Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон футбол федерациясида мамлакат XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумни сафарда бошлаб, меҳмонда якунлайдиган бўлди. Дастлабки турда Юрий Лукин шогирдлари Тошкентда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби — «Бунёдкор» футболчиларига қарши майдонга тушади. Иккинчи турни ўз майдонида «Андижон»га қарши ўтказса, кейинги ўйин яна Тошкентда бўлиб ўтади. Унда кончилар «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Тақвим хусусида «Қизилқум» жамоаси ижрочи директори Ҳамид Актамов ҳамда бош мураббий Юрий Лукиннинг фикри билан қизиқдик.

Ҳамид АКТАМОВ, «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори:
— Қуръа якунлари ҳақида нима дейиш мумкин?! Чемпионатда иштирок этадиган ўн уч жамоа билан эртами-кеч барибир ўйнаймиз. Қисқача айтганда, рақиб танлашга ҳаққимиз йўқ. Агар мавсум бошида жамоаларнинг деярли бир хил имкониятга эга бўлишини ҳисобга олсак, ҳеч кимдан чўчимаймиз. Ҳаммаси аввало мавсумга жамоаларнинг қандай ҳозирлик кўришига боғлиқ.
 
Шу учун биз ҳозирда қуръа якунлари хусусида эмас, кўпроқ таркибни қандай шакллантиришга эътибор қаратганимиз маъқулроқ. Бир томондан учрашувларни сафарда бошлашимиз ёмон эмас. Умуман айтганда, қуръадан кўнглимиз тўлди. Қолаверса, қайсидир маънода тақвимнинг ҳам аввалги тизимлардан фарқ қилиши ва учрашувларнинг янгича тартибда ўтиши кўпчилик қаторида биз учун ҳам қизиқарли.
 
Юрий ЛУКИН, жамоа бош мураббийи:
— Рости, чемпионатни сафарда «Бунёдкор»га қарши бошлашимизни кутмагандим. Аммо бундан нолимаймиз. Жамоамиз билан мавсумга максимал даражада пухта ҳозирлик кўришга интиламиз. Чунки рақибларимизнинг барчаси билан барибир ўйнаймиз. ПФЛнинг «кўзгули» тақвим тизимидан воз кечганлиги ҳам кўпчилик учун янгилик бўлди. Иккинчи даврани ўз майдонимизда мамлакатимизнинг етакчи жамоасига қарши бошлаш биз учун ёқимли, албатта.
 
Энди фикри-хаёлимизни янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз. Мақсадимиз эса олий лигада «жон сақлаб» қолиш эмас, аксинча чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиб, кўпсонли мухлисларимизни қувонтиришдир.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 17:34, 25.12.2013. Ўқилди: 3148 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик