Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» стадиони директори ўринбосари «Мулоқот» аъзолари саволларига жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Мулоқот” ижтимоий тармоғи аъзолари "Бунёдкор" стадиони ва унинг қурилиши ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларни Intervyu.uz сайтида қолдирди. Уларга “Бунёдкор” стадиони директори ўринбосари Рустам Қурбонов жавоб берди. Бу ҳақда Daryo интернет-нашри хабар бермоқда.

Рустам Қурбоновнинг сўзларига кўра, “Бунёдкор” стадионининг асосий буюртмачиси “Ўзнефтгазмонтаж” компанияси бўлиб, қурувчи ташкилот “Трест 12” ҳисобланади. Стадион қурилиши 2009 йилда бошланди. 2012 йил 28 сентабрда эса унинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бунёдкор стадиони 34 000 ўринли бўлиб,  шундан 1700таси ВИП-ўринлар ҳисобланади. Бу ерда, шунингдек, 3 залга эга ресторан (улардан ҳам футболни томоша қилса бўлади), конференц-зал, музей, умумий овқатланиш жойлари, тиббиёт шохобчалари, 1500 автомобилга мўлжалланган  тўхташ жойи  ва савдо дўконлари хизмат кўрсатади. Мажмуа ҳудудида Nike (“Найк”) ҳамда Adidas (“Адидас”) фирма дўконларининг очилиши кутилмоқда. Велосипед ва скейтлар ижарага бериладиган махсус жой ҳам ажратилади.

120 ўринли “Болалар ва ўсмирлар  футбол мактаби”да эса худди шунча ўринли ётоқхона корпуси ва овқатланиш бўлими, фитнес маркази, сузиш ҳавзаси, спорт зали, тиббиёт маркази бор.

“Бунёдкор” ОФК кубоги финал ўйинини ўтказиш учун жуда мос майдон, деб ўйлайман. Шундай ўйин ташкил қилиш учун нималар талаб этилади?
Рустам Қурбонов: ОФК раҳбарлари ўзбекистонга ташриф чоғида “Бунёдкор” стадионини кўздан кечирди ва ўз илиқ фикрларини билдирди. Биз ҳам ОФК кубоги финали ўйини каби нуфузли халқаро ўйинларнинг “Бунёдкор”да ўтказилишини жуда хоҳлаймиз ва бу борада ўз таклифларимизни берганмиз.  Афсуски,  2015-йилгача барча ўйинлар ўтказилиш жойлари белгилаб қўйилган. Умид қиламизки, келажакда биз ҳам бундай нуфузли ўйинларга мезбонлик қиламиз.

Бу майдон “Уембли”дан қолишмайди, ундаги ўйинчилар қачон шу даражага етади?
Рустам Қурбонов: Хабарингиз бўлса керак, бир жамоанинг олий лигада ўйнаши учун унинг ўз футбол мактаби бўлиши зарур. Шу каби футбол мактабларидан бир қанча яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Ёшларимиз бу йил учинчи бора жаҳон чемпионатида иштирок этди ва дунёнинг кучли 8 жамоасидан бири бўлди. Энди ўша болалар катталар терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари бўлади. Ишончимиз комилки, 2018-йилда бўладиган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз иштирок этади.

Стадионнинг энг биринчи ғиштини ким қўйган?
Рустам Қурбонов: Бундай шараф “Барселона” жамоаси президенти Хуан Лапорта билан ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга насиб этган.

Стадион томи учун қандай материал ишлатилган? Стадион лойиҳасини ким яратган?
Рустам Қурбонов: Стадионнинг том қопламаси сифатида махсус баннер матоси ишлатилган. Сабаби, бунда томнинг метал конструксиясига кам оғирлик тушади. Шунингдек, бу материал ёритгичлар таъсирида турли рангларда товланади.  Стадион лойиҳасини эса ўзбекистонннинг “Ташгипрогор” ОАЖ ва Германиянинг “ГМП” компаниялари яратган.

“Бунёдкор” стадионининг Қозоғистондаги “Астана Арена” стадионидан қандай фарқи бор?
Рустам Қурбонов: “Астана Арена” стадионининг ўйин майдони иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда сунъий чим билан қопланган. Стадион томи очилиб-ёпиладиган хусусиятга эга. “Бунёдкор” стадионининг томи эса очиқ ҳолда. Томошабинлар ўтирадиган жойлар қор ва ёмғирдан тўсилган. Бундан ташқари, бизнинг стадионда Англиядан келтирилган ҳақиқий чим экилган. У тўрт мавсумда ям-яшил бўлиб кўкариб туради.

Яқин йиллар ичида стадионни яна ҳам ривожлантириш учун ишлар амалга ошириш кўзда тутилганми? Масалан, Англия Премер лигасида синовдан ўтказилаётган Hawk Eye технологияси қўлланилиши мумкинми?
Рустам Қурбонов: Hawk Eye технологияси тўпнинг дарвоза чизиғидан ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаб беради. 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида синовдан ўтказилади. Агар, маъқул келса, ФИФА ва ОФК ўз таклифларини киритади. Шундан сўнг биз ҳам ишлатишимиз мумкин.

Стадионда илк ўйин вақтида майдондаги сунъий чимлар ажралиб кетаётгани кўзга ташланган эди. Бунга сабаб нима? Стадион тўлиқ тайёр эмаслигими ёки сунъий чимлар сифатсизлигими?
Рустам Қурбонов: Стадионга сунъий эмас, ҳақиқий чим экилган. Ҳақиқий чимни ўстириш ва уни парвариш қилиш осон иш эмас. Шунинг учун биз бу соҳанинг профессионали бўлган Англиянинг “СИС”  компанияси билан хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузганмиз. Ўзбекистондаги иқлим шароитини инобатга олган ҳолда чимнинг мослашуви баъзи муаммолар билан тўқнаш келди.  Шу йилнинг ёз ойларида стадион чимлари қайтадан экилди. Шу сабабли, “Бунёдкор” стадионида вақтинча ўйинлар ўтказилмади. Айни пайтда мутахассислар майдоннинг ўйин ўтказилишига тайёр эканини таъкидламоқда. Кейинги йил феврал ойларида биринчи ўйин ўтказилади.

Нимага “Бунёдкор” жамоасининг ўйинлари мана шу стадионда эмас, “ЖАР” стадионида бўлади? Қачон “Бунёдкор” ўйинларини шу стадионда ўтириб томоша қиламиз?
Рустам Қурбонов: Менимча бу саволни Ўзбекистон Футбол федерациясига берганингиз маъқул. Бу масалани улар ҳал қилади.

“Бунёдкор” стадиони жаҳоннинг қайси етакчи стадионлари билан халқаро алоқалар ўрнатган? Халқаро ҳамкорлик масалалари асосан қайси йўналишларни қамраб олади ва истиқболда қандай халқаро стандартлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда?
Рустам Қурбонов:  “Барселона” (Каталония, Испания), “Донбасс Арена” (Шахтёр, Украина), “Дортмунд” (Боруссия, Германия), “Уембли” (Лондон, Англия) стадионлари билан алоқа ўрнатганмиз. Яқинда тажриба алмашиш мақсадида янги қурилаётган “Спартак” (Москва, Россия) стадиони раҳбарияти биз билан мулоқотга чиқиб, ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф киритди.

Халқаро мутахассисларнинг фикри бўйича, стадион қайси жиҳатлари билан халқаро рейтингларда етакчи ўринларни эгаллайди?
Рустам Қурбонов: Барча жиҳатлари бўйича халқаро талабларга жавоб беради.

Айрим миш-мишларга кўра, ФИФА маъмурияти “Бунёдкор”ни ФИФА стадионлари талабларига жавоб бермайди, бинонинг пойдевори мустаҳкам эмас ва қурилиш материаллари сифати анча паст дейишган экан. Бунга қандай изоҳ берасиз?
Рустам Қурбонов: Интернетга  “ник” билан кирганларнинг 60–70 фоизи шунақа ёлғон хабарларни тарқатади. Ҳар қандай миш-мишларга ҳам ишонаверманг.

Стадионга ўрнатилган ўриндиқлар ранглари нима учун ҳар хил қилиб қўйилган?
Рустам Қурбонов: Бу лойиҳачилар томонидан махсус компютер дастури ёрдамида қилинган дизайн бўлиб, стадион ички кўринишига яна ҳам чирой қўшиб, ўриндиқларни категорияларга ажратиб туради.

Жой етишмаслиги сабабли ўйинга кира олмаган мухлислар учун қўшимча ўриндиқлар яратиш мумкинми?
Рустам Қурбонов: Йўқ, ярата олмаймиз. Чунки, “Бунёдкор”нинг лойиҳасида бу кўзда тутилмаган. Фақатгина терма жамоанинг ўйинларидагина стадион тўлиши мумкин, қолган ўйинлар учун мавжуд ўриндиқлар етарли, деб ўйлайман.


Интервю сўнгида энг яхши савол эгаси аниқланди. Рустам Қурбонов стадион ўриндиқларининг ранги хусусида берилган саволни энг яхши деб топди ва ушбу мухлисга стадион маъмурияти томонидан “Бунёдкор”нинг бир ўйинига икки кишилик чипта берилди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 20:45, 19.12.2013. Ўқилди: 7110 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.