Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.05.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. On-line.
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      15:20 Чемпионат Германии. On-line.
      17:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Шальке 04" - "Эльферсберг".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Кайзерслаутерн".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.05.2025

      05:25 Прыжки на батуте. Кубок сильнейших спортсменов в Сириусе, Россия.
      06:30 Велотрек. Гран-при Тулы.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Настольный теннис. Чемпионат России в Казани. Мужчины. 1/2 финала.
      10:05 "Легенды овального мяча".
      10:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:05 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      11:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      12:05 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      12:35 "Парусный спорт".
      13:00 Падел. Международный турнир в Москве. Мужчины. 1/2 финала.
      14:55 Велотрек. Гран-при Тулы.
      16:05 "Непобедимый".
      16:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
      18:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 2 в Шаосине, Китай.
      20:30 "Лучшие из лучших".
      21:00 Настольный теннис. Чемпионат России в Казани. Мужчины. 1/2 финала.
      23:10 "Что за спорт?". "Экстрим".
      23:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      00:05 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      00:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:00 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      01:30 "Непобедимый".
      02:00 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Женщины. Индивидуальная гонка. 10 км. Классический стиль.
      03:20 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Германия - Чехия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Канада - Финляндия.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швейцария - Казахстан. Прямая трансляция.
      17:40 Новости.
      17:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. Чехия - США. Прямая трансляция.
      21:40 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Словакия - Финляндия.
      23:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швеция - Канада. Прямая трансляция.
      01:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Д/ф "Майк Тайсон. Железные кулаки".
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 4 в Рабате, Марокко.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.05.2025

      05:15 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 9. Губбио - Сиена.
      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 8. Джулианова - Кастельраймондо.
      09:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 9. Губбио - Сиена.
      10:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      11:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл.
      12:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Мужчины. Даунхилл.
      13:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Лучшие моменты.
      14:00 Конный спорт. Royal Windsor Horse Show в Лондоне, Великобритания.
      15:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 9. Губбио - Сиена.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      20:45 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Лучшие моменты.
      21:45 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 3. Il Golfo dell Isola в Ноли, Италия. Обзор.
      23:00 Теннис. Д/ф "Дворец короля". Рафаэль Надаль.
      00:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 2 в Варшаве, Польша. Обзор.
      01:00 Автоспорт. Формула E. Этап 6 в Токио, Япония. Обзор.
      02:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Икки Игорь, бири - Сергеев...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Игорь Сергеевнинг ўйинини биринчи марта Янгиерда - шу шаҳар номи билан аталадиган жамоанинг 45 йиллик тўйи муносабати билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида кўргандим. Ўша куни юбилейини нишонлаётган «Янгиер» клуби Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Очиғини айтиш керак, ўйинда қандай ҳисоб қайд этилгани ёдимда йўқ, орадан 2 йил ўтибди, ҳар ҳолда. Кейин, бунинг ортиқча аҳамияти ҳам йўқ.

Аслида аксар бундай ўртоқлик учрашувларининг қисмати бир - жанговар дуранг эканлигини инобатга олсак, буниси ҳам истисно бўлмаганини тахмин қилиш мумкин. Аммо ўша ўйинда Игорь урган 2та гол ёдимда қолганди. Биринчисини марказдан ёриб кириб, қанотдан узатилган тўпга кучли зарб берганча урганди. Иккинчисини эса, бурчак тўпидан сўнг боши билан. Ҳар икки гол ҳақиқий ҳужумчиларга хос тарзда вужудга келтирилганди - биргина зарба ва тўп дарвоза тўрида. Асосийси, Игорнинг ҳаракатларида ортиқча ҳеч нарса кўзга ташланмаганди. Ҳаммаси аниқ-тиниқ, биргина ҳаракат ва гол. Хуллас, ҳужумчи учрашув давомида 2тагина вазият ҳосил қилди ва иккисидан ҳам фойдаланди. Анча бўлганди бундай ҳужумчини кўрмаганимга. Афтидан, шунинг учунми, Сергеевнинг ўйини дарҳол эътиборимни тортди. Бунга қадар унинг номини фақат ёшлар терма жамоасига номзод футболчилар рўйхатида кўргандим. Шундан буён 2 йил ўтибди. Игорь бу вақт оралиғида жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишга ҳам, бутун мамлакат бўйлаб танилишга ҳам улгурди. Табиийки, унақа голлардан бир нечтасини урди ҳам...

ЯНГИ ШКВИРИН
Агар «Ўшандаёқ Игорь Сергеев тимсолида терма жамоамизнинг яқин келажакдаги асосий таркиб ҳужумчисини кўргандим», десам энсангиз қотиши турган гап. Тўғри қиласиз. Чунки ҳозир бундай гапларни айтадиганлар етарлича топилади. Модомики, ўшандаёқ буни тахмин қилганимда, ҳозир клавиатура таққиллатиб ўтирмасдим, камида селекционер-мураббий бўлишим керак эди. Аммо ёш ҳужумчининг ўйини ёдимга бошқа бир Игорни солиб юборганини қўрқмасдан, соф виждон билан айтишим мумкин. Янгиердаги учрашувни томоша қиларканман, Сергеевни нимаси биландир Игорь Шквиринга жуда-жуда ўхшатганим ҳақиқат. Шундан буён Игорь Сергеев ўйинини бир мен эмас, ҳаммамиз диққат билан кузатдик. Тан олишим керак, мана шу ўйинлар мендаги ўша дастлабки таассуротни мустаҳкамлади, холос. Сергеевда яхши ҳужумчига хос кўплаб хусусиятлар мужассам - гол сезиш туйғуси, жарима майдончаси ичида тўғри ҳаракатланиш, тўпга ортиқча тегинмаслик, қўққисдан ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетиш, жамоавий ўйинга тўлиқ киришиш ва ҳоказо. Ёдингизда бўлса, буларнинг барчасини бир вақтлар Игорь Шквирин ижросида томоша қилардик.
 
ЯНГИЛАР
Янги чиққан футболчиларни ҳар доим собиқ юлдузларга ўхшатишни хуш кўрамиз. Аммо бундай ўхшатишлар кўпинча рамзий маъно касб этади. Ёш иқтидор эгаси қайсидир бир жиҳати билан юлдуз футболчини эслатиб юборса, бас, унга дарҳол «Янги фалончи» тамғаси босилади. Кўп ҳолларда шунчаки, ташқи қиёфанинг ўхшашлиги ҳам бунга асос вазифасини ўташи мумкин. Аммо таъкидлаб айтиш лозим, Игорь Сергеев ва Игорь Шквиринни бир-бирига боғлаб турадиган жиҳатлар жуда кўп. Бир вақтлар Шквириннинг ўйинларини томоша қилган акаларимиз яхши биладилар, улар орасидаги ўхшашликни ҳар жабҳада кузатиш мумкин. Кучли томонларини қўя туринг, ҳатто шундай туюладики, ҳар қандай футболчида бўладиган камчилик ҳам уларда умумийдек кўринади баъзан. Ҳа, Сергеевнинг ўйин услуби Шквиринникига ўхшашини таъкидлаш баробарида қўшимча қилиш жоиз, камчилиги ҳам айнан катта Игорни эслатади. Гап шундаки, Шквирин ҳеч қачон юқори техник салоҳияти билан мақтанолмаган. Сергеев ҳам худди шундай. Балки бу гаплар ўзбек футболи мухлисларига ғалати туюлиши мумкиндир, чунки биз Игорь Шквиринни ардоқлаб ўрганганмиз. Аммо шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, шунчаки, тажрибали ҳужумчининг ўзи ҳақида айтган гапларини такрорлаяпман, холос. Шу ўринда Игорь Шквириннинг ўзи ҳикоя қилиб берган қизиқ бир воқеани келтириб ўтаман.
 
БЕЛЬГИЯДАГИ САРГУЗАШТ
Иш юзасидан Игорь Анатольевич билан бир неча бор ҳамсуҳбат бўлишимга тўғри келган. Мана шундай суҳбатларнинг бирида ўзбек футболи афсонаси Бельгияда рўй берган қизиқ ҳолатни кулгу аралаш айтиб берганди. У вақтларда ҳужумчи 29 ёшда бўлган ва Бельгиянинг «Локерен» клубига кўрикдан ўтиш учун борган экан. «90-йиллар бошида кўплаб футболчиларда хорижда ўйнаш имконияти туғилди. Мен ҳам салоҳиятимни Европа клубларида синаб кўришга аҳд қилдим. Шундай клублардан бири «Локерен» эди. Аммо бу жамоадаги кўрик муваффақиятли чиқмади. Йиғин якунлангач, клуб раҳбарлари мени жамоага қабул қилолмасликларини билдиришди. Аслида кўрикдан ўтолмагани футболчи учун яхши янгилик эмас. Аммо тўғрисини айтсам, бу жавобдан унчалик ҳам ранжимагандим. Аксинча, бироз кулиб ҳам олгандим. Клуб мутасаддилари дипломатиянинг энг олий кўринишини ишлатиб, нимага рад этишганини мулойимлик билан тушунтиришаркан, «Техникангиз жуда кучли экан, бизга бошқачароқ ҳужумчи керак эди», дейишди. Айтишларича, уларга кучли техника соҳиби эмас, балки деворни ҳам бузиб ўта оладиган, «таран» ҳужумчи керак экан. Тўғриси, шунга қадар ҳеч ким менга «Техниканг ҳаддан ташқари кучли экан», деб айтмаганди. Аксинча, ҳеч қачон техникамдан қониққан эмасман, асосан гол сезиш қобилиятим ва жарима майдончасидаги ўйиним билан танилгандим. Бу ерда эса, бирдан техникам яхши эканини рўкач қилиб қолишди. Хуллас, ўшанда рад жавобини олган бўлсам ҳам, жамоадан кулиб кетгандим».

КУЧСИЗ ЖИҲАТИ БИЛАН ҲАМ КУЧЛИ
Шквирин шундай футболчи эдики, ҳатто кучсиз томонидан ҳам фойдалана оларди. У ортиқча дриблинг билан вазиятни чигаллаштиришга уринмас ва ҳар доим энг оддий йўлни танларди. Кўпинча бу йўл энг самарали ҳам бўлиб чиқарди. Футболда эса яхши биласизки, дарвоза томон зарба бермай туриб, гол уриш мумкин эмас. Шквирин бу ишни жуда яхши уддаларди. Қулай вазиятга чиқдими, тамом, дарвозани нишонга оларди. Унинг бундай услубда урган голларидан кўпини эслаймиз. Шквирин дарвоза томон зарба беришни яхши кўрарди, тўғри. Аммо шу билан бирга уни асло худбинликда айблаб бўлмасди. Аксинча, ҳар доим жамоавий футболчи сифатида гавдаланарди. Тўпни жамоадошидан сира қизғанмасди. 80-йиллар охирларидаги «Пахтакор» шундай жамоа эдики, клубда ҳамма ўз ишини билиб бажарарди. Майдон марказида Оганесян-Қосимов-Пятницкий триоси ҳаракатланар ва бу учликдаги ҳар бир футболчи Шквиринга қай вақтда қандай қилиб тўпни етказиш лозимлигини яхши биларди. Қайсидир маънода балки шу томонлама Игорь Шквириннинг омади ҳам келгандир. Тажрибали ҳужумчи бор салоҳиятини юзага чиқаролгани учун мана шу учликдан миннатдор бўлиши лозим. Зеро «таран» ҳужумчи ҳар доим иқтидорли ярим ҳимоячилар ёрдамига эҳтиёж сезади.

Дунё футболида бундай ҳужумчилар исталганча топилади. Филиппо Инзаги, Кристиан Вьери, Диего Тристан, Жон Карью - булар «жарима майдончаси қироллари» эдилар. Уларнинг ҳар бир урган голлари замирида бутун жамоа меҳнати ётарди. Айнан шу сабабга кўра, бу ҳужумчилар жуда қадрланардилар. Улар бутун жамоа меҳнатини рўёбга чиқарганлари билан ҳам суюкли бўлдилар. Игорь Шквирин айнан шундай ҳужумчилар сирасига кирарди. Энди Игорь Сергеев ҳам шу йўлдан кетмоқда. Аммо бир нарсани айтиб ўтиш лозим, бу йўлда жуда ва жуда қийналиши муқаррар. Бу билан Игорнинг иқтидорини асло шубҳа остига қўймоқчи эмасман. Аксинча, айнан шу томонлама Сергеевнинг Шквириндан кам жойи йўқ. Аммо афсуски, унинг клубида бир вақтлар Шквирин билан бирга тўп сурган футболчилар йўқ. Тан олиш лозим, ҳозирги «Пахтакор»ни сира ўша вақтлардаги жамоага тенглаштириб бўлмайди. «Пахтакор» мана бир неча йилдирки, авлодлар алмашинуви жараёнини бошдан кечириб келаётган жамоа. Ҳали Жамшид Искандаровнинг Миржалол Қосимовдек бўлишига бироз вақт бор. Кахи Махарадзени эса асло Андрей Пятницкий билан ёнма-ён қўйиб бўлмайди. Жора Оганесянни ҳам ҳар қанча истамайлик, отаси Хорен билан тенглаштириш қийин. Боз устига, у мавсум якунлангани ҳамоно жамоадан кетишга улгурди. Менимча, Сергеевннинг биргина муаммоси шу. Ахир «таран» ҳужумчига иқтидорли ярим ҳимоячилар ёрдами керак-ку...

«СЕРГЕЕВЧА» КЕЛАЖАК
Бироқ умид қиламизки, Игорь Сергеев бу муаммони ортда қолдириш уддасидан чиқади. Бунинг учун керакли омиллар ҳам етарли. Юқорида Игорь Шквирин давридаги «Пахтакор» ажойиб жамоа бўлгани ҳақида гапирдик. Аммо шу билан бирга таъкидлаб ўтиш лозим, унинг фаолияти ҳам ноқисликлардан холи кечмаган. Оддий мисол - Игорь Шквирин вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йўқ эди. У ҳеч қачон жаҳон чемпионатида ўйнамаган. У ҳеч қачон Олимпиадага чиқиш учун курашда иштирок этмаган. Ўша вақтлар бунинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ эди. Игорь Сергеевда эса бор. У мана неча йилдирки, халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У авваллари ҳатто орзу қилишга ҳам ҳаддимиз сиғмаган жаҳон чемпионатларида голлар урмоқда. Осиё чемпионатларида ўйнамоқда, Олимпиада саралаш баҳсларида иштирок этишга тайёргарлик кўряпти. Ўз вақтида бунақаси Шквириннинг тушига ҳам кирмаган. Умид қиламизки, Сергеев мана шу кўрилмаган тушларни рўёбга чиқаришга муваффақ бўлади. Зеро, футболчилик уфқида очилаётган имкониятлардан фойдаланолмаса, бунинг учун фақат ўзи айбдор саналади. Фақат ўзи...
ЯКУНДА

Эски авлод футболини томоша қилган мухлис ҳар доим янги чиққан ўйинчини кимгадир ўхшатишга интилади. Бу ҳолатдан ҳеч ким мустасно эмас. Бир вақтлар «Янги Зидан» ва «Янги Роналдо»лар етишиб келаётгани ҳақида гапирардик. Энди эса «Янги Месси» ва «Янги Роналду»лар ўйинларидан завқ олмоқдамиз. Ўзбек мухлисининг ўхшатиш доираси эса ўз маконидан келиб чиқади. Биз учун еврофутбол узоқ-узоқлардаги бир «Сусамбил», холос. Унга фақат «зангори экран» кўзи билангина боқишимиз мумкин. Шу сабабли ҳам эртакларга берилмай, ўз нуқтаи назаримиздан келиб чиққанча «Янги Миржалол» ва «Янги Шквирин»лар ҳақида гапирамиз.
Бугун мана шундай умидли футболчилардан бири ҳақида суҳбатлашдик, уни яқин ўтмишнинг шонли юлдузларидан бирига ўхшатдик. Истардикки, яна 20 йилдан сўнг нафақат ўзимиз, балки ўша «Сусамбил»да ҳам «Янги Сергеев»лар ҳақида гапирсинлар. Биламиз, бу эртак. Аммо шу эртакни ёзиш Игорнинг ўз қўлида. Нафақат қўллари, балки оёқлари, бошида ҳам. Фақат ишласа ва ишонса, бас...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:04, 26.01.2014. Ўқилди: 8320 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.