Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Мўминжонов: «Копа карнавале»да жамоамизга қизиқиш катта»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Пахтакор» ёшлар жамоаси Италияда мунтазам ўтказиладиган «Копа Карнавале» халқаро мусобақасига жўнаб кетиш тадоригини кўрмоқда. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан суҳбатимиз ана шу мусобақа ва унда иштирок этадиган таркиб борасида бўлди.

Ёш мутахассис ўз фикрларини билдирар экан, ўзбек футболчиларига Италияда, аниқроғи, турнир миқёсида қизиқиш катталигини алоҳида таъкидлади. Илҳом Мўминжонов шунингдек, «Копа Карнавале»да қандай тактика асосида ўйин намойиш қилишларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Копа Карнавале» мусобақасида нафақат «Пахтакор», балки бутун мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишимизни яхши ҳис қилиб турибмиз, — дейди мураббий мусобақа ҳақидаги фикрларини билдирар экан. — Жамоамиздаги ҳар бир футболчи бу ишни муносиб тарзда амалга оширишга тайёр турибди. Айни вақт машғулотлар режа асосида давом этмоқда. Иккинчи февраль куни Италияга йўл олишимиз лозим. Унга қадар яна 3та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирганмиз (суҳбат аввалги ҳафта бўлиб ўтган — муал.). Яқин кунлар ичида «Сўғдиёна» ва «Шўртан» клубларининг асосий таркибига қарши майдонга тушамиз. Охирги назорат учрашуви 31 декабрь санасига белгиланган. Ҳозирча ўша куни қайси жамоа билан ўйнашимиз аниқ эмас.

— Машғулотлардан кўнглингиз тўляптими?
— Албатта. Фақат бир нарсани ҳисобга олмаганда. Яъни тўлиқ таркибни бироз вақтлироқ тўплаш имкони топилмади. Сабаб шуки, 12 нафар футболчимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Уммондаги Осиё чемпионатида иштирок этаётганди. Мана, жамоа тўлиқ таркиб ҳосил қилгач, ҳаммани назорат учрашувлари орқали синовдан ўтказиб олиш имкониятига эга бўлдик. Биласиз, мусобақа олдидан бу муҳим аҳамиятга эга жараён. Насиб қилса, ҳаммаси биз ўйлагандек бўлиб чиқади. Яъни Италияда муносиб иштирок этишдан умидвормиз.

— Ўзи мусобақада неча ёшли футболчилар иштирок этадилар?
— Айтайлик, бизнинг жамоа таркибидаги 4 нафар футболчи 1994 йилда, яна 3 нафари 1997 йилда туғилган. Қолганлар эса 1995-1996 йилда таваллуд топган йигитлар. Биз имкон қадар турли ёшда туғилган футболчиларнинг энг иқтидорлиларини жамлашга ҳаракат қилдик. Айни вақтда қўл остимда бўлиб турган ўйинчилар билан яхши ўйин намойиш қила олишимизга ишонаман.Ҳарқалай, улар орасида ўзларини кенг даражада кўрсатишга улгурган ёшлар ҳам бор.

— Хўш, жамоангизнинг етакчи футболчилари сифатида кимларни эътироф этасиз?
— Аслида таркибимиздаги ҳар бир футболчи бу мусобақада ўзини кўрсата олиши мумкин. Етакчиларимизни эса ҳамма билади — Аббос Махсталиев, Темур Ҳакимов ва Жамшид Болтабоев. Бу футболчилар жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари билан ҳам танилганлар. «Копа Карнавале»да ҳам ўз имкониятлари даражасида ўйнай олишларига шубҳам йўқ. Ахир турнир улар учун катта саҳна ҳисобланади.

— Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларидан сўнг «Пахтакор»нинг бир қатор футболчиларига хориждан қизиқиш бўлгани ҳақида эшитгандик. «Копа Карнавале» мусобақасида ҳам футболчиларимиз скаутлар эътиборини тортишлари мумкинми?
— Албатта. Бу мусобақага хориж клублари мутахассисларининг қизиқиши жуда катта. Яхши биласиз, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларига кўплаб скаутлар ташриф буюрадилар. Шу ўринда сизга бир гапни айтишим лозим — Италияда ўтадиган «Копа Карнавале» мусобақасига скаутлар қизиқиши жаҳон чемпионатидагидан кўпроқ бўлса кўпки, асло кам эмас. Футболчиларимизга ҳозирданоқ хориж клублари томонидан қизиқиш бор. Бир қатор жамоалар тарбияланувчиларимизнинг ўйинларини яна бир бор кузатиш учун мусобақа бошланишини кутиб турибдилар. Албатта, ҳозир гап қайси футболчилар ҳақида кетаётганини айтолмайман. Аммо ўзбек футболчиларига қизиқиш катта эканини алоҳида тасдиқлашим мумкин. Ишонаманки, яқин йиллар ичида ўзбек футболчилари ҳам Европанинг етакчи клубларида албатта, ўйнайдилар.

— Жамшид Болтабоев ўсмирлар терма жамоасида аввал марказий ҳимояда ўйнаганди. Аммо Дилшод Нуралиев жаҳон чемпионатида уни ярим ҳимояга ўтказди ва футболчи жамоага катта фойда келтирди. Сиз мураббий сифатида уни қайси жойда кўрмоқдасиз?
— Гапингиз рост, Жамшид дарҳақиқат, жаҳон чемпионатида марказий ярим ҳимояда жуда яхши ўйин намо-йиш қилди. Ўша вақт ўсмирлар терма жамоасида юзага келган зарурият туфайли Жамшид ҳимоядан ярим ҳимояга ўтказилганди ва бу жойда муваффақиятли ўйин кўрсата олди. Аммо бизнинг жамоамизда уни марказий ярим ҳимояга қўйиш эҳтиёжи йўқ. Чунончи, бу жойда истеъдодли футболчиларимиз етарли. Шу сабабли Жамшидни ўнг қанот ҳимоясида синаб кўрмоқчимиз. Ўтказилган назорат учрашувларида Жамшид айнан ўнг қанотда ҳаракатланди ва бу позицияда ҳам ўзини ғоят эркин ҳис қилиб, енгил ҳаракатланди. Учрашувни кузатиб борган бошқа мутахассисларга ҳам унинг ўйини ёқди. Хуллас, Жамшид «Копа Карнавале»да ҳам шу нуқтада ўйнайди. Албатта, вазиятдан келиб чиқиб, унинг ўрнини ўзгартиришимиз мумкин. Зеро, Жамшидда универсаллик хусусияти жуда юқори ва исталган жойда ўзини кўрсата олади. Шунингдек, жамоамиздаги яна бир қатор футболчиларнинг бу мусобақада ўзларини намоён этишларига умид боғлаяпмиз. Ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган ҳимоячи Иброҳим Абдуллаев ҳамда ярим ҳимоячилар — Иззатилла Абдуллаев ва Жавоҳир Сиддиқов ҳам охирги вақтларда ўйинларини янада кучайтиришга муваффақ бўлдилар. Масалан, Жалолиддин Машарипов майдон марказида бинойидек кўринмоқда. Яна Соҳибов ва Абдулин каби футболчилардан ҳам умидимиз катта.Умуман олганда, таркибдаги ҳар бир йигит Италиядаги турнир қўшимча имконият эканлигини ҳис қилса, бас. Ана шунда кўплаб йигитларимиз мусобақани кузатиб борадиган скаутларда илиқ таассурот уйғотишади, деб ўйлайман.

— Сир бўлмаса, «Копа Карнавале»да қандай тактика остида ўйнашни режалаштиряпсиз?
— Асосийси, жамоамиз ёрқин ўйин кўрсатиши керак. Шуни назарда тутган ҳолда, асосан 4-2-3-1 чизмаси остида ҳаракатланамиз. Келгуси назорат учрашувларида бу тактикани яхшилаб мукаммаллаштириб олишни кўзлаяпмиз. Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади.

— Бундай мусобақадаги рақиблар ҳақида маълумот тўплаш жуда қийин. Шундай бўлса-да, «Копа Карнавале»да тўқнаш келадиган рақибларни ўрганиб чиқдингизми?
— Албатта. Қуръага кўра, биз нисбатан оғирроқ гуруҳга тушганмиз. Италиянинг «Парма» ва «Специя» жамоаларидан ташқари, Бразилиянинг «Деспортиво» клубига қарши ўйнашимиз лозим. Биз имкон қадар интернет орқали бу жамоаларнинг ўйинларини топиб, ёрдамчиларим билан биргаликда ўрганиб чиқдик. Аммо бу билан ишимизни якунлаб қўймоқчи эмасмиз. Насиб қилса, Италияга жўнаб кетгунимизга қадар рақиблар ҳақида маълумот тўплашда давом этамиз.

— Агарда гуруҳдан чиққудек бўлсанглар, кейинги босқичда «Милан», «Интер» «Ювентус», «Фиорентина» каби донгдор клублар тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишинглар мумкин.
— Биз ҳам шу ҳақда ўйлаяпмиз. «Пахтакор» узоқ йиллардан буён бу мусобақада иштирок этиб келмоқда ва фақат бир марта гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлган экан. Энди турнирда имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Бунга кучимиз етади, деб ўйлайман. Мана, таркибимиздан бир қатор маҳоратли футболчилар жой олганлар. Агарда ҳаммасини тўғри бажарсак, мақсадимизга етамиз, албатта.

— Мураббий сифатида «Копа Карнавале»да илк бора иштирок этасиз. Бу мусобақанинг аҳамияти сиз учун қай даражада?
— Ҳар қандай мураббий ҳам халқаро мусобақада ўзини кўрсатишга интилиши турган гап. Шубҳасиз, «Копа Карнавале» мен учун ҳам катта мактаб бўлади. Ўз вақтида бу мусобақага Тачмурод Агамуродов, Равшан Ҳайдаров ва Мурод Исмоилов каби мураббийлар жамоа олиб борганлар. Улар каби мен ҳам катта тажриба тўплашни мақсад қилганман. Шу сабабли имкон қадар муваффақиятли ўйин ташкиллашни дилимга тугиб қўйганман. Умид қиламанки, бу истагимни амалга ошира оламан... Ҳарқалай, имконият йўқ эмас. Қайтараман, барчасини тўғри йўлга қўйсак, бас...

МУСОБАҚА ҲАҚИДА
«Копа Карнавале» мусобақаси 1948 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинади. Ёш ва иқтидорли футболчилар учун мўлжалланган ушбу турнирга Италиянинг Виарежжио шаҳри мезбонлик қилади. «Пахтакор» ёшлар жамоаси 2005 йилдан буён мунтазам равишда «Копа Карнавале»га таклиф этиляпти. Клуб шундан буён фақат бир марта — ўтган мавсум мусобақада иштирок этолмади. Аслида италияликлар «Пахтакор»га таклиф юборишганди, аммо тошкентликлар маълум сабабларга кўра, турнирга боролмасликларини билдиришди. «Пахтакор» клуби спорт директори Григорий Цейтлин томонидан изоҳ берилишича, 14 нафар футболчи ёшлар терма жамоасига жалб этилгани ва иккинчи таркиб билан «Копа Карнавале»да иштирок этишдан маъно йўқлиги туфайли шундай қарорга келинган.
Бу йилдан эътиборан «Пахтакор» клубида катта ваколатга эга бўлган менежер Самвел Бабаяннинг қайд этишича, жамоанинг иқтидорли ёшлари учун «Копа Карнавале»нинг аҳамияти жуда юқори ва бундан буён клуб ушбу мусобақада мунтазам иштирок этиши учун барча чора-тадбирларни қўллайди.
Бу йилги мусобақа 3-17 февраль кунлари бўлиб ўтади. Турнирга ташланган қуръага кўра, «Пахтакор»нинг 8-гуруҳда «Парма» (Италия), «Специя» (Италия) ва «Деспортиво» (Бразилия) клубларига қарши кураш олиб бориши аниқ бўлиб улгурган. Италиянинг кучли клублари ҳисобланадиган «Ювентус», «Интер», «Фиорентина» ва «Милан» эса мусобақага кейинги босқичдан қўшилишади.
Қуйида мусобақа иштирокчилари ва қуръа натижалари билан яна бир карра танишиб олишингиз мумкин.
1-гуруҳ: «Аталанта», «Нордшелланд», Италия «D» серияcи терма жамоаси, «Гуарани»
2-гуруҳ: «Наполи», «Андерлехт», «Палермо», «АПИА Лейнхардт»
3-гуруҳ: «Рома», «Бенфика», «Ливорно», «Энвигадо»
4-гуруҳ: «Торино», «Стабек», «Сие­на», «Сантос Лагуна»
5-гуруҳ: «Сампдория», «Риека», «Реджина», Конго терма жамоаси (U-17)
6-гуруҳ: «Лацио», «Белашица», «Варезе», «Насионал»
7-гуруҳ: «Эмполи», «ПСВ Эйндховен», «Верона», «ЛИАC Нью-Йорк»
8-гуруҳ: «Парма», «Пахтакор», «Специя», «Деспортиво»

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:17, 02.02.2014. Ўқилди: 5565 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.