Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боксчиларимизнинг янги йил таассуроти

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Юртимизда янги йил байрамининг шукуҳи ҳамон давом этмоқда. Ўз ўрнида, спорт мухлисларига таниқли ўзбек боксчиларининг янги йилни қай йўсинда кутиб олганлари қизиқ бўлса керак.

Sports.uz мухбири бир неча машҳур чарм қўлқоп усталари билан суҳбатда бўлиб, улар билан янги йил таассуротлари ҳақида cуҳбатлашди.

Биринчи суҳбатдошимиз Сидней олимпиадаси ғолиби, ҳозирда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Муҳаммадқодир Абдуллаев бўлди.

— Ассалому алайкум! Муҳаммадқодир ака янги йилни қандай бошлаб олдингиз?
– Ваалайкум ассалом! Йилни одатдагидек, яхши кайфият ва шижоат билан бошлаб олдик. Ҳозирда 2014 йилда қандай ишларни амалга оширамиз, иложи борича профессионал бокс кечаларини кўпроқ ташкил қилиш масаласида федерация раҳбарлари билан йиллик режалар тузишга киришиб кетдик.

— Янги йилда бирон бир кутилмаган совға ёки воқеа бўлдими?
– Сир эмас, бу гал қандайдир кутилмаган совға бўлармикан, деб тахмин қилгандим. Бироқ, қарасам ҳеч қандай совға йўқ (кулади). Кейин, бир дўстимга қорбобо кийимини кийдириб, қопга совғаларни жойлаб, ўзим эса фотоаппаратни олиб, “сизлар келмасанглар мен бораман” шиорида барча яқинларим, жиянлар, дўст–у биродарларни кўриб келдим. Бу қилган ишим, мен учун ўзгача кашфиёт бўлди ва бундан жуда руҳландим. Айтганча, албатта 2014 йилни Андижонда кутдим, чунки оилам Андижонда истиқомат қилади. Ҳозир айтганим бироз ҳазил, совға кутадиган одатим йўқ, ахир, соғ-омон юришимизни ўзи энг катта совғаку.

— Юртдошларимизга байрам тилакларингиз?
– Кириб келган 2014 йил барчамизга муборак бўлсин. Энг аввало, юртимизда доимо тинчлик, тўкин-сочинлик ҳукм сурсин. Шундагина қолган мақсадларимизга етишамиз. Барча соҳа вакиллари қатори, спортчиларимизга, шу жумладан, боксчиларимизга ҳам зафарлар тилайман. 2013 йилда ушалмай қолган барча орзулар амалга ошишида тилакдошман. Ёшларга эса “Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш”. Сизларни ҳам ижодингизда муваффақият.

Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз халқаро тоифадаги спорт устаси, жаҳон чемпионатининг бронза ва кумуш медаллари соҳиби, фарғоналик Жасур Латипов бўлди.

— Жасур, кириб келган 2014 йил муборак бўлсин. Байрам таассуротларини сўзлаб берсангиз?
– Албатта, ҳар галгидек, янги йилни оилам даврасида кутдим. Тўкин дастурхон тузаб, имкон қадар хурсандчилик қилиб, янги йилни қаршиладик.

— Айтиш жоиз, янги йилнинг илк кунини оила бошлиғи сифатида турмуш ўртоғингиз билан қаршиладингиз. Табиийки, бу сафар оила кенгайиб, ўзгача кайфият билан нишонлагансиз.
– Ҳа, тўғри, жаҳон чемпионатидан қайтганимдан сўнг, турмуш қурдим. Авваллари байрамни уч киши бўлиб нишонлардик, бу йилдан бошлаб сафимиз кенгайди. Илгари, 31 декабрь куни кеч тушди дегунча, дўстларим билан кўчада айланардик, уйга эса бироз кечроқ қайтардим. Олахуржун бўйинга тушгач (жилмайиб), масъулиятни ҳис қилиб, байрамни уйда ўтказдим. Бунинг ҳам ўзгача гашти бор экан.

— Байрам столига қўл бола қилиб бирон-бир “чемпионча” таом тайёрлаб бердингизми, ёки пазандачиликдан узоқмисиз?
– Тўғриси, ошпазлик бобида иқтидорим бор–йўқлигини билмасдим. Лекин, шу куни рафиқам билан ажойиб салат тайёрладик ва билдимки, ҳаракат қилсам ошпазлик махоратини ҳам ўрганиб оламан.

— Январь ойининг ўзида сиз WSB йўналишида жанг ўтказишингиз керак. Тайёргарликни бошлаб юборгандирсиз?
– Ҳа, ҳар куни икки маҳал машғулот ўтказяпман. Жисмоний тайёргарлигим анча яхши. 14 январь куни Украинага учиб кетаман ва у ерда шартнома имзолаган жамоам билан биргаликда 31 январга белгиланган Жазоир терма жамоасига қарши учрашувга тайёрланамиз. Насиб этса, ғалаба билан қайтаман.

Яна суҳбатдошимиз бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон кубоги бронза медали соҳиби, Иорданияда бўлган Осиё чемпионати олтин медали эгаси, Қозоғистонда ташкил этилган жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Ойбек Мамазулунов бўлди:

— Ойбек, янги йил оқшомини анъанага кўра телевизор қаршисида ўтказдингизми, ёки уйқунинг зарбаси кучли бўлдими?
– Нима десам экан, ҳақиқатдан ҳам, илгари уйқудан енгилардим. Бироқ, байрам куни 2013 йилнинг сўнгги соатларини ухламай ўтказдим ва келаётган йилда янада янги марраларни, баландроқ поғоналарга етишишни ният қилдим. 2013 йил мен учун жуда омадли келди ва буни оилам, дўстларим билан яхшилаб нишонладик.

— Шу куни ҳам спорт залига қадам ранжида қилдингизми ёки байрам байрамдек бўлсин дедингизми?
– Янги йил бир йилда бир марта бўлади. Шунинг учун, ҳамма ишларимни бироз четга суриб, мазза қилиб дам олдим. Чунки, кириб келган йилни яхши кайфиятда кутиб олсам, менга янада шижоат ва куч-ғайрат бағишлайди. Дам олишни ҳам эсдан чиқармайман.

— Ойбек, ўхшатма маъносида айтганда, “тузламаларга” қандайсиз?
– Сизни тушундим, бемалол айтаверинг.

— Тасаввур қилинг, 31 декабрь куни жаҳон чемпионатида Сизни енгган рақибингиз Одилбек Ниязимбетов совға билан кириб келганда нима қилган бўлардингиз?
– Биласизми, бошим кўкка еткудек бўлиб, хурсанд бўлардим. Биз Одилбек билан ҳаётда қалин дўст бўлиб кетганмиз. Рақиблик эса фақат рингда бўлади. Агар у мени Қозоғистондан кўргани келса, уни бир ой қўйиб юбормай, уйимнинг энг азиз меҳмони сифатида эҳтиром кўрсатар эдим. У ҳам мусобақа вақтида, жангимиздан кейин кийиниш хонасига келиб, ҳақиқий дўстона муносабатда бўлди. Уни Осиё чемпионатида мағлуб этганман. Жаҳон чемпионатида эса ҳисоб 1:1 бўлди деб роса кулишдик. Умид қиламанки, кейинги беллашувларда ғалаба яна мени фойдамга бўлади.

— Режаларингиз қандай?
— Насиб этса, 9 январь куни Таиландда бўладиган ўқув-йиғин машғулотларига жўнаб кетамиз. У ердан қайтиб, бахорда Германия, Қозоғистон ва Қирғизистонда бўладиган мусобақаларда иштирок этамиз. Бу йилдаги олдимга қўйган энг асосий вазифам: сентябр ойида Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ғолиб бўлиш.

— Ойбек, биз билан уюштирган суҳбатингиз учун ташаккур. Фаолиятингизда муваффақият.

Фазлиддин Ҳусниддинов суҳбатлашди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 09:08, 08.01.2014. Ўқилди: 4154 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик