Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Дубайдаги йиғин кўнгилдагидек ўтди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Деярли 2 ҳафта давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида йиғин ўтказган “Бунёдкор” клуби февралнинг илк куни Тошкентга қайтиб келди. Футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. 4 февраль куни жамоа навбатдаги йиғинни ташкил этиш учун Туркияга жўнаб кетади. Фурсатдан фойдаланиб биз бош мураббий Миржалол Қосимов билан учрашиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Дубайдаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими, белгиланган режаларнинг ҳаммаси амалга ошдими?
- БАА январь ойида йиғин ўтказиш учун жуда қулай жой ҳисобланади. Европа ва Осиёнинг аксарият клублари қишки йиғин ўтказиш учун айнан шу ерни макон қилишади. Биз танлаган жой эса йиғин ўтказиш учун энг қулайи эди десам муболаға бўлмайди. Илк мартта 2009 йил Дубайдаги “Жебел Али” меҳмонхонасини танлаган эдик ва мана 6 йилдан бери бу жойни ўзимизга маскан қилиб олганмиз. Бунинг сабаби одий - бу ердаги шароитларнинг бизга мақбул келгани. Биринчидан шаҳарнинг маркази эмас, чеккасида. Яъни машғулотларга қатнаш учун Дубайдаги тирбандликларга дуч келинмайди. Иккинчидан йиғин ўтказиш учун барча зарур воситалар меҳмонхонанинг ўзида ва атрофида мавжуд: аъло сифатли майдонлар, қумли соҳил, тренажёр заллари, бассейн. Россиянинг “Зенит” ва “Локомотив”, Украинанинг “Металлист” клублари БААга ташриф буюришганда айнан “Жебел Али”ни танлашлари ҳам бежиз эмас. Бу сафар эса Даниянинг “Брондбю”, Москванинг “Динамо”, Екатерингбургнинг “Урал”, Қозоғистоннинг “Астана” клублари қўшниларимиз бўлишди.
Режаларга келсак, асосий мақсад жисмоний ҳолатни меъёрга келтириш ва жамоавий ўйинни шакллантириш эди. Маълумки ўтган мавсум якунланиши билан асосий таркибнинг деярли ярми клубни тарк этди. Шу боис ҳам биз янги таклиф этилган футболчилар билан жамоанинг янги ўзагини ташкил этишимиз талаб қилинарди. Жисмоний машғулотлар кўнгилдагидек ўтди. Кунига 2 маҳалдан шуғулландик, тренажёрлар ёрдамида мушакларга куч бердик, соҳилдаги қумликда сакраш машқларини ўтказдик, бассейн эса организм тикланишига ёрдам берди. Жамоавий ўйинга келсак, бу борада хали яна ишлашимиз керак. Дубайда барча футболчиларга бир хилда имкон бердик. Навбатдаги йиғинда эса асосий таркибни шакллантиришга урғу берамиз.

- Ўтказилган ўртоқлик учрашувларига қисқача таъриф бериб ўтсангиз...
- Аввало шуни таъкидлаш керак, бу ўйинлар учун алоҳида тайёргарлик кўрмадик. Яъни ўйин кунлари ҳам машғулотларни тўхтатмадик, эрталаб тайёргарлик ўтказган ҳолда тушдан кейин ўйин учун майдонга тушдик. Жисмоний юклама остида футболчилар ҳолатини текшириш биз учун муҳим эди, шунга амал қилдик. Рақиблар орасида кучсизи йўқ эди, уларнинг уччови ҳам Россия премьер лигаси вакиллари ҳисобланишади. Шунга қарамай йигитлар улар билан муносиб баҳс олиб боришди. Юқорида айтганимдек, бу учрашувларда барча футболчиларга имкон бердик, хатто академиямиздан энди сафимизга қўшилган Жавлон Мирабдуллаев, Миржамол Қосимов ва Забихилло Ўринбоевга ҳам. “Спартак” билан бўлган сўнгги ўйинмизда пенальтини айнан Забихилло ишлади.

- Украиналик марказий ҳимоячи Сергей Симоненко қандай таассурот қолдирди?
- Яхши. Лекин легионер футболчилар билан шартнома тузишга шошилмаймиз. Уларни хар тарафлама ўрганишимиз лозим. Симоненкони Туркия йиғинида ҳам обдон ўрганамиз, у ерда ҳам ўзини кўрсатса, кейин шартнома музокарасини бошлаймиз.

- Туркия йиғини доирасидаги ўйинларда рақиблар аниқми?
- Ха. Жами 6та назорат ўйини ўтказамиз. Футболчилар майдонда кўпроқ харакат қилишлари учун 2 таркиб билан кунига 2 тадан ўйин ўтказишни ҳам режалаштирганмиз. Рақибларга келсак, уларнинг бештаси Европа клублари: 6 февраль куни Польшанинг “Ягеллония”, 9-да Болгариянинг 2 клуби “Банско” ва “Локомотив”, 13-да Белоруссиянинг “Торпедо” ва Украинанинг “Ильичевец” жамоалари билан майдонга тушамиз. Ниҳоят, йиғинни қўшниларимиз – Қарағанданинг “Шахтёр” клубига қарши ўйин билан якунлаймиз.

- Туркия йиғинига ҳам Дубайдаги таркиб борадими ёки ўзгаришлар бўладими?
- Ўзгаришлар бўлади. Жароҳати туфайли БАА йиғинига бора олмаган Сардор Собирхўжаев сафимизга қўшилади. Шунингдек ёшлар таркибидан яна 2 ҳимоячи – Хасан Асқаров ва Камронбей Кападзени синаб кўришни режалаштирганмиз. Жаҳонгир Жиянмуродов, Ориф Мамажонов ва Алишер Шоғуломов бу сафар Тошкентда қолишади.

- Туркиядан кейинги режалар қандай бўлади?
- 17 февраль куни Тошкентга қайтамиз ва футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Биз эса мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда ОЧЛ учун якуний рўйҳатни ОФК қароргоҳига жўнатамиз. 22 февраль куни эса жорий йилги илк расмий учрашувимизни ўтказиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетамиз.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:18, 02.02.2014. Ўқилди: 3811 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик