Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эски яранинг янги азоблари ёхуд «Сусамбил»га қачон борамиз?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Барчангиз «Сусамбил» эртагини эшитгансиз. Унда «ўтнинг бўлиғи, сувнинг тиниғи» дея таърифланган маскан ҳайвонлар боришни орзу қилган жойга айланади. Эртак тугагунга қадар ҳайвонлар мақсадига етиб, «Сусамбил»да умргузаронлик қилишади.

Ҳозир тўхталмоқчи бўлганимиз эса айнан ана шу мақсадга боғлиқ. Биз ҳам анчадан бери ана шу «Сусамбил»га боришни орзу қиламиз. Фақат бир томони, эртакдаги «Сусамбил» тўқима бўлса, бизники ҳақиқий, ростакам.

«Шиддатнинг бўлиғи, ўйиннинг тиниғи» таърифига яна «Стадионнинг шоҳонаси, мухлисларнинг шиддати, рақобатнинг кўплиги» каби изоҳларни ҳам қўшиш мумкин бўлган бу «Сусамбил»га етиш ҳар сафар олдимизга қўйилган асосий мақсад, десак янглишмаган бўламиз. Аммо... Ҳар сафар ана шу «аммо» оёғимизга тушов бўлади, кўксимиздан итаради. Бунга ким сабабчи, ўзимиз, ана шу «аммо»ниям ўзимиз топяпмиз.

Яқинда ўсмирларимиз жаҳон чемпионатидан арзимаган натижа билан қайтиб келишганди. Ундан олдинги мусобақада эса ёшларимиз Францияга мағлуб бўлиб, чорак финалдаёқ мусобақани тўхтатишганди. Эсингизда бўлса, ўша ўйинда ва ўйиндан кейин шарҳловчилар футболчиларимизнинг гавда, жисмоний жиҳатдан рақибларидан ожиз эканлигини қайта-қайта рўкач қилишди. Очиғи, ўшанда мияга келган фикр ҳануз мени тинч қўймайди: «Барака топгурлар, нима, юртимизда Пол Погба ёхуд бошқалардек ёшлар, йигитлар каммиди?! Мана, водий томонда ёхуд Қашқадарё, Сурхондарё каби вилоятларда оёғини тўпсиз тасаввур қила олмайдиган гавдали йигитлар тиқилиб ётибди-ку!» Ҳа, агар мутасаддилар туфлисига раҳм қилмасдан, бир айланиб чиқишса, истаганча иқтидор ва жисмоний жиҳатдан талабга жавоб берадиган футболчилар топилади.

Қишлоғимизда бир Юсуф деган бола бор. Ўзиям футболни шунақа ўйнайди, кўриб завқланасан киши. Очиғи, ўзимизнинг миллий чемпионатдаги ўйинларни кўргандан кўра қишлоғимиздаги икки маҳалланинг ўйинини кўришни маъқул кўраман. Ажабланманг, қишлоқнинг, умуман, чекка ҳудудларнинг баъзи йигитлари тўп билан шунақа муомала қиладики, қараб ҳайрон қоласан. Лекин уларда шароит йўқ, имконият йўқ, ўзларининг таъбири билан айтганда «танка» йўқ. Оқибатда, улардаги маҳорат, қизиқиш кроссовкаларининг учида қолиб кетаверади.

Шу ўринда савол туғилади, хўш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига ёш футболчилар саралаб олинаётганида, асосан, нималарга эътибор берилади? Бунда қандай талаблар, меъзонлар бор? Ёки бунда ҳам айрим «яширин ўйин»лар бормикин?

Яқинда бир танишим Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнайдиган футболчилардан бири ҳақида гапириб қолди:
«У иқтидорли эди. Аммо ҳеч кўтарила олмади. Охири бир бадавлат қариндоши ҳомийлик қила бошлагач, машҳур бўлди, терма жамоага қабул қилинди». Оддий гапдек қабул қилинадиган бу жумла замирида аччиқ ҳақиқат ётади: «Нима, футболимиз ривожланиши учун футболчининг иқтидори муҳимми ёки ҳомийсининг кучлилиги? Умуман, ҳомийга зарурат бормикин? Бу иқтидорни бўғиб қўймайдими? Хўш, агар бирор-бир футболга қизиқадиган, туғма таланти бор, футболни қойиллатиб ўйнайдиган йигит терма жамоа ёки машҳурроқ клуб сафида тўп суриши учун албатта ҳомийси бўлиши шартми? Ҳомийси бўлмаса, қолиб кетаверадими?» Бу саволларнинг адоғи йўқ. Бу ҳолат давом этаверса, шу кетишда қаёққа борамиз? Тўғри, футбол маблағ орттиришга ҳам хизмат қилади, аммо унинг ривожланиши учун пул футболдан бир қадам орқада юриши керак эмасми?

Ҳартугул, Миржалол Қосимов баъзи кроссовкасининг таги тешилиб қолган «қария»ларнинг хизматидан тамомила воз кечадиганга ўхшайди. Аслида, футбол тобора шиддатли тус олиб, ҳар бир жамоа яхши ўйнашни ўрганиб олаётган даврда кекса авлоддан воз кечиш керак.

Мираброр Усмонов, Асқар Толибжонов, Миржалол Қосимов. Навбатдаги муваффақиятсизликдан сўнг кетиши кутилган, аммо «айрим сабаб»ларга кўра яна ўз лавозимида қолган бу шахсларнинг зиммасига ўша эски мақсад — «Сусамбил»га бориш юклатилди. Миржалол Қосимов эса унгача Австралиядаги чемпионатда ўзини кўрсатиши керак бўлади. Борди-ю, МТЖ яна омадсиз ўйнайдиган бўлса, ҳар қанақасига ҳам жаноб Қосимов терма жамоадан кетиши лозим. Биз эса, аксинча, ушбу мутахассис термамиз билан катта зафарларни қўлга киритишини истаймиз.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Испания чемпионатининг грант жамоаларидан бири — «Реал»нинг тажрибали дарвозабони Икер Касиляс кўп вақтини захирада ўтказаётганидан хабарингиз бор. Унга кўп таклифлар ҳам бўлди. Аммо испаниялик посбон қироллик клубига бўлган садоқати боис, Мадридни тарк этишни истамади. Ҳатто шуҳрат бобида «Реал»дан кам бўлмаган «Барселона»нинг ҳам таклифини қабул қилмади. Бизда эса... Игнатий Нестеров яқинда «Локомотив» сафига ўтди. Бунинг сабаби нимада? «Тажрибалироқ бўлган клуб билан юксак марраларга эришиш» эмасдир ҳар ҳолда. Ахир «Локо» «Бунёдкор»дан кучли эмас. Унда маблағми?.. Билмадик...

Умуман олганда, «Сусамбил»га боришимиз учун бизга жонини жабборга бериб ўйнайдиган, биргина зафардан ҳаволаниб, вақтини кафе-барларда ўтказмасдан, тинимсиз ўз устида ишлайдиган, чекмайдиган, ичмайдиган, футболни икки минг долларлик ёки умуман, маош деб тушунмайдиган, футболга ўйнаш учун кириб келган ўйинчилар-у футболни тушунадиган, керакли вақтда кимни туширишни биладиган мураббийлар ҳамда ўз ишини билиб қиладиган, ташкилий ишларни вақтида ташкил қиладиган, мураббийнинг ишига тумшуғини тиқавермайдиган, қуруқ гапиравермасдан, амалда ҳам ваъдасини бажарадиган мутахассислар керак. Ана шунда ўша «Сусамбил» деганлари оёғимиз остида бўлади.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:31, 19.12.2013. Ўқилди: 11609 марта. Фикрлар: 56 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.