Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия шон-шуҳрати музейида «Сочи-2014» ўйинлари олдидан тадбир ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Қишки олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган XXII қишки Олимпиада ўйинларининг бошланишига ҳам тобора оз муддат қолмоқда. 29-январь куни Ўзбекистон спортининг кўзгуси ҳисобланган Олимпия шон-шуҳрати музейида мазкур ўйинларга олиб борилаётган тайёргарликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда дастлаб Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев Сочи шаҳрида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари, барпо этилган спорт объектлари, мусобақа иштирокчилари учун яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Шундан сўнг, Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Ж.Акрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби О.Касимов мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга Давлатимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонларда қўлга киритаётган муваффақиятлари салмоғини йил-йилга ортиб боришида муҳим омил бўлаётганлигини таъкидлаб ўтдилар ва спортчиларимизнинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига олиб борган тайёргарликлари хусусида маълумот бердилар.

Эслатиб ўтамиз, 7-23 февраль кунлари ўтказиладиган XXII қишки Олимпиада ўйинларида уч нафар спортчимиз - Миша Ге музда нафис учиш, Артем Воронов ва Ксения Григорьева эса слалом ва гигант слалом бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этадилар. 7-16 март кунлари бўлиб ўтадиган XI Паралимпия ўйинларида эса Евгений Слепов (сноуборд) ва Рамил Гаязов (тоғ чанғиси) Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Таъкидлаш жоизки, қишки Олимпиада ўйинларида юртимиз спортчилари мустақил жамоа сифатида 1994 йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келишаётган бўлишса, Паралимпиячиларимиз биринчи бор қишки Паралимпия ўйинларида иштирок этишади.

Маълумот учун. Ўзбекистон делегацияси Сочи шаҳрига 3-4 февраль кунлари жўнаб кетадилар. Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир 5 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16:00га (Тошкент вақти билан соат 17:00га) белгиланган. Сочи шаҳридаги XXII қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими 7 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20.14да бошланади. Унда дунёнинг 85 мамлакатидан 6000 дан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:03, 30.01.2014. Ўқилди: 3162 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик