Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Де ла Фуэнте Испаниянинг ЖЧ фаворитларидан бири сифатидаги мақоми ҳақида гапирди [0]

«Ливерпуль»нинг қизиқиши фонида «Челси» Колвилл борасидаги позициясини маълум қилди [0]

Тедеско «Болонья»га бош мураббий бўлади (Романо) [0]

«Барселона» Гордоннинг трансфери бўйича расмий баёнотга тайёргарлик кўрмоқда: шартнома имзоланди [0]

Альварес ЖЧ-2022дан бери ўйин жиҳатидан қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди [0]

Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси учун ЖЧ-2026даги муваффақият нима эканлигини айтди [0]

Forbes талқини бўйича дунёнинг энг қиммат клублари эълон қилинди: «Реал» етакчи, Мессининг жамоаси 17-ўринда [0]

Гордоннинг «Барселона» билан шартнома имзолаши кечиктирилди – муаммо юзага келди [0]

«Барселона» Альваресни 100 миллион еврога сотиб ололмаслиги мумкин — лекин бир нюанс бор [0]

Вевертон: «Бразилиянинг олтинчи чемпионлиги учун тарихга киришга тайёрман» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Клопп: «Ҳозирча мураббийликка қайтиш ниятим йўқ, аммо…»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Келаси ёзда «Реал» бошқарувини қўлга олиш асносида мураббийлик фаолиятини тиклаши мумкинлиги айтилаётган Юрген Клопп мазкур масалага яна бир марта барҳам бергандек бўлди. Ҳар ҳолда, айни пайт «Ред Булл» компаниясининг глобал футбол йўналиши раҳбари сифатида ишлаётган германиялик мутахассис AFP ахборот агентлиги- (Франция)га берган интервьюсида бу борадаги хабарларни қатъиян рад этиш баробарида ҳозирги мақомидан мамнунлигини таъкидлади.

– Хаби Алонсони яқиндан билган мутахассис сифатида унинг «Реал» бошқарувидан истеъфога чиқарилганини қандай қабул қилдингиз?

– Очиғи, бу хабарни илк марта эшитганимда, хаёлим бироз чалкашиб кетди. Аввалига миямда савол туғилди: «Қанақасига ахир?» Аммо ортиқча ўйлаб ўтирмай, ўзимга дарҳол жавоб ҳам бердим: «Ҳайрон қоладиган жойи йўқ, ахир бу — «Реал»ку». «Мадрид»да вазият доим шундай: агар жамоа турнир жадвалида 1-ўринда бўлмаса, ҳар қандай мураббий ўз келажаги ҳақида жиддий ўйлаб қўйиши керак. Умуман, шу воқеаларга қарамай, Хаби мен учун янги авлоднинг энг истиқболли мураббийларидан бири бўлиб қолаверади. У ўйинни чуқур таҳлил қилиш салоҳиятига эга, вазиятларни тез илғайди, қарор қабул қилишда ақлга таянади. Бу сифатлар эса ҳар қандай юқори даражали жамоа мураббийи учун жуда муҳим.

– Хаби Алонсо бунгача «Байер»да катта муваффақиятларга эришган ва кўпчилик уни «Мадрид»да янги саргузаштлар кутаётганига шубҳа қилмаганди…

– Хаби 2024 йили «Байер» билан Бундеслига ва Германия кубогини ютиш орқали нечоғли истиқболли мураббий эканлигини исботлади. Аммо «Реал» – мутлақо бошқа муҳит, жамоада сабр тушунчаси деярли йўқ. Бунга тарихдан етарлича мисол келтириш мумкин. Масалан, Юпп Хайнкес 1998 йили «Мадрид» билан ЧЛда ғолиб чиққан бўлса-да, ишдан бўшатилганди, барибир.

– Хўш, «Реал» раҳбариятига янги мураббий танлаш масаласида қандай маслаҳат бера оласиз?

– Жамоа раҳбариятида ўз ишларининг усталари ва нима қилаётганларини тушунадиган мутахассислар ишлашмоқда, шубҳасиз.Агар шахсий фикрим кимнидир қизиқтирса, айтишим мумкинки,бошмураббийни ишдан бўшатишдан олдин унинг вориси ҳақида муайян тасаввурга эга бўлиш лозим. Шунингдек, вазиятга реал кўз ва кайфият билан қараш керак. Мисол учун, ҳозир «Мадрид»га Гвардиолани чорлаш ҳақида ўйлаётган бўлсалар, бу унчалик ҳаётий ғоя эмас.

– Энди мавсум якунлангач, айнан «Реал»да иш бошлашингиз ҳақидаги миш-мишларга ҳам тўхталсак…

– Ҳозир ҳаётимнинг шундай босқичидаманки, айни фаолиятимдан тўлақонли қониқиш ҳосил қиляпман ва бош­қа жойга интилмаяпман. Агар қаердадир «Реал» хизматимга жиддий қизиқаётгани ҳақида эшитсам ҳам, ортиқча ҳаяжонга берилмайман. Чунки барчаси фақат ОАВ тахминлари, холос.

– Демак, сиз учун мураббийликка қайтиш масаласи бутунлай ёпиқ, шундайми?

– Айни пайт шундай. Аммо эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Тўғри, ҳозир қачондир бу борадаги фикримни ўзгартиришни ўйламаяпман, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади. Шундай экан, бу саволга аниқ жавоб бермай турганим маъқул. Қисқаси, мазкур масалада аниқ нуқта қўйишга шошилмаслик керак…

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:54, 24.02.2026. Ўқилди: 5664 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик