Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Америкалик шарҳловчи Баҳодир Жалолов кимга қарши жанг қилиш кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Америкалик бокс шарҳловчиси Ҳарри Уильямс ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) британиялик 20 ёшли Мозес Итаума (12-0, 10 КО) билан жанг қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар берди.

Ҳозирга қадар Жалолов профессионал боксда кучсиз рақиблар билан жанг қилгани учун танқидга учраб келади. Ҳарри Уилямснинг таъкидлашича, агар у Мозес Итаумага қарши рингга чиқса, бу каби танқидларга нуқта қўйиши мумкин:

"Итаума ва Жалолов ўртасида жанг ташкил этиш лозим. Итаума бор-йўғи 20 ёшда, ҳаваскор боксда унчалик катта тажрибага эга эмас. Шунга қарамай, у жаҳон чемпионлиги учун даъвогар сифатида қаралмоқда. Жалолов эса 31 ёшда — у ҳаваскор ва профессионал рингда катта тажрибага эга, икки карра Олимпия чемпиони ва чемпионлик унвонига асосий номзодлардан бири. Агар Итаума шундай кучли рақибни мағлуб этса, бу унинг фаолиятидаги катта ютуқ бўлади. Ёки аксинча бўлса, Жалолов ўзига нисбатан танқидларга нуқта қўяди", — деб ёзди Уильямс ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Баҳодир Жалолов профессионал боксда 15 марта рингга чиққан бўлиб, улардан 14 тасини нокаут билан, 1 тасини эса ҳакамлар қарори билан ютган. У сўнгги жангини 2025-йил 5-апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида украиналик Игор Шевадзутский (12-3, 10 КО)га қарши ўтказди. Ушбу баҳсда Жалолов ҳакамлар якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Шунингдек, Жалолов 26-июл куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида италиялик боксчи Жанмарко Кардилога қарши навбатдаги жангини ўтказиши керак эди. Бироқ Кардилонинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жанг бекор қилинган.

Мозес Итаума атиги 20 ёшда бўлишига қарамай, профессионал боксда ажойиб натижаларни кўрсатмоқда. У ҳозиргача 12 жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (10 таси — нокаут билан). Итаума сўнгги жангини 2025-йил 24-май куни америкалик тажрибали боксчи Майк Балогунга қарши ўтказди. Жанг иккинчи раундда техник нокаут (ТКО) билан якунланди ва Мозес ўзининг мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Киритилди: 16:42, 11.08.2025. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.