Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонлик спортчилар «Сочи-2014» ўйинларига 3 февраль куни жўнаб кетадилар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Қишки олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, жорий йилнинг 7-23 февраль кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида XXII қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилади.

Дунёнинг 80 дан зиёд давлати вакиллари иштирокида ўтказиладиган мазкур ўйинларда мамлакатимиз спортчилари (Миша Ге) музда нафис учиш, (Артем Воронов ва Ксения Григорьева) слалом ва гигант слалом бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этадилар.

Делегациямиз таркиби 11 кишидан иборат бўлиб, дастлаб 3 февраль куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Халқаро муносабатлар” бўлими раҳбари Баҳодир Ҳусанхўжаев бошчилигида спортчи ва мураббийларимиз Сочи шаҳрига (Тошкент вақти билан соат 02:10да) жўнаб кетадилар. Делегациямизнинг қолган аъзолари эса 4 февраль куни Сочи шаҳрига йўл оладилар.

Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир 5 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16:00га (Тошкент вақти билан соат 17:00га) белгиланган.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб мусобақаларга 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 12:00да Артем Воронов киришади. Шу куни кечки дастурдан ўрин олган (Тошкент вақти билан соат 20:00да) музда нафис учиш бўйича қисқа дастур баҳсларида Миша Ге ғолиблик учун кураш олиб боради.

14 февраль куни Миша Ге эркин дастур бўйича ўтказиладиган мусобақада иштирок этади. Ушбу мусобақа Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Тоғ чанғичимиз Артем Воронов 16 февраль куни гигант слалом бўйича ўтказиладиган мусобақаларда баҳс юритса, яна бир ҳамюртимиз Ксения Григорьева 21 февраль куни слалом бўйича бўлиб ўтадиган баҳсларда ўз имкониятларини имтиҳондан ўтказади.

Ва ниҳоят, 22 феврал куни Артем Воронов слалом бўйича ўтказиладиган баҳсларда иштирок этади. Мазкур мусобақалар Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.

XXII қишки Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган барча юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:12, 28.01.2014. Ўқилди: 3349 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик