Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёш шахматчиларимиз ЖЧни муваффақиятли бошладилар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 13 нафар спортчиларимиз дастлабки турда ғалаба қозондилар.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шафелигида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 123 давлатидан энг иқтидорли ёш шахматчилар иштирок этишмоқда.

2012 йили Словениянинг Марибор шаҳрида 8 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов бу сафар ўн ёшгача бўлган спортчилар баҳсидаги иштирок этмоқда. Иқтидорли шахматчимиз биринчи турда финляндиялик Патрик Аалтони мағлубиятга учратиб, дастлабки очкони қўлга киритди. Нодирбек иккинчи турда сербиялик Лука Будисавлиевичга қарши дона суради.

8 ёшгача ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Синдоров Гонконг вакили Мигел Вангни енгган бўлса, Исломбек Синдаров кениялик спортчидан устун келди.

12 ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида ҳар уччала спортчимиз - Саидакбар Сайдалиев, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов биринчи турда ғалаба қозондилар.

14 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ортиқ Неъматов Бирлашган Араб Амирликлари вакили Саиф Идрис Ал Ҳамидни мағлуб этди.

Ўғил болалар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда, шунингдек, Суҳроб Авалбоев (10 ёш), Жамол Шовдиров (10 ёш), Элбек Жуманов (16 ёш) ва Шаварш Бадалян (18 ёш) дастлабки турда дуранг натижани қайд этишди.

Қизлар мусобақасида ҳамюртларимиздан Лобар Раҳматжонова (8 ёш) мўғулистонлик Алтантуя Болдбаатарни, Юлия Хегай (10 ёш) чехиялик Кристина Лауринцовани, Диёра Шарифова (12 ёш) ироқлик Сали Абдулзаҳрони, Баҳора Абдусатторова (14 ёш) латвиялик Дария Литвяковани, Дина Абдул Мажид (14 ёш) канадалик Рэйгел Таони, Нилуфар Ёқуббоева (14 ёш) мисрлик Мария Хажиниколауни мағлубиятга учратдилар.

Дастлабки турда, шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Гулруҳбегим Тоҳиржонова (14 ёш), Асал Салимова (12 ёш), Гулҳаё Нарзиқулова (16 ёш) ва Шаҳноза Турсунова (16 ёш) дурангга имзо чекдилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:06, 20.12.2013. Ўқилди: 3623 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик