Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марио Гомес: «Бобом «Реал»дан таклиф бўлганини билмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Италия ва Германия ўртасидаги муносабат ҳар доим ҳам яхши деб бўлмайди. Айниқса футбол борасида. “Миллионлар ўйини”да италияликлар ҳар сафар ғалаба қозонишлари немисларга ёқмаслиги бор гап.

Лекин бирор бир италиялик ўйинчи Бундеслигага борадиган бўлса, унинг ҳурматини жойига қўйишади. Германиялик футболчиларни ҳам Апенин ярим оролида яхши қабул қилишади. Мана шундай ўйинчилардан бири Марио Гомесдир. Пеп Гвардиола “Бавария”ни қабул қилгач, ушбу ҳужумчи Мюнхендан кетишга мажбур бўлди. Мариога “Реал”дан таклиф бўлганди. Лекин Гомес Испанияда захирада қолиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, ушбу чорловни рад этиб, Италияга йўл олди. Айни дамда немис ҳужумчиси “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда италиялик ҳамкасбларимиз Марио Гомесдан интервью олишди.

— Эштишимизча, итальян тилини ўрганаётган экансиз?
— Буни инкор этолмайман. Лекин машғулотлар учун ҳеч қандай график йўқ. Бўш вақтим бўлиб қолса, профессор билан учрашаман ва бир икки соат тил ўрганаман. Айтиш мумкинки, барчаси яхши кечмоқда шу давр оралиғида анча сўзни ўзлаштириб олдим.

— Унда суҳбатимизни итальян тилида давом эттирамизми?
— Ҳм... Келинг, яхшиси инглиз тилида гаплашсак.

— Флоренция билан яқиндан танишишга улгурдингизми?
— Ростини айтсам, бутун шаҳарни айланиш учун умуман вақтим бўлмади. Негаки, келган кунимдан бошлаб жароҳатимни тиклаш билан банд бўлдим. Лекин шаҳарнинг кўзга куринган жойларига бордим. Флоренция чиройили шаҳар экан. Тарихий музей фантастиканинг ўзгинаси.

— Келинг, Флоренцияга қанчалик мослашганингизни синаб кўриш учун айрим саволарга жавоб беришга тайёрмисиз?
— Албатта.

— "Фиорентина" нафақат футбол жамоаси балки...
— Шундай номланувчи таом ҳам бор.

— Риболита нима?
— Бу ҳақида илгари эшитмаганман.

— Замонавий итальян тилига айнан Флоренцияда  асос солинган. Данте Алигьери ҳақида илгари эшитганмисиз?
— Ҳа, бу буюк шоир.

— Италиялик футбол мухлислари германиялик ишқибозлардан тамоман фарқ қилади?
— Чиндан ҳам шундай. Германияда мухлислар севимли жамоаларини биргаликда қўллаб-қувватлашлари мумкин. Италиялик мухлислар эса анча эҳтиросга берилувчандир. Баъзан хурмача қилиқлари билан ёдда қолишади. Келганимдан бери кўп ўйнаганим йўқ. Асосан жароҳатимни даволатиш билан банд бўлдим. Лекин “Фиорентина”нинг ажойиб мухлислари борлигига амин бўлдим.

— Тифозилар сизни "Супер Марио" деб атай бошлашди. Бу лақаб нимани англатишини биласизми?
— Албатта. Шахсан мен Марио Балотелли билан таниш эмасман. Аммо уни энг яхши футболчиларидан бири сифатида тан оламан.

— “Фиорентина” устози Винченцо Монтелла характерида немисларга хос одатлар борми?
— Уни немисга қиёсламаган бўлардим. Винченцога умуммиллат деган таърифни берган бўлардим. У ҳар доим жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этишини истайди. Маълумки, замонавий футболда бу жуда муҳим ва мухлисларга ана шундай ўйинлар манзур бўлади.

— Сиз Жоввани Трапаттони билан Штутгартда бирга ишлагансиз. “Бавария”да Лука Тони билан тўп сургансиз. Италияликлар Германияда ўзларини қандай ҳис этишади?
— Ҳар иккисини Германияда жуда яхши кўришарди. Трапаттони билан ишлаган дамларимдан яхши хотиралар қолган. У ажойиб мураббий ва яхши инсон. Бир умр ундан миннатдорман. Айнан Трапаттони биринчи бўлиб менга ишонч билдирган.

Лука борасида эса шуни айтишим жоизки, уни Мюнхенда жуда эъзозлашарди. Тони ҳар доим жамоага ёрдам беришга тайёр эди.

— Сизнинг отангиз “Реал” жамоасига мухлислик қилиши ҳақида хабарлар бор.
— Ҳа, аммо фақат битта дадам эмас. Оиламнинг ярими мадридликлар учун мухлислик қилишади.

— Демак, “Қироллик клуби”дан тушган таклифни рад этиш осон бўлмаган экан-да?
— Унчалик эмас. Падари бузрукворим ҳамиша менинг қароримни ҳурмат қилади. Унга “Реал”дан таклиф тушганини айтганимда жуда фахрланиб кетди. Лекин бу ҳақида бобомга айтмадик.

— Нима учун Карло Анчелотти жамоасида ўйнашни истамадингиз?
— Кўпроқ ўйин амалиёти борасида ўйладим. Мадридда асосий таркибга киришиб кетишим осон бўлмаслигини ҳис этдим. Менга эса ўйин амалиёти жуда зарур. “Фиорентина”да кўпроқ ўйнашим мумкин. Ҳозир танловим тўғри бўлганидан хурсандман.

— Италияга келишингизга турмуш ўртоғигиз асосий рол ўйнагани тўғрисида миш-мишлар юради.
— Унчалик эмас. Бу менинг шахсий қарорим бўлган.

Маълумот:
Тўлиқ исми: Марио Гомес Гарсия
Туғилган сана: 10 июль 1985 йил
Ўйнаган жамоалари:
2003 — 2009  Штутгарт      121 (63)
2003 — 2005  Штутгарт II          43 (21)
2009 — 2013  Бавария (Мюнхен)           115 (75)
2013 — ...        Фиорентина           3 (2)

Эришган ютуқлари:
Германия чемпиони: 2006/07, 2009/10, 2012/13
Германия кубоги соҳиби: 2009/10, 2012/13
Европа Чемпионлар лигаси ғолиби: 2012/13

Аброр БЕК тайёрлади

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 09:07, 27.12.2013. Ўқилди: 2914 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.