Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Ўзбекистонда хайрлашув учрашуви ўтказишни истардим, аммо...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тажрибали ҳужумчи Максим Шацких, шубҳасиз, ўзбек футболи тарихида алоҳида ном ва ҳурматга лойиқ футболчилардан бири. Яқин 5-10 йил ичида Макс даражасидаги форвард етишиб чиқишига ишониш қийин.

Киевнинг «Динамо»сида фаолиятидаги ёрқин дамларни ўтказган Шацких кўплаб рекордларни янгилашга муваффақ бўлди. Андрей Шевченко «Милан»га кўчиб ўтганида, кўпчилик «Динамо» ҳужум чизиғида энди муаммолар юзага келади, деб ўйлаганди. Аммо ҳамюртимиз бу тахминларни йўққа чиқара олди. Бежиз Киевдаги ўн йиллик фаолияти давомида унга «қирувчи МАХ» унвони деймизми, лақабими, берилмаган. Ҳозирда терма жамоамизнинг собиқ сардори сўнгги клуби «Арсенал» молиявий муаммолар сабабли фаолиятини тўхтатгани учун ишсиз юрибди. Лекин уни ўз сафига чорлаётган жамоалар йўқ эмас. Бу йил 35 ёшни қаршилаган Максим ҳали бутсасини михга илиш ҳақида ўйламаяпти. Биз Шацких билан боғланиб, ундан эксклюзив интервью олдик.

- Максим, бугунги кунда жамоангиз «Арсенал»га оид қандай сўнгги янгиликлар бор?

- Афсуски, «Арсенал» клуби энди йўқ. Жамоанинг фаолияти расман тўхтатилди.

- Демак, «Арсенал» Украина чемпионатидан ҳам расман олиб ташланган. Шундайми?

- Худди шундай.

- Аслида клубдаги молиявий муаммолар қачондан бошланганди?

- Шу йилнинг июль ойида жамоа­да иқтисодий ва молиявий муаммолар юзага келганди. Бу вақтинчалик бўлса керак, деб ўйлагандик. Чунки, ҳозирда муаммоси йўқ клубнинг ўзи бўлмаса керак.

- Киев шаҳар мэри, маҳаллий ҳокимлик ва ҳомийлар шундай қийин вазиятда жамоага ҳеч қандай ёрдам бера олишмадими?

- На шаҳар мэри ва на ҳомийлар бундай танг вазиятда клубга ёрдам қўлини чўзишмади. Украина премьер-лигаси клублари президентларининг йиғилишида, ҳеч бўлмаса мавсум якунига қадар «Арсенал»га ёрдам бериш ҳақида гаплашилганди. Аммо раҳбарларнинг ўзаро келиша олмаслиги оқибатида, музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

- Футболчи ва мураббийлар қачондан бери маош ва мукофот пулларини олишмаяпти?

- Ўша муаммолар бошланган июль ойидан буён.

- Украина футбол федерацияси бир чеккада шунчаки вазиятни кузатиб турдими? УФФ томонидан ҳеч қандай ёрдам бўлмадими?

- Ёрдам беришга ҳаракат қилишди. Лекин амалда ҳеч нарса бўлгани йўқ.

- Европада январь ойида қишки трансфер «ойнаси» очилади. Бу ёғига нима қилмоқчисиз? Таклифлар борми?

- Албатта таклифлар бор. Украина клубларидан ҳам, шунингдек, бошқа мамлакат жамоаларидан ҳам чорловлар бўлиб турибди.

- Ўзбекистон жамоаларидан ҳар томонлама манфаатли таклиф бўлса, уни қабул қилармидингиз?

- Ўйлаб кўриш керак. Лекин ҳозирча бундай таклиф бўлмади.

- Бу йил 35 ёшга тўлдингиз. Тенг­қурларингиздан айримлари аллақачон мураббийлик фаолиятини бошлашга улгурган. Шу маънода футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсизми?

- Йўқ, асло. Ҳали кучим бор экан, ўйнашга тайёрман. Энг муҳими, ўйнаш учун менда истак ва клублардан таклифлар бор. Футболдан ҳали зерикканим йўқ. Ўйлашимча, ҳали футболда фойдам тегади.

- Қачон Тошкентда сўнгги бор бўлдингиз?

- Адашмасам, 2011 йилнинг 11 ноябрь куни. Ўша куни Тошкентда ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши баҳсда майдонга тушганман. Айнан мана шу учрашув менинг миллий терма жамоадаги сўнгги ўйиним бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 60та ўйинда майдонга тушдим ва 34та гол урдим. Шунча гол билан терма жамоа тўпурари бўлиб туриш жуда ёқимли.

- Ҳозирда сиз Украина фуқаросисиз. Аммо Ўзбекистон Ватанингиз, Тошкент эса туғилиб-ўсган шаҳрингиз ҳисобланади. Қачонлардир Ўзбекистонга қайтиш режангизда борми?

- Ўзбекистон - менинг Ватаним! Бундан фахрланаман. Айнан шу юртда илк футбол сир-асрорларини ўргандим, футболчи бўлиб етишдим. Катта футболдаги йўлим шу ўлкадан бошланган. Буни ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Келажакда бизни нималар кутаётганини ҳеч ким билмайди. Балки қайтиш насиб қилар.

- Сиз жуда эрта Тошкентни тарк этиб, Россия, кейин эса Украина клубларида ўйнадингиз. Менимча, бу тўғри қарор бўлганди. Бугунги кунда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида порлаётган «юлдузча»ларимиз жамоаларимизнинг бироз эътиборсизлиги, қолаверса, футболчиларнинг дангасалиги сабабли қандай отилиб чиқишган бўлса, шундай сўниб кетишяпти. Бу борада шахсий фикрингиз қандай?

- Ўйлашимча, агар муносиб таклифлар бўлса, ёшларни хориж клубларига қўйиб юбориш керак! Чунки бундан биринчи галда ўзбек футболи ва миллий терма жамоа ютади. Акс ҳолда сиз айтгандек, ёш футболчининг даври ўтиб, ўртамиёна ўйинчига айланиб қолади. Тошкентдаги ўйинларимни кўрган раҳматли футбол агенти Владимир Сайдалинов Россия клубларига таклиф қилганди. Саратовнинг «Сокол»идан тортиб то Калининграднинг «Балтика»сигача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтганмиз. «Динамо»га ўтишимдан олдин 2-3 ой Москванинг «Спартак» клуби кўригида бўлганман. Очиғи, Романцев жамоаси менда унчалик яхши таассурот қолдирмаганди...

- Демак, ўша пайтда «Спартак»да қолмаганингизга ачинмайсиз?

- Асло. «Балтика»нинг сўнгги икки ўйинини кузатиш учун «Динамо» селекционерлари Иван Терлецкий ва Андрей Биба келишганди. Клублар ўзаро келишиб олишган ва биринчи даврадан сўнг Украинага жўнаб кетишим ҳал бўлганди. Бу орада «Спартак» вице-президенти Григорий Есауленко Москвага катта ваъдалар билан чақиради. Мен эса унга аллақачон бир қарорга келганимни айтдим. Биз Киев аэропортидан тўғри клуб базасига йўл олдик ва у ерда Игорь Суркис ҳамда афсонавий Валерий Лобановский билан учрашдим. Очиғи, ўшанда ҳаяжондан тер босиб кетганди. Кейинчалик Лобановский мен учун отамдек бўлиб қолганди.

- Гарчи «Динамо» шарафини 10 йил давомида ҳимоя қилган бўлсангизда, клуб билан хайрлашув учрашувингиз яхши таассурот қолдирмаган. Юрий Сёмин сизни «Шахтёр»­га қарши кечган сўнгги ўйинингизда ҳатто захира футболчилари қаторига ҳам қўшмаганди. Буни ўша пайтда ҳазм қилиш қийин бўлгандир?

- Агар инсоний томондан олиб қараганда, Сёминни оқламайман. Чунки ўша ўйин амалда ҳеч нарсани ўзгартирмасди. Мураббийлик нуқтаи-назаридан Сёминга эътирозим йўқ. Стадионга йиғилган мухлисларнинг ўша кунги олқишлари мен учун ҳаммасидан устун. Трибунада мени олқишлаб, баннер кўтарган мухлисларни кўриб, беихтиёр йиғлаб юборгандим.

- «Динамо»да ўйнаб юрган кезларингиз сизга ҳам Европанинг кўзга кўринган клубларидан таклифлар етарлича бўлганди. Лекин...

- Сизни тушундим. Ҳақиқатан ҳам, яхшигина таклифлар бўлганди. Аммо клуб раҳбарияти мени қўйиб юборишни истамаган. Бошқа томондан, бунинг учун ҳозир афсусланмайман.

- Учинчи йилдирки, собиқ жамоангиз «Динамо» етакчиликни нафақат азалий рақиби «Шахтёр»га топширди, балки «Металлист», «Днепр» клубларига ҳам курашда ютқазяпти. Ўзингизча, бу ҳолатни таҳлил қилиб кўрдингизми? Нима учун Украина грандининг ўйини шу даражада пасайиб кетди?

- Бу ҳолатни оламшумул воқеликка йўймаган бўлардим. Шунчаки, чемпионат савияси сиз санаб ўтган клублар ҳисобига кучаймоқда. Бу эса нормал ҳолат. Бунинг натижасида Украина терма жамоаси ҳам кучайди. Терма жамоанинг ЖЧ «плей-офф» босқичида иштирок этиши ва сал бўлмаса Бразилия чиптасини қўлга киритиши мумкинлиги фикримга исбот бўлади. Ҳозир турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсангиз, чемпионлик учун 3-4та жамоа кураш олиб боряпти. Ишончим комил, иккинчи давра ўйинлари янада қизиқарли ўтади.

- «Шахтёр» таътилга қишки чемпион сифатида чиқди. Сизнингча, Ринат Ахметов жамоаси якунда ҳам бу етакчиликни сақлаб қоладими?

- Буни ёзда билиб оламиз. Ҳали ҳамма кураш олдинда.

- Максим Шацкихнинг миллий терма жамоадаги хайрлашув учрашувида иштирок этишни истармидингиз? Тўғри, аслида бу савол ЎФФга бўлиши керак эди. Аммо бу борадаги шахсий фикрингизни билмоқчи эдим.

- Менимча, буни ҳар бир футболчи истаса керак. Табиийки, мен ҳам мухлисларимиз кўз ўнгида ўзимнинг хайр­лашув ўйиним ўтказилишини хоҳлайман. Лекин фақат менинг хоҳишим билан иш битмайди.

- Миллий терма жамоамиз жуда яхши шароитда ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритолмади. Бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинди. Кимдир бош мураббийни, баъзилар кўзи ёнмаган футболчиларни, айримлар терма жамоа учун тайинли ўртоқлик ўйини ташкил этиб бермагани учун ЎФФни айблади. Айни мавзу бўйича шахсий фикрингиз қандай?

- Футбол - бу шундай спорт турики, унда кутилмаган «сюрпризлар» бўлиб туради. Шуниси билан ҳам у қизиқ. Бежизга футболни миллионлар ўйини дейишмайди. Энди бу омадсизликда кимнидир айблаш ўринсиз бўлса керак. Мабодо, «плей-офф»да Иордания «тўсиғи»дан ўтган тақдиримизда ҳам орзумиз амалга ошиб қолмасди. Биз ҳали Уругвай терма жамоси билан тенг­ма-тенг ўйнайдиган даражага етмадик. Аччиқ бўлса-да, бу айни ҳақиқат. Уругвайликларга қарши кечадиган ўйиндан мухлислар кўп нарса ютишарди. Чунки Луис Суарес, Диего Форлан каби жаҳон даражасидаги юлдузларни истасангиз ҳам Тошкентга олиб келолмайсиз.

- Сиз терма жамоамизнинг ҳозирги бош мураббийи Миржалол Қосимов билан бир неча йил елкама-елка тўп сурдингиз. Бу мутахассис ҳақида етарлича маълумотга эгасиз. Англаган бўлсангиз, Қосимов ҳақидаги фикрингизни билмоқчимиз.

- Миржалол Қўшоқович жуда яхши, олийжаноб инсон. Ҳа, айнан шундай. Бундай савия­даги футболчи яқин орада Ўзбекистондан чиқмаса ҳам керак. Мураббий сифатида ҳам уни буюк келажак кутяпти. Буни ҳозирданоқ терма жамоа қайд этаётган натижаларда кўриш мумкин. Терма жамоамиз фақат омад етишмаганлиги сабабли, ЖЧдан қолиб кетди. Ҳали шу пайтгача ҳеч қачон 14 очко жамғарилмаганди. Ҳал қилувчи саралаш ўйинларида ғалаба қозониш бу тарихий натижадек қабул қилинарди. Қосимов мураббийлигидаги «Бунёдкор» ҳам ажойиб натижаларни қўлга кирит­япти.

- Вадим Абрамов Эрон терма жамоасига Тошкентдаги ўйинда имконият бой берилгач, истеъфога чиқарилганди. Бу 4-саралаш босқичининг илк учрашуви бўлганини инобатга олсак, раҳбарият томонидан қабул қилинган қарорни тўғри бўлган, деб ҳисоблайсизми?

- Тўғрими ёки йўқ, буни биз ҳал қилмаймиз. Ўзимизча, муҳокама қилганимиз билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди.

- Миллий терма жамоамизнинг муваффақиятли ўйинларидан сўнг мукофот пулларини олганмисизлар?

- Ҳа, олардик. Маълум миқдорда мукофот пуллари белгиланганди. Олмасдик, десам ёлғон гапирган бўламан.

- Украина терма жамоаси ҳам жуда яхши шароитда мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди. Шу мамлакат фуқароси сифатида буни қандай қабул қилдингиз?

- Юқорида айтганимдек, футбол кутилмаган совғалари билан қизиқ. Бу билан Франция терма жамоаси кутилмаганда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди, демоқчи эмасман. «Парк де Пренс»­даги ўйин қандай кечганлигини ҳамма кўрди. Фақат Киевдаги 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг украинлар диққат эътиборларини бир жойга жамлай олмадилар. Париждаги жавоб учрашувида тезкор гол ўтказиб юбормаслик энг муҳим мақсад эди. Афсуски, даст­лабки дақиқалардаги босимга меҳмонлар дош бера олишмади. Тўп ўтказиб юборгандан кейин ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар юзага келганди. Лекин бундан ҳам фойдалана олишмади. Очиғи, бундан фожиа ясамадим.

- ЖЧда яна қайси терма жамоаларни кўришни истагандингизу, бу амалга ошмай қолди?

- Ўзбекистон ва Украина терма жамоаларини. Бошқа жамоалар ҳақида ўйламадим ҳам.

- Бразилиядаги мундиалда қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Испанияга.

- Тахминингизча, ЖЧ-2014да сов­риндорлар учлиги қандай кўринишда бўлади?

- Испания, Германия, Италия. Шахсан мен чемпионлик йўлида «Қизил фурия»нинг имкониятини юқорироқ баҳолаяпман. Улар ўз унвонларини сақлаб қолишса керак.

- 13 январь куни ФИФА дунёнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийини эълон қилади. Сиз ўз овозингизни кимларга берган бўлардингиз?

- Футболчилардан Мессига, мураббийлардан эса Хосеп Гвардиолага. Тўғри, Мессининг «Олтин тўп» йўлидаги имконияти анча паст. Фикримча, сов­ринни Роналдуга беришса адолатдан бўларди. Гвардиолада эса йилнинг яхши мураббийи бўлиш учун имконият юқори. Куни кеча унинг қўл остидаги «Бавария» Клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Германияда ҳам бу жамоанинг барча совринларни қўлга киритишига шубҳам йўқ.

- Сизни қачонлардир Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф этишса, бунга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Бундан фақат хурсанд бўлардим.

- Сизнинг барча даврлардаги энг яхши клубингиз ва футболчингиз...

- «Динамо» (Киев) ва Зайниддин Зидан.

- Ўзбекистон чемпионати ўйинларини интернет орқали кузатиб борасизми?

- Имкониятим даражасида кузатиб бораман. Ҳеч бўлмаганда, турнир жадвалидаги ҳолатни кўриб чиқаман. Бу йил «Бунёдкор»нинг чемпионлик ва кубокни қўлга киритганидан хабарим бор. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон чемпионатида аввалги йиллар билан таққослаганда ўсиш бор. Буни терма жамоа натижаларида кўриш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, газетангиз орқали юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман. Бу йил амалга ошмаган орзуларининг рўёби келаси йили ушалсин!

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:53, 28.12.2013. Ўқилди: 6941 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.