Златан Иброҳимович: "Мухлислар аниқлаган совринни олиш - бу бошқача нарса"
"ПСЖ" клуби ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович йилнинг энг яхши голини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада ғолиб чиққанидаги ҳиссиётлари билан баҳам кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Златаннинг Англия терма жамоаси дарвозасига урган голи Ференц Пушкаш совринига лойиқ кўрилди.
"Хурсандман, аввалгидек яна шу ерда бўлиб турганимнинг ўзиёқ қувончли. Бу голда барча ҳисса менга тегишли эмас, вазият шундай бўлиб қолганди. Соврин олганим бутун ҳаётимда унутилмас бўлиб қолади. Менга овоз берганларнинг барчасига ташаккур изҳор қилмоқчиман.
Айнан мухлислар томонидан аниқланган совринни олиш - бу ўзгача нарса. Чунки улар футболни кузатиб боришади, демак чин юракдан ўзлари истаб овоз берганлар.
Шундай голни яна ура оламанми? Қийин бўлса керак, аммо буни қила олганимдан хурсандман. Шунинг ўзи ҳам менга етарли", деди Иброҳимович тақдирлаш маросимидан сўнг ФИФА расмий сайти билан суҳбатда.
Манба: www.fifa.com
Киритилди: 09:25, 14.01.2014. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар