Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Захира ўриндиғидаги юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европанинг кўплаб гранд клубларининг захира ўриндиқларида, бошқа жамоаларнинг асосий таркибидан жой олишга қодир бўлган кўплаб юлдуз футболчилар бор. Soccer.ru сайти шундай ўйинчилардан айримлари билан таништиришга қарор қилди.

Жердан Шакири

«Бавария» (Мюнхен) клубининг тажрибали футболчиси Арьен Роббен авваллари кўпинча қадрига етишмаётганлигини таъкидлаб, баъзан клубдан кетишини айтар, айрим пайтларда эса захира ўриндиғида қолиб кетарди. Швейцария терма жамоасининг ажо-йиб ўйинчиси Жердан Шакири эса айнан Роббеннинг мюнхенликлар сафини тарк этишига умид қилган ҳолда, «Голливуд» ФК таркибига қўшилганди. Бироқ унинг ўйлагани амалга ошмади. Боиси, Арьен асосий таркибдан муқим жой олган бўлса, Шакирининг бошқа номинал рақобатчиси Франк Рибери 2013 йилнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Гарчи кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказаётган бўлса-да, швейцариялик ярим ҳимоячи кўплаб совринларни қўлга киритмоқда. Аммо бу унга унчалик қувонч келтирмаяпти. Боиси, Шакири «Бавария»нинг муваффақиятларига ўз ўйини, голлари ёки самарали тўп оширишлари билан ҳисса қўшолмаяпти. Чунки у айрим учрашувларда захирадан майдонга тушаётган бўлса, кўплаб ўйинларда захира ўриндиғини «иситяпти». Шу сабабли, Шакирининг жамоани тарк этиши ёки бошқа футболчига алиштирилиши хусусида кўп гапиришяпти.

Эдин Жеко

Босния ва Герцеговина терма жамоасининг тўпурар ҳужумчиси худди Шакири сингари шу йилнинг ёзида Бразилияга, яъни жаҳон чемпионатига боришни режалаштираётган бўлса-да, Мануэль Пеллегрини жамоасида учинчи рақамли форвард бўлиб қолмоқда. Негредонинг жамоа ўйинига мослашиш жараёни бўлмаганида ва Агуэро жароҳат олмаганида, Жеко захира ўриндиғини «иситиш»да давом этиб, фақатгина Лига кубоги ўйинларида майдонга тушишда давом этармиди? Бундай аҳволда узоқ вақт қолишни эса ҳеч кимга маслаҳат бермаймиз. Гарчи бундай мисоллар жуда кўп бўлса-да, биргина Павлюченко билан юз берган шундай ҳолат нимага олиб келганлиги кўпчиликка маълум. Эден жуда кучли ҳужумчи ва ҳозирча «Ман.Сити» учун кам гол ураётган бўлса-да, унинг аввалги ютуқларига назар ташлаб, қандай футболчи эканлигини билиб олиш мумкин. Шу сабабли, ёш ва кучли Жеконинг етакчи жамоанинг асосий таркибида кўпроқ майдонга тушиши тарафдоримиз.

Давид Луис

Давид Луис ҳам кам майдонга туш-япти ва бу унинг кучли ўйин жиҳатларини йўқотишига сабаб бўляпти. Гарчи захира ўриндиғида ўтиришса-да, Шакири ва Жеко ўз миллий терма жамоаларининг асосий таркибидан жой олишса, мабодо Давид жорий мавсум якунигача ўйин амалиётини йўқотиб, кайфияти тушиб кетса, Бразилия терма жамоаси устози Сколари унинг ўрнига тезда бошқа футболчи топиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Боиси, жингалак сочли йигитча мураккаб учрашувларда муваффақиятли тўп суришнинг уддасидан чиқа олмайди. Албатта Луисда ҳозирча ўз рақобатчиларига муносиб қаршилик кўрсатиш имконияти бор. Бироқ унинг «Челси»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Боиси, бразилиялик футболчини анчадан буён кўплаб таниқли клублар ўз таркибларида кўришни хоҳлашмоқда. «Аристократлар» эса Луиснинг трансфери орқали кучли универсал футболчига эга бўлиш истагидалар.

Фабиу Коэнтрау

«Реал»нинг португалиялик футболчиси рақобатчилари билан тўхтовсиз кураш олиб боришга мажбур бўлмоқда. Жорий мавсумда Фабиунинг соғлиғига оид муаммолар юзага келди. Бироқ бу унинг ўз миллий терма жамоасининг асосий таркибидан ўрин олишига тўсқинлик қилмади. Аммо Анчелотти Коэнтрауни кўпроқ захира ўриндиғида «сақлайди». Умуман олганда, 2013 йил Фабиуда унчалик ҳам яхши таассурот қолдирмади. Чунки яқинда унинг отаси вафот этди. Шу сабабли, футболчи маънавий ва жисмоний жароҳатлардан фориғ бўлганидагина, бошқа клубга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бироқ Фабиу анчадан буён бир қарорга келолмаяпти, харидорлар эса ўйланишмоқда. Чунки Коэнтрау ёш ва юлдуз футболчи бўлишига қарамай, соғлиғи борасида муаммолар бор.

Алекс Сонг

Камерунлик ярим ҳимоячи олдинроқ «Арсенал» шарафини ҳимоя қилганди. Айни пайтда эса «шаҳарликлар»дан 6та тўп ўтказиб юбормайдиган клуб сафида. Нима бўлган тақдирдаям Алекс «Барселона»нинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган футболчилардан бири. У Каталонияда клуб тарбияланувчиси ва жаҳондаги барча чемпионлик унвонларини қўлга киритган Серхио Бускетсни учратаман, деб ўйламаганди. Энди эса Сонг кўпроқ Камерун терма жамоаси таркибида қувонмоқда. Яқинда эса хурсандчилигидан терма жамоаси мухлисларига бутсаларини совға қилиб юборди. Натижада клубининг Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Аякс»га қарши кечган баҳсида майдонга жамоадоши Бускетснинг бир ярим ўлчам катта бўлган пойафзалини кийиб тушишга мажбур бўлди. Шу тариқа Сонг Европада ижтимоий нафақалар эвазига яшовчи африкаликларнинг меҳрларини қозонди.

Себастьян Жовинко

Ёшлар маслаҳатларга кам амал қиладилар. Жовинко ҳам жорий мавсум аввалида ҳеч кимнинг гапини тинглашни хоҳламади ва «Ювентус»да қолди. У захира ўриндиғида ўтириб, фақатгина учрашувнинг сўнгги дақиқаларидагина майдонга тушмаганида, Италия терма жамоаси устози Пранделлининг рўйхатидан жой олиши эҳтимоли катта эди. Мавсумнинг 2-даврасида Себастьян, «кекса синьора» эмас, балки бошқа клубга ўтиб ҳам, асосий таркибдан жой ололмаса, истеъдодли ва ақлли футболчи яна бир марта ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиш имкониятидан маҳрум бўлади. Конте қўл остидаги жамоанинг асосий таркибида бошқа форвардлар бор. Масалан, Тевесни харид қилишди, Маркизиога эса майдонда ҳар доим ҳам жой топилавермаяпти. Шундай экан, Жовинконинг асосий таркибга ажойиб тарзда қайтишига имконият кам. У «Ювентус»да ҳаттоки, захирадан майдонга тушишга номзод бўлган биринчи рақамли футболчи ҳам эмас. Ўйин амалиётисиз эса терма жамоа ва мундиал ҳақида фақатгина орзу қилиш мумкин, холос.

Хавьер «Чичарито» Эрнандес

Ушбу юлдузли рўйхатни эса Хавьер Эрнандес якунлаб беради. Гарчи у олдинги йилларда ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг захира ўриндиғидан жой олган бўлса-да, Мексика терма жамоасида кўп ўйнаяпти, «қизил иблислар»нинг рекламаларида суратга тушиб, табассум улашмоқда. «Чичарито»ни «МЮ»да ҳамма нарса қониқтирадими ёки йўқми, буни аниқ билмаймиз. Аммо унинг ёши ва бой берилаётган вақт тўғрисида ўйлайдиган вақти, келди, бизнингча. Мойеснинг жамоаси учун енгил рақиб бўлган клубларга қарши баҳсларда майдонга тушиши ҳамда Лига кубогидаги самарали тўп узатишлар мексикалик ҳужумчи учун муваффақият саналмайди. Хавьер захира ўриндиғида ўтириб, Робин ван Перси ва Уэйн Руниларнинг ҳаракатларини кузатишда давом этадиган бўлса, юлдуз футболчи бўлолмайди.

Истеъдод худди бошқаларда бўлгани каби, рўйхатимиздан жой олган футболчиларда ҳам кераклича топилади. Аммо уларнинг захира ўриндиқларида ўтиришлари кўпчилик учун тушунарсиз ҳолат.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:09, 07.01.2014. Ўқилди: 6293 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.