Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Металлург” қизларига бронза медаллари топширилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бекобод шаҳридаги “Бахт уйи” тантаналар залида аёллар футболи бўйича мамлакат 19-миллий чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган “Металлург-W” жамоаси аъзоларига бронза медаллари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзининг дебютидаёқ чиройли ўйинлари билан бекободлик футбол ишқибозлари қалбини забт этган, ҳужумкор ўйинлари билан рақибларини шошириб қўйган бекободликлар чин маънода мавсум кашфиётлари бўлишди десак муболаға қилмаган бўламиз. 

Шерали Бобоқулов бошчилигидаги “Металлург” қизлари 2013 йилги мавсумда фақатгина мамлакат чемпиони – Қаршининг “Севинч” жамоасига ҳар иккала учрашувни бой берди холос. Мамлакатимизнинг яна бир номдор жамоаси “Андижанка” билан илк учрашув Бекободда ўтказилган бўлса-да, тажриба камлиги боис ўйин охирида гол ўтказиб юборган кончилар якунда мағлубият аламини тотиб кўришганди. Мавсум сўнгида Андижонда бўлиб ўтган жавоб учрашувида “Металлург” дуранг ўйнади ва ҳақли равишда медаллардан бирига даъвогарлик қилаётганини исботлади. Бронза медали учун асосий рақибалари “Машъал”, “Шўртан” жамоалари билан ўйинларда эса торозу палласи бекободликлар томонида бўлди. Чемпионатдаги 19 учрашувнинг 12 тасини Ш.Бобоқулов шогирдлари ғалаба билан якунлашган бўлишса, 3 ўйинда очколарни баҳам кўришди. 4 ўйинда эса имконият бой берилди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 28-13, “Металлург” жамоаси фойдасига.

Жамоанинг биринчи мавсумдаёқ бронза медалига сазовор бўлишида дарвозабон Юлия Аҳмедованинг хизматлари катта бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.. Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтмасликларини Юлия исботлади. “Металлург” лигада тўп ўтказиб юбориш борасида энг яхши 3 жамоа сафида эканлиги фикримиз далилидир. Аҳмедовадан ташқари асосий оғирликни ўз зиммаларига олишган тажрибали футболчилар – Альбина Белялова, Нилуфар Абдуллаевалар ёнида кўплаб иқтидорли қизлар кашф этилди. Опа-сингил Ўғилой ва Садоқат Илашевалар, Холида Дадабоева, Насиба Ҳожиева, Мая Назарова, Ораста Тожибоева, Нодира Мўйдинова, Моҳигул Икромова, Нозима Камолтоева, Умида Худойбоқова, Лутфинисо Ҳамидова, Маҳлиё Холматова, Гулшан Шодиева, Нигора Маматқуловалар жамоанинг муваффақиятига ўзларининг муносиб улушини қўшишди.

Чемпионатнинг бронза медалларини топшириш маросимида Ўзбекистон аёллар футбол ассоциацияси вице-президенти Рустам Холиқов иштирок этди. “Металлург” қизларига чемпионатдаги муваффақиятли иштирокдари учун Бекобод металлургия заводи раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ҳам топширилди. Совғаларни завод бош муҳандиси Айрат Ҳасанов бошчилигидаги масъул ходимлар жамоа аъзолари ҳамда раҳбарият вакилларига тақдим этдилар.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 20:17, 21.12.2013. Ўқилди: 3621 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик