Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қозоғистонлик бир спортчининг Сочи-2014даги либослар тўплами 2,3 минг долларга тушади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Қишки олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган 2014 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчиларнинг либослари тақдимоти ўтказилди. Tengrinews.kz хабарига кўра, бир спортчи учун мўлжалланган спорт либослари тўплами нархи 2,3 минг доллар туради.

Қозоғистон олимпиячиларининг спорт либослари тўпламидан жами 25 номдаги маҳсулот киритилган бўлиб, улар орасида байрамона либос (парадга оид форма), машғулот либоси, қалпоқ, шарф, термо ички кўйлак, свитер ва бошқалар ўрин олган.

Қозоғистонлик спортчиларнинг Сочидаги Олимпиадада киядиган либосларида мамлакат байроғи ранглари акс этган, дизайнида эса тарихий анъаналарга мурожаат қилинган. Vesti.kz’нинг ёзишича, либос дизайнида, шунингдек, Қозоғистон ҳудудидан топилган қадимий ёдгорликлар – петроглифлар, тошга чизилган суратлар, ёзувларга оид мотивлардан ҳам фойдаланилган.

Бундан ташқари, спорт либосларига безак беришда ўша даврга оид деворий суратларга кўп учрайдиган тимсоллар – буқа, барс, боши қуёшли жониворлар, от минган кишилар ва бошқалардан ҳам фойдаланилган. Олимпиячиларнинг спорт либослари дизайнини ишлаб чиқишдан аввал Қозоғистоннинг етакчи тарихчилари билан маслаҳатлашилган.

Эслатиб ўтамиз, Сочидаги 2014 йилги Олимпиада ўйинлари 7-23 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:32, 28.12.2013. Ўқилди: 4188 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик