Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» футбол мактаби ҳаётидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Насаф” ПФК футбол мактабини ташкил этиш 2009 йилдан бошланган эди. Тарбияланувчиларни футбол мактабига жалб қилиш учун дастлаб вилоятдаги футбол интернатларида тарбияланётган болаларни кўрикдан ўтказиш билан бошланди. Ана шу мақсадда 2009 йилнинг апрель ойида Қарши шаҳри ва Қашқадарё вилояти бўйича Болалар биринчилиги ўтказилди.

Футбол мактаби ташкил этилгандан бир йил ўтиб, тарбияланувчилар иштирокидаги мусобақаларда яхши натижалар қўлга киритила бошланди. Қуйида “Насаф” ПФК футбол мактабининг илк ташкил бўлган кунлардан бошлаб, шу кунгача қўлга киритган ютуқларини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз:

2010 йил. Мамлакатимизда фаолият юритаётган олий ва биринчи лига клублари футбол мактаблари ўртасида ўтказилган чемпионатда 1994 йилда туғилган гуруҳдан таркиб топган жамоа бош совринни қўлга киритган ва Қашқадарё вилояти кубоги соҳиби.

2011 йил. 1994 йилда туғилган гуруҳ жамоаси Қашқадарё қилояти кубоги соҳиби. 2-лигада Ўзбекистон кубогини қўлга киритишган. Худди шу йили Ўзбекистон футбол мактаблари ўртасида ўтказилган чемпионатнинг гуруҳ босқичида 1-ўрин, финалда эса 3-ўринни забт этишган. 2011 йил яна бир мусобақада, 1988 йилда туғилганлар жамоаси мамлакатимиз футбол ветеранлари хотира турнирида бош совринни эгаллашган. 1999 йилда туғилган гуруҳ аъзолари Б.Вафоев халқаро хотира турнирида фахрли 2-ўринни қўлга киритишган.

2012 йил. 1996 йилда туғилганлар гуруҳи Қашқадарё вилояти кубоги соҳиби ва Ўзбекистондаги футбол мактаблари ўртасида ўтказилган чемпионатда 2-ўрин соҳиби. 2000 йилда туғилган гуруҳ аъзолари шу йилда туғилганлар ўртасида ўтказилган футбол фестивалининг бош совринини қўлга киритишган. Ана шу йили яна шу гуруҳ аъзолари томонидан Ўзбекистон футболи ветеранлари хотира турнирида 3-ўринни банд этишган.

2013 йил. Ушбу йилда “Насаф” ПФК футбол мактаби нафақат мамлакатимизда балки хорижий давлатларда ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда ҳам иштирок этган. Жумладан, 2000 йилда туғилганлар гуруҳи аъзоларидан ташкил топган жамоа Украинада ташкил этилган, Украинада хизмат кўрсатган мураббий ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хизмат кўрсатган унвони соҳиби Киянченко В.Г. хотирасига бағишланган I Халқаро турнирнинг бош совринини юртимизга олиб келишган. Ўтган йили футбол мактаби тарбияланувчилари томонидан мамлакатимизда ўтказилган бир қанча хотира турнирларининг совринларини, вилоят кубогини, ОФК томонидан ташкил этилган футбол фестивалидаги фахрли ўринни эгаллашган. Футбол мактабининг яна бир муваффақияти, уларга олий ва биринчи лига футбол мактаблари ўртасида  ўтказилган чемпионатда тенг келадигани топилмади, 1997 йилда туғилган гуруҳи чепионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Худди шу гуруҳ аъзолари, шунингдек, 2013 йилда футбол бўйича Қашқадарё вилояти чемпионлигини ҳам қўлга киритишди.

Албатта бундай совринларни қўлга киритиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Футбол мактабига украиналик мутахасис, футболни ва болаларни жон дилидан севадиган инсон - Кучеренко Сергей Петрович раҳбарлик қилиб келмоқда, айнан мана шу мутахассиснинг саи-ҳаракатлари эвазига мактаб фаолияти кундан-кунга ривожланиб, унинг мавқие ҳам ортиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу футбол мактабига юртимизнинг турли жойларидан ўз фарзандларини етаклаб келаётган ота-оналар жуда кўпчиликни ташкил қилади.

Ушбу жонкуяр раҳбар билан елкама-елка туриб воҳа футболи обрўйини ошишида вақтида фидойи меҳнат қилган, ҳозирги кунда эса ўзининг бой тажрибасини ёшларга тинмай ўргатиб келаётган  Нурали Султонов, Рустам Тагаев, Евгений Смирнов, Павел Кшнякин каби кўплаб мураббийлар фаолият юритиб келишмоқда.

“Насаф” ПФК футбол мактабининг тарбияланувчилари энди клуб ва футбол мактаби раҳбарияти ҳамда мураббийлар штабининг қарорлари кўра, жамоанинг асосий таркибига ҳам қабул қилина бошланди. Жумладан, Одил Ҳамробеков, Мирзамурод Жўрабоев, Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродовлар бугунги кунда “Насаф” жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади. “Насаф”нинг ўринбосарлари жамоаси таркиби эса 9 нафар мактаб тарбияланувчилари фаолият юритишади.

“Насаф” ПФК раҳбарияти ва бош хомий томонидан футбол мактабидаги яратилган шароит ривожланган давлатлардаги футбол мактабларида яратилган шароитдан асло қолишмайди. Мактаб ихтиёрида иккита футбол майдони, ётоқхоналар, ошхоналар ва тренажёр заллари ҳамда назарий билимлар олиш учун кўплаб жиҳозланган ўқув хоналари бор.

Футбол мактабининг яна бир энг диққатга сазовор фаолиятларидан бири ўтган йилдан бошлаб, 6 ёшли маҳаллий болаларни ҳам мактабга жалб этишни бошлади. Жажжи болажонлар айнан футбол мактабида миллионлар ўйини бўлган футболнинг илк сирларидан сабоқ олишни бошлашди. Бундан маҳаллий ота-оналар ҳам жуда мамнун бўлишмоқда. Жажжи болажонлар ҳам “Насаф” ПФК қошидаги тикув цехи томонидан тайёрланган футбол формалари ва эпикировкалар билан таъминланган. Бу ҳолат уларда ўз-ўзидан “Насаф” клубига ҳурмат ва меҳр болалигиданоқ пайдо бўлмоқда. Спортга ва футболга қизиқишни ривожлантирмоқда.

Биз бундан бўён “Насаф” футбол мактаби ҳаётидан ҳамда мураббийлари ва уларнинг тарбияланувчилари ҳақида сайтимиз орқали мунтазам ёритиб боришни режамизга киритдик. Сайтимиздан узоқлашманг.

Зиёдулла Сафаров тайёрлади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 07:26, 20.01.2014. Ўқилди: 4983 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик