Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Милош Трифунович: «Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Cобиқ футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2011 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари, “Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси Милош Трифуновични юртимизда яхши эслашади. У “қалдирғочлар” сафида жами 36та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 22 бор аниқ нишонга олишни уддалаганди. Айни пайтда Хитой суперлигасининг “Ляонин Хувин” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Трифунович “Бунёдкор” жамоасида ўтказган дамларини хотирлади.

- Милош, Ўзбекистонда ўтказган даврингизни фаолиятингиздаги энг ёрқин мавсум деса бўладими?
- “Бунёдкор”да жуда ажойиб кунларни бошдан кечирдим. Умуман футболчилик фаолиятимдаги энг сермаҳсул йил ҳам айнан Ўзбекистонда ўтди. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” футбол клуби мен учун қадрли бўлиб, хотирамда абадий сақланган.

- “Бунёдкор”ни тарк этиб, Хитойда ўйнаётгангизга ҳам икки йил бўлди. У пайтда юртимизда сербиялик футболчилар кўпчиликни ташкил этишарди. Ҳозир эса ундай эмас. Айтингчи, юртимиздаги футболчилардан кимлар билан алоқани сақлаб қолгансиз?
- Очиғини айтсам, 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси пайтида “Бунёдкор”га ишқибозлик қилдим. Жамоа ярим финалга етиб борган паллада ўзимга ўзим Хитой клубига ўтиб хато қилдиммикан, деб саволлар ҳам бера бошладим. Ўша кезларда “Бунёдкор” футболчилари билан ижтимоий тармоқлар орқали хабарлашиб турардик. Ҳозир эса деярли ҳеч ким билан гаплашмай қўйганман.

- Ҳали ҳам голларингизни “совуқ” кўринишда нишонлаяпсизми?
- Ростини айтсам, одатий учрашувларда гол урсам хурсандчилигимни сездирмайман. Лекин ўша учрашувнинг аҳамияти баланд бўлса ёки голимни нишонлаш учун қандайдир сабаб топилса албатта кўринишим ўзгаради. Хитойда ҳам шунга ўхшаш саволларни кўп беришади.

- Янги барпо этилган, мамлакатимиздаги энг улкан арена бўлмиш “Бунёдкор” стадиони ҳақида эшитдингизми?
- Ҳа, стадион маълумотлари ва суратлари билан интернетда танишиб чиқдим. Шахсан менга ёқди. Жуда ажойиб арена! Умид қиламанки, кейинчалик ушбу стадионда тўп тепиш бахтига муяссар бўламан.

- Сиз билан юртимизда рўй берган бирон-бир қизиқ воқеликни эслай оласизми?
- Мен учун юртингиздан қолган муҳим эсдалик бу – “Бунёдкор” билан чемпионликка эришганим ва Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари бўлганимдир. Ишонинг, ҳамма футболчида ҳам бунақанги омадли мавсум бўлавермайди.

- “Бунёдкор”дан яна таклиф тушса рози бўлармидингиз?
- Ҳа, албатта.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:08, 18.12.2013. Ўқилди: 4722 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик