Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қосимов талаб қилса, миллий терма жамоага хориждан маслаҳатчи мураббий таклиф этилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чет элдан хорижлик маслаҳатчи-мураббийга эҳтиёж бўлса, бу ҳақда бош мураббий Миржалол Қосимов ЎФФ Президентига мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Мураббийлар кенгаши мажлисида маълум қилди.

Миржалол Қосимов ўз штабида ўзгаришларни амалга ошириши учун, масалан, чет элдан маслаҳатчи мураббий керак бўлса бу ҳақда сўраб мурожаат қилиши учун 2014 йилнинг январ ойи сўнгигача муддат берилди.

Шу билан бирга қайд этилдики, ЎФФ Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига чет эллик бош мураббий тайинланишидан манфаатдор эмас. Чет эллик мутахассис кўпи билан маслаҳатчи мураббий ёки катта мураббий лавозимида ишлаши мумкин.

Шунингдек, ЎФФ Президенти футболчиларнинг натурализациясига ҳам қарши эканлиги билдириб, терма жамоа Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган чет эллик учун эмас, аксинча, шу мамлакатда туғилиб ўсган ўзбекистонлик ёшлар учун эканлигини алоҳида урғулади.

«Чет элликнинг фуқароликни қабул қилиб, катта пуллар эвазига терма жамоага жалб этилишидан ким манфаатдор? Бу билан биз терма жамоада ўйнаш учун болалигидан буён меҳнат қилиб келаётган ёшларнинг ҳаққини олиб қўймаймизми? Ватанга кимнинг кўпроқ меҳнати синган: паспорти бор чет элликнингми ё шу ерда туғилиб ўсган ўзбекистонлик ёшларнингми?», - дейди Мираброр Усмонов янги таркибда биринчи мажлисни ўтказган Мураббийлар кенгашининг мажлисида.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилда катта мусобақада иштирок этмаслиги боис асосий эътибор 2015-йилда Австралияда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликка қаратилиши ҳақида ҳам алоҳида гапирилди. Миллий терма жамоага Осиё чемпионати саралаш босқичининг сўнгги турида 2014-йилнинг 5-мартида Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон-БАА учрашувида араб жамоаси билан алоҳида ҳисоб-китоб борлиги, Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўлга киритилган бўлса ҳам БАА билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, терма жамоанинг ҳақиқий кучини намойиш этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ўртоқлик учрашувларни ўтказиш ва ўқув машғулот йиғинларида янги футболчиларни синовдан ўтказиб, таркибда рақобатни кучайтириш кераклигига эътибор қаратилди.

Январдаги биринчи расмий мусобақа 22-ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб, унда Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги жамоа иштирок этади. Мусобақага Тошкентда ва Дубайда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борадиган терма жамоага ОФКнинг терма жамоалар учун иккинчи нуфузли мусобақасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва мусобақада жамоа имконияти ҳамда салоҳияти доирасида узоққа бориш вазифаси қўйилди.

19-ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеевга Мьянмада ўтказиладиган Осиё чемпионатида мусобақа ярим финали чиқиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди.

16-ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан ҳолда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишдан иборат эканлиги алоҳида урғуланди ва бош мураббий зиммасидаги вазифа жиддий эканлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон терма жамоалар марказининг директори Асқар Толибжоновга мажлисга тақдим этилган тайёргарлик дастурларини қабул қилган ҳолда, уларни белгиланган муддат ичида янада мукаммаллаштириш ва ҳар бир бош терма жамоа бош мураббийининг стратегик иш режасини, зиммасига юклатилган вазифалари билан ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Муайян бир вазифани амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олиб, ЎФФ Президентига стратегик режасини тақдим этаяптими, бош мураббий керакли шароитларни сўрашга ҳақли эканлигига эътибор қаратилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:02, 30.12.2013. Ўқилди: 9620 марта. Фикрлар: 53 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.