"Сассуоло" клуби ҳужумчиси Доменико Берарди Италия чемпионатининг 19-турида голларга бой тарзда кечган "Милан"га қарши ўйинда (4:3) жамоасининг барча голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа Берарди "А"-серияси тарихида илк марта "Милан" дарвозасига бир ўйинда 4та гол урган футболчи дея алоҳида қайд этиладиган бўлди.
19 ёшли йигитча 15-, 28-, 41- ва 47- дақиқаларда меҳмонлар дарвозабони Аббьятини доғда қолдирди.
Яна шуни қайд этиш керакки, чемпионатнинг 13 ўйинида ушбу футболчи 11та гол уришга муваффақ бўлган.
ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ, 19-тур.
12 январь:
Сассуоло – Милан 4:3 (3:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 9 Робиньо, 0:2 – 13 Балотелли, 1:2 – 15 Берарди , 2:2 – 28 Берарди , 3:2 – 41 Берарди , 4:2 – 47 Берарди , 4:3 – 86 Монтоливо.
Сассуоло – Пеголо, Антей, Лонги, Ариаудо, Гаццола, Чибса, Маньянелли, Берарди (Скелотто, 78), Куртич (Мардзоратти, 87), Циглер, Дзадза (Флоро Флорес, 84).
Милан – Аббьяти, Бонера, Кака, Сапата, Де Шильо, Н. де Йонг, Ночерино (Паццини, 55), Эмануэлсон, Кристанте (Монтоливо, 55), Робиньо (Хонда, 66), Балотелли.
Огоҳлантиришлар: Бонера (29), Балотелли (36), Антей (37), Циглер (43), Дзадза (59), Гаццола (64), Пеголо (79), Де Шильо (89).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).