Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 1 1
2 Марокаш 1 1
3 Гаити 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муроджон Исмоилов: «Серблар талабларимизга жавоб бера олишмади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов билан Тошкентдаги йиғин, жамоа сафидаги янги футболчилар ва клубнинг кейинги режалари ҳақида суҳбатлашдик. 

— Муроджон Музаффарович, Тошкентдаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими?
— Пойтахтда йиғин ўтказишимиздан мақсад футболчиларнинг имкониятларини чамалаб олиш эди. Биласиз, “Нефтчи”га бир нечта янги футболчилар келишди. Уларнинг ҳолатини кўздан кечиришимиз керак эди. Айтишим жоизки, режамизни 100 фоизга амалга ошира олмадик. Негаки, бир нечта футболчиларимиз турли сабабларга кўра даволанишларига тўғри келди. Масалан, Дэвид Ония, Рўзимбой Аҳмедов, Азиз Алижонов, Умид Қодиров, Сайдулло Раҳматов, Иқбол Бобохонов каби футболчилар хизматидан фойдалана олмадик.

Шундай бўлса-да, қўл остимдаги футболчиларнинг нималарга қодир эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўлдим.

— Жамоа назорат учрашувларида мағлубиятга учрагани мухлисларни хавотирга солиб қўйди?
— Назорат ўйинларида натижа муҳим эмасди. Энг асосийси, барчага ўйнаш имкониятини бердик. Хусусан, ёш футболчиларни кўздан кечирдик. Юқорида айтганимдек, кимга ишонч билдириш мумкинлиги ойдинлашди.

— Алексей Евстафеев мураббийлар штабига қўшилдими?
— Осиё чемпионатидан кейин у “Нефтчи”да ишлай бошлади. Лекин ҳали расман клуб билан шартнома имзолагани йўқ. Яқин кунларда барчаси расман тасдиқланади, деган умиддамиз (суҳбат 29 январь куни ушютирилган).

— Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига Сербия ва Босниядан икки нафар футболчи келиб қўшилганди уларнинг тақдири нима бўлди?
—  Бу футболчилар бизнинг талабларимизга жавоб бера олишмади. Уларнинг агентлари тайёр бўлмаган футболчиларни қандай қилиб синовга жўнатганига ҳайронман. Шунинг учун сербиялик футболчилардан кўра, ўзимизнинг маҳаллий ўйинчиларга ишонч билдиришга қарор қилдик.

— Украиналик Андрей Деркач жамоада қоладими?
— Йўқ. Унга ҳам жавоб бериб юбордик.

— Александру Оника-чи?
— Молдавалик футболчи билан шартнома имзолаймиз. Шунингдек, Зоҳид Абдуллаевни ҳам “Нефтчи”да олиб қолишга ҳаракат қиламиз.

— Жамоадан кетган футболчилар борасида нима дея оласиз?
— Футболда тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Муҳит бузилган жойда натижага эришиб бўлмайди. Шунингдек, бош мураббий қўли остидаги футболчиларга кўрсатма беришга ҳақли ва у бироз қаттиққўл бўлиши ҳам лозим. Акс ҳолда жамоадаги интизом изидан чиқиб кетади. Санжар Асқаралиев билан бўлиб ўтган ҳодисага батафсил тўхталиб ўтмоқчи эмасман.

Тан олиш лозим, бугунги кунда Фаррух Турдалиевнинг ҳолати Сардор Қобулжонов ёки Ғайрат Ҳасановдан юқори эмас. Шунинг учун бу дарвозабон захирада ўтирганидан кўра, ўзини бошқа жамоада синаб кўргани яхши деб ўйлайман.

— Бу футболчилар ўрнига янги футболчилар келадими?
—  Албатта. Асли фfрғоналик бўлган “Пахтакор” вакили Абдуллоҳ Олимовни ижарага олишни режалаштирганмиз. Шунингдек, Фарғонадаги машғулотларга бир қатор янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Бизга яна битта марказий ҳимоячи керак.

Дарвозабон масаласига келсак, учинчи посбон сифатида ўринбосарлар сафидан бирорта ёш дарвозабонни олишимиз мумкин.

— Айрим нашрлар Мирзакамол Камоловнинг “Нефтчи”дан кетиши борасида ёзишмоқда. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Мирзакамолнинг имкониятларини кўрдим. Футболчининг ўзига бошқа вариантлар бўлса, бемалол ўзини синаб кўриши мумкинлигини айтдим. Лекин у ҳозирча “Нефтчи”дан кетгани йўқ.

— Жамоанинг кейинги режалари қандай?
— 30 январдан ўз қароргоҳимизда тўпланиб, “Ҳоким кубоги-2014” тайёрланамиз. Мазкур мусобақа давомида бир нечта янги ўйинчиларни синовдан ўтказамиз. 15 февраль куни навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. У ерда бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушиш режамизда бор.

— “Ҳоким кубоги-2014”да жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
— Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш. Айни дамда жамоани шакллантириш борасида ишлар давом этмоқда.
Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
“Футбол инфо” газетасидан олинди.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 08:05, 04.02.2014. Ўқилди: 4387 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик