Диего Марадона: "Пеле жаҳон футболида ҳар доим мендан кейинги ўринда бўлган"
Афсонавий футболчи Диего Марадона ФИФАнинг фахрий "Олтин тўп"ни Пелега бергани юзасидан ўз фикрини билдирди.
"Пеле "Олтин тўп"ни мендан олдинроқ олган деб қандай айта оласиз? Мен бу мукофотни 1996 йил Парижда олганман. Шундай экан, Пеленинг мендан биринчи "Олтин тўп"ни олгани - хато! Мен уни жаҳон футболида доим Марадонадан кейин иккинчи бўлган деб ҳисоблайман.
Ҳатто Бразилияда ҳам Пеле энг яхши спортчилар рўйхатида иккинчи ўринда: ундан олдин Айртон Сенни (формула-1 пойгачиси) туради.
Пеле жаҳон футболида ҳам, Бразилия спортида ҳам доим иккинчи бўлади. Бу йил у "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналду ҳақида гапира туриб, уни Криштиану Леонарду деб атади. Бу эса унинг ўзини назарда тутаётганининг яққол исботи", - дейди Марадона.
Манба: www.espn.co.uk
Киритилди: 07:19, 27.01.2014. Ўқилди: 4088 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар