ОФКнинг қарори билан 2007 йилдан бошлаб Осиё кубоги мусобақаси тоқ йилларга ўтказилди. Бундан асосий мақсад Европа чемпионатининг соясида қолиб кетаётган қитъанинг энг нуфузли мусобақасига бутун дунёда қизиқишни ошириш эди.
Навбатдаги мусобақа Осиёнинг бирданига 4 мамлакати — Малайзия, Индонезия, Ветнам ва Тайланд мамлакатларида ташкил этилди. Саралаш баҳсларига терма жамоамиз россиялик таниқли мутахасис Валерий Непомняшчий бошчилигида киришди. ”F” гуруҳида Ўзбекистон, Қатар, Бангладеш, Гонгконг термалари иккита йўлланма учун баҳс олиб боради. Якунда Қатар ва Ўзбекистон гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритиб, финал босқичга йўл олади. Эътиборлиси шундаки, терма жамоамиз Гонгконг термасини ҳар иккала баҳсда ҳам мағлуб эта олмаган. Гуруҳ ўйинларида кўрсатилган натижалар:
Ўзбекистон – Бангладеш – 5:0
Голлар: Шацких (35, 83), Гейнрих, (9, 51), Жеперов (24-пен).
Қатар – Ўзбекистон - 2:1
Голлар: Лами 45, Солих 48 – Ражаб (20 авто гол).
Ўзбекистон – Гонгконг - 2:2
Голлар: Солиев (18), Шацких (35) – Кюнг Шам (66, 87).
Гонгконг – Ўзбекистон – 0:0
Бангладеш – Ўзбекистон – 0:4
Голлар: Зейтуллаев (11), Бақоев (18), Жеперов (22), Шацких (39 пен).
Ўзбекистон – Қатар – 2:0
Голлар: Кошелев (31), Зейтуллаев (53).
Финал босқичда 16 жамоа 4 гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришди. Хар бир гуруҳ ўйинларига алохида давлат мезбонлик қилди. Ўзбекистон “С” гуруҳида майдон эгаси Малайзия, Хитой, Эрон термалари билан баҳс юритади. Финал босқичига терма жамоамиз Рауф Инилеев бошчилигида йўл олади. Рауф Талгатович Доҳа-2006да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан яхши ўйин кўрсатгани учун Непомняшчийдан кейин бўшаб қолган миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаганди.
Таркибдан Нестеров, Бугало, Ғофуров, Николаев, Денисов, Карпенко, Х.Каримов, Ибрагимов, Ҳайдаров, Кападзе, Жеперов, Исмоилов, Гейнрих, Шацких, Соломин, Бақоев, Ҳошимов, Бикмаев каби футболчилар жой эгаллайди. Шацих жамоа сафига бироз кечроқ бориб қўшилади ва илк учрашувда Эронга қарши майдонга туша олмайди. Рауф Инилеев жамоаси бутун қитъада жуда яхши таассурот қолдиради. Жамоа техник ва тактик томондан барча учрашувларда жуда яхши ўйин намойиш этади.
Дастлабки учрашувда ўша вақтларда бир неча футболчиси Европада тўп сураётган Эронга қарши майдонга чиқамиз. Учрашув асосан тенг курашлар остида кечади. Ўйиннинг 16-дақиқасида Бақоевнинг таъқибидан сўнг, ўша вақтларда “Ливорно” (Италия) ҳимоячиси Ризоий боши билан тўпни ўз дарвозабонига етказиб бермоқчи бўлади. Бу вақтда дарвозабон олдинга чиқиб кетиб бўлганди, натижада тўп тўғри дарвоза тўрига бориб тушади. Ҳисобда олдинга ўтиб олгандан кейин ҳам жамоамиз ҳимояга ётиб олмайди. Яна бир нечта жуда қулай имкониятларни гол айлантира олмаймиз. Иккинчи бўлимда Эронликлар томонидан киритилган 2та гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Лекин бу учрашув кўрсатиб берадики, жамоамиз турнирдаги ҳар қандай жамоага қарши тенгма-тенг ўйнай оларди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида эронликлар устози Ғалиноий: “Ўзбекистон хотиржамлик билан 2-3 тўп фарқи билан ютиши мумкин эди”, деб таъкидлайди.
Эрон – Ўзбекистон - 2:1
Голлар: Ҳусайни (55), Козимён (78) – Ризойи (16 ўз дар).
Малайзия – Хитой – 1:5
Иккинчи турда вакилларимиз Малайзияга ҳеч қандай имконият имконият қолдирмайди.
Малайзия – Ўзбекистон – 0:5
Голлар: Шацких (10,89), Кападзе (30), Бақоев (45), Ибрагимов (85).
Хитой – Эрон - 2:2
Сўнгги турдаги ҳал қилувчи баҳсда чорак финалга чиқиш учун Хитой термасини қандай бўлмасин мағлуб этишимиз шарт эди. Дуранг ҳам Хитой фойдасига хизмат қиларди. Бу ўйин асосан тенг курашлар остида давом этади. Ҳар иккала дарвоза ёнида бир неча хавфли вазиятлар юзага келади. Ўйиннинг тахминан 70-дақиларида Хитойда жуда қулай имконият юзага келади, яқин масофадан берилган жуда кучли зарба Нестеров дарвозаси тўсинига тегиб қайтади. Орадан бироз ўтиб вакилларимиз муваффақият қозонади. Жарима зарбасидан сўнг юзага келган қулай вазиятдан Шацких унумли фойдаланиб, яқин масофада кучли зарба билан ҳисобни очади. Ўйиннинг 86-дақиқасида Кападзе иккинчи голни киритади ва учрашув тақдирини деярли ҳал қилади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Гейнрих ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўяди. Шу тариқа жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.
Ўзбекистон - Хитой – 3:0
Голлар: Шацких (72), Кападзе (86), Гейнрих (90+4)
Малайзия – Эрон – 0:2
1
|
Эрон
|
6 – 3
|
7
|
2
|
Ўзбекистон
|
9 – 2
|
6
|
3
|
Хитой
|
7 – 6
|
4
|
4
|
Малайзия
|
1 – 12
|
0
|
Чорак финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушамиз. Кутилмаганда, учрашувнинг илк дақиқаларида Саудия етакчиси Ал-Қаҳтоний қанотда Ғофуровни осонлик билан ортда қолдириб ҳисобни очади. Дарҳол хужумга ташаланган вакилларимиз орадан бироз ўтиб ҳисобни тенглаштиришга мувафақ бўлади. Бироқ Кореялик ҳакам Шацких томонидан киритилган тоза голни ўйиндан ташқари ҳолат сифатида баҳолаб инобатга олмайди (кейинчалик бу хато учун Мираброр Усмоновдан шахсан ОФК президенти Бин Ҳаммамнинг ўзи кечирим сўраган). Шундан кейин терма жамоамиз ҳужумкорликни сусайтирмайди. Юзага келтирилган жуда кўп қулай имкониятлар фойдалана олмаймиз. Майдонда терма жамоамиз Саудиядан фаолроқ кўрингани билан тажрибасизлик ёки омадсизлик туфайли устунликни ҳисобда акс эттира олмаймиз. Ўйиннинг 76-дақиқасида эса араблар иккинчи голни киритади. Учрашувни 81-дақиқасида Соломин ҳисобни қисқартирди. Бироқ уёғига эса вақт камлик қилади. Шундай қилиб терма жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор Осиё кубогининг чорак финалидан ортга қайтишга мажбур бўлади. Терма жамоамиз кўрсатган ёрқин ўйин туфайли Рауф Инилеев 2007 йил “қитъанинг энг яхши мураббийи” унвонини қўлга киритади.
Ўзбекистон – Саудия Арабистони - 1:2
Голлар: Қахтоний (3), Муса (76) – Соломин (81)
Саудия Арабистони термаси турнир финалига қадар етиб боришга муваффақ бўлади ва финалда Ироққа имкониятни бой беради.
Осиё кубоги-2007, финал.
Ироқ – Саудия Арабистони - 1:0
Гол: Юнус Маҳмуд (71)
Дилшод Нурматов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).