки всему".
      08:30 "География спорта". Калуга.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Непобедимый".
      13:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Вопреки всему".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Матч! Парад.
      18:55 LIVE Футзал. Чемпионат России. БЕТСИТИ Суперлига. "Синара" (Екатеринбург) - КПРФ (Москва). Прямая трансляция.
      20:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Ак Барс" (Казань) - "Нефтехимик" (Нижнекамск). Прямая трансляция.
      23:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 Национальная спортивная премия.
      02:45 Д/ф "Новак Джокович. Только победа".
      03:55 "Вы это видели".
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2024

      05:30 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал.
      08:00 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины.
      10:00 Велотрек. Лига чемпионов. Обзор сезона 2023.
      11:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал.
      12:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      13:00 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142.
      16:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал.
      17:00 LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция.
      01:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      02:00 Карате. "Полный контакт". Karate Combat. Kickback 3.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал.
      04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137.
      04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шарҳловчи янглишганда ёхуд «бу жамоа ўз уйида ғалабага учрамаган!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телетрансляциялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Юртимизда миллонлар ўйининг ишқибози анчагина эканлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Улар орасида ойнаи жаҳон орқали эфирга узатиладиган футбол ўйинларини қолдирмай кўриб борадиганлар ҳам талайгина. Бу борада эса бу ўйинларни янада жонлироқ қилиб берадиган шарҳловчиларнинг ўрни беқиёс. Таъкидлаш керакки, улар ҳар қайси ўйинни, у қайси вақтга тўғри келишидан қатъи назар, ишқибозлар билан бирга кузатишади. Бу борада уларнинг меҳнати анчайин машаққатли эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бироқ...

ОРТИҚЧА ЭЗМАГАРЧИЛИКЛАР!
Иш камчиликсиз бўлмайди, албатта. Айнан ана шундай нуқсонлар шарҳловчилар фаолиятида ҳам учраб туради. Бу ҳолат, айниқса, жонли эфирда кўпроқ кузатилади. Тўғри, «Бу жонли эфир, камчилик бўлиши табиий» дейишингиз мумкин. Аммо баъзида шарҳловчиларимиз шундай ғализ жумлаларни ишлатишади-ки, буни на вақт ва на бошқа сабаб билан оқлаб бўлади.

Испания чемпионатининг ўтган мавсумдаги ўйинларидан бирини таҳлил қилган шарҳловчимизнинг «оригинал» шарҳи ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Ўша шарҳда журналистимиз биринчи бўлимда киритилган голни шарҳлаб бўлгунича ўша тайм якунланганди. Билмадим, у умрида бунақа гол кўрмаган эканми, ҳар ҳолда ундан кейинги хавфли фазиятларга эътибор ҳам қаратмаганди. Ҳамма асаббузарликлар эса иккинчи таймда бошланди. Дастлабки гол муаллифига қачон тўп тегса, шарҳловчи тағин ўша голни эслайверди. Шу билан иккинчи бўлимнинг ярми ҳам эзмагарчилик билан ўтиб кетди. Энг аламлиси эса иккинчи таймнинг нақ йигирма дақиқаси биринчи бўлим тафсилотларига бағишланди. Ахир биринчи бўлимни кўрган томошабинга бу такрорий тафсилотларнинг нима кераги бор?! Ниҳоят, иккинчи гол киритилгач, кўнглим бироз жойига тушди. Боиси журналист энди навбатдаги гол шарҳига ўтганди. Бундай такрорийликнинг сабаби нимада? Шарҳловчи шунчаки вақт ўтказмоқчи бўлдими ёки ўз ишининг устаси эмасми, буниси энди бизга қоронғи.

ҲАММАСИ ЭЪТИБОРСИЗЛИКДАН!
Ўтган мавсум Англия чемпионатидаги ўйинлардан бирини кузатар эканман, шарҳловчининг алламбало гапларидан ҳайрон қолдим. Яъни ўйиндаги баъзи ҳолатларни шарҳлашда журналист очиқ-ойдин хатога йўл қўярди. Бу ҳолат кейинги ўйинларда ҳам етарлича кузатилди. Энг ажабланарлиси, оддий ишқибоз тушуниб турган ҳолатни таҳлил қилишда журналист хатога йўл қўярди. Айниқса, тажрибали шарҳловчилардан бири ўзига бириктирилган ўйинни шарҳларкан, ҳакам қабул қилган қарорга тўхталиб ўта бошлади. Бу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганлиги учун бурчак тўпини инобатга олмай, тўпни мезбон жамоа дарвозабони ўйинга киритиши лозимлигини кўрсатди. Бу ҳолат такроран намойиш этилди ҳам. Бироқ шарҳловчи ҳамон бурчак тўпи тепилиши кераклиги, бунда тўп қайси ҳимоячига текканлигини таҳлил қилиб ўтирарди. (Эҳтимол, шунга берилиб такрорий лавҳани кўрмагандир). Дарвозабон тўпни ўйинга киритгач эса бундан ажабланди ва ҳакамни нотўғри қарор қабул қилганликда айблади. Бу ҳам эътиборсизликдан бошқа нарса эмас. Шунингдек, яна бир шарҳловчи ўзи шарҳлаётган матчларнинг бирида пенальтидан ҳисоб очилганида гол муаллифининг исмини ўз оғзи билан айтди! Қарангки, иккинчи таймда яна ўша вазиятга тўхталаркан, гол муаллифи сифатида бошқа ўйинчининг исм-шарифини келтирди. Бир эмас, бир неча бора такрорлади. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Албатта, эътиборсизлик!

МУҲИМИ ИШТИЁҚ, ШИЖОАТ!
Баъзида футбол мухлисларининг «Бу ўйинни фалон шарҳловчи шарҳласайди» деган гапларини эшитиб қоламиз. Сабабини сўраганимизда эса «Унинг овозида шиддат бор, ўйинга берилиб кетади» қабилидаги жавобларни эшитамиз. Дарҳақиқат, бу фикрларда жон бор. Шундай ўйинлар ҳам бўладики, ишқибозлар уларни сабрсизлик билан кутишади.

— Очиғи, бир ўйинда роса жаҳлим чиқди, — дея ўз фикрини билдирди Баҳодир исмли мухлис. — Мен интизорлик билан кутган ўйин бошланди. Мен севимли жамоамнинг таркибида ким майдонга тушганини билишга жуда қизиқдим. Шу боис шарҳловчининг тезроқ таркиблар билан таништиришини кута бошладим. Лекин шарҳловчи жамоаларни тарифлашга тушиб кетса бўладими? Ахир ўйин бошланганидан кейин шарҳловчининг биринчи вазифаси майдонда кимлар ҳаракат қилишини билдириб ўтиш эмасми? Бу шарҳловчи то ўйинчилар билан таништириб ўтгунича ўн дақиқалар ўтиб кетди-ёв. Оқибатда шу асабийлик мени анча пайтгача тарк этмади.

Бундан ташқари, баъзи шарҳловчиларимиз ўйин қолиб, бошқа мавзуларга ўтлаб кетишади. Бир жамоанинг мураббийи ҳақида гап кетганида у қайси жамоаларни бошқаргани-ю, қандай натижаларга эришгани асосий мавзуга айланади. Бу ҳолат, асосан, португалиялик мутахассис Жозе Моуриньюнинг жамоаси тўп сурганида кузатилган ва кузатилади.

ҒАЛАБАГА УЧРАШ МУМКИНМИ?
Бир журналист жонли эфирда ўйинни шарҳлар экан, мезбон жамоа ҳақида анча илиқ фикрлар билдирди ва гап орасида «Бу жамоа ўз уйида ҳеч қачон ғалабага учрамаган» деб юборди. Дастлаб бунга эътибор қаратмадим. Бироқ шарҳловчининг бу гапини кейинчалик тушундим-у... ўалаба қозониш мумкинлигини билардим-у, лекин ғалабага учрашни шу пайтгача эшитмагандим. Аслида, журналист бу ўринда мағлубиятга учрамаган, дейиши керак эди. Лекин негадир у юқоридаги каби қўпол хатога йўл қўйди. Таъкидлаш керакки, бу каби мантиққа тўғри келмайдиган жумлаларни ишлатиш журналист учун кечирилмас хато ҳисобланади.

ҲЕЧДАН КЎРА КЕЧ...
Хато қилмоқ бордир, тузатмаслик ордир, деган нақл бежиз айтилмаган. Бу, ўз навбатида, шарҳловчиларга ҳам етишли. Улар орасида хатога йўл қўйиб, кейин буни тушуниб етган ҳолда узр сўрайдиганлари ҳам топилади. Баъзи шарҳловчилар жумлаларидаги камчиликларни тўғрилаб кетишади. Бу тушунарли ҳол, албатта. Яна бир томони борки, бу жиҳат ўша шарҳловчининг малакаси етарли эканлигини, шунчаки ҳаяжон туфайли янглишганини англатади. Бироқ жуда қўпол хатога йўл қўя туриб ҳам уни тузатиб кетмайдиган шарҳловчиларни қандай таърифлаш мумкин? Улар ё ҳали мантиқ, услубий хослик деган тушунчалардан анча йироқда ёки унда касбий масъулият етишмайди.

ШАРҲЛОВЧИ БЕТАРАФ БЎЛИШИ ШАРТ!
Жаҳон чемпионатига саралаш учрашувининг навбатдаги учрашуви — Жанубий Корея ва Ўзбекистон матчини аксарият мухлислар асабийлик билан томоша қилишди. Сабаби шу ўйинни шарҳлаган журналист рақиб жамоани шу қадар мақтаб юборди-ки, наздимизда у кореялик шарҳловчига ўхшаб кетди. Жанубий Кореянинг неча марта жаҳон чемпионатига қатнашгани, бу борада анча тажрибага эга эканлиги, айниқса, бизнинг терма жамоадан кучлилигини шунақанги илҳом билан тилга олди-ки, очиғи, кайфиятимиз тушиб кетди. Хаёлимизда Ўзбекистон термаси рақиб олдида ўртамиёна жамоага айланиб қолгандек эди. Ахир ҳар бир ишқибоз шарҳловчининг ҳар бир гапини диққат билан эшитади, керак бўлса, шунга асосланиб хулоса чиқаради. Демакки, шарҳловчи бевосита томошабин руҳиятига таъсир ўтказади. Қолаверса, миллийлик ғурури бор. Корея тугул Корея, Бразилияга қарши ўйнаган тақдиримизда ҳам шарҳловчи рақибни эмас, бизнинг термани асосий мавзу қилиб олиши, ютуқларимизни айтиб ўтиши ва, албатта, Ўзбекистон рақибдан қолишмасликка ҳаракат қилишини қайта-қайта таъкидлаши шарт. Ахир рақибни мақташдан нима наф? Биз учун унинг кучли эмас, кучсиз бўлиши афзалроқ эмасми? Рақибинининг ўзидан кучли эканлигини билган жамоа ҳадик билан майдонга тушади, қаршисида ўзидан анча тажрибали жамоа турганини ҳис этиб, ортиқча қўрқув ва ҳаяжонга берилади. Рақиб жамоанинг кучли эканлигини эшитган ишқибознинг кўнглидаги умид учқуни сўниб боради. Бу инсон руҳиятининг исбот талаб қилмас қоидаси. Шундай экан, шарҳловчи ҳам ана шу жиҳатни инобатга олгани маъқул.

ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЙЛИК!
Яна бир мавзу борки, унга кўп бора тўхталиб ўтилган бўлса-да, ижобий томонга ўзгариш йўқ. Бу ўзбек ва чет эл сўзларини ишлатишдир. Деярли барча шарҳловчиларимиз ҳали ўзбек тилига сингиб улгурмаган ва ҳатто баъзи мухлисларимиз таржимасини ҳам билмайдиган инглизча сўзларни қўллашади. Айниқса, «corner», «fair play», «forward», «seyf» каби инглизча сўзлар шарҳловчилар учун одатий сўзларга айланиб улгурган. «Рақиб жамоа навбатдаги корнерни амалга оширяпти», «дарвозабон ажойиб сейфни амалга оширди» каби жумлаларни деярли ҳар бир ўйинда эшитамиз. Ваҳоланки, бу сўзларнинг ўзбекча таржимаси бор. «Corner» — «бурчак тўпи», «fair play» — «ҳалол ўйин» ва ҳоказо. Бу сўзлар ўша шарҳловчиларга ҳам маълум, албатта. Бироқ улар юқоридаги чет сўзларни ишлатишга кўр-кўрона ўрганиб қолишган. Шу сўзлар билан бирга унинг таржимасини ҳам айтиб кетишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

ХОЛИСЛИК — ЭНГ АСОСИЙ МЕЪЗОН
Терма жамоа ёки клубларимиз бошқа чет жамоалари билан тўқнаш келганида шарҳловчилар бизнинг жамоага мухлислик қилиши табиий. Қолаверса, буни нохолислик деб ҳам бўлмайди. Бироқ миллий чемпионатдаги икки жамоа ўйнаганида бирор-бир жамоага ишқибозлик қилишга шарҳловчининг ҳақи йўқ. Иккаласи ҳам мамлакатимиз клублари. Демак, бу ерда холислик асосий планга чиқиши лозим. Аммо баъзи ўйинларда бунинг аксига гувоҳ бўламиз. Шарҳловчилар «Бунёдкор», «Локомотив», «Пахтакор» каби жамоалар рақиб билан тўқнаш келганида холислик меъзонларидан бироз четга чиққанликлари сезилиб қолади. Жумладан, 4 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги тур ўйини — «Пахтакор» ва «Локомотив» матчини шарҳлаб борган журналист тошкентликларнинг ишқибози эканлигини сездириб қўйганди. «Пахтакор» бундай ўйнаши керак», «Пахтакор» бунақа ҳаракат қилиши лозим» каби гаплар билан бевосита бу клубга мухлислик қилди. Бу эса шарҳловчиликнинг одиллик, холислик принципларига мутлақо тўғри келмайди. Шу боис, майдонда тўп сураётган ҳар бир жамоага шарҳловчи холис муносабатда бўлиши зарур.

Бу фикрларимиз билан шарҳловчиларнинг фаолиятига салбий баҳо бермоқчи эмасмиз. Аксинча, ўзларига сезилмаган ёки эътибор қаратмаган камчиликларини кўрсатдик, холос. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш жоизки, бу хатолар шунчаки ёзилмади, улар, албатта, тузатилиши керак. Биз эса шарҳловчиларнинг фаолиятига ривож тилаган ҳолда фикрларимиз инобатга олинади, дея умид қилиб қоламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ
“Ҳордиқ плюс”дан олинди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:01, 18.12.2013. Ўқилди: 13904 марта. Фикрлар: 335 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 4
3 Япония Коки Огава 4
4 Эрон Муҳаммад Муҳибий 4
5 БАА Фабио Лима 4
6 Япония Такуми Минамино 3
7 БАА Ҳариб Абдулла Суҳайл 3
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 3
9 Қирғизистон Кожо Жоэль 3
10 Эрон Сардор Азмун 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.