"Бухоро"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Кеча мураббийлар штаби сербиялик легионер Горан Обрадовичнинг жавобини беришди. Йиғинга кўплаб янги футболчилар жалб қилинмоқда.
"Бухоро"нинг ярим ҳимоя чизиғни кучайтириш мақсадида мураббийлар штаби тажрибали футболчи Андрей Акопянцни жамоага таклиф қилишди. Кечадан бошлаб Акопянц жамоа машғулотларига келиб қўшилди.
Маълумки, Андрей Акопянц ўз вақтида Ўзбекистоннинг бир қанча клубларида фаолият юритган. Бундан ташқари, бу футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг доимий аъзоларидан бири саналарди. Агар 1999 йилнинг Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у "Бухоро" шарафини ҳимоя қилади.
Андрей Акопянцнинг сўнгги жамоаси Россиянинг биринчи дивизион вакили "Химик" жамоаси саналади.
ЮТУҚЛАРИ:
Ўзбекистон чемпиони, 1998
Ўзбекистон кумуш медал соҳиби, 2008
Ўзбекистон кубоги соҳиби, 1997
Ўзбекистон кубоги финалчиси, 2008
Россия иккинчи двизион ғолиби, 2012/2013
Ўбекистоннинг энг яхши футболчиси, 1999
ТЎП СУРГАН ЖАМОАЛАРИ:
1996—1999 "Пахтакор" - 109 (25)
2000—2005 "Ростов" (Россия) - 116 (5)
2006 "Черноморец" (Украина) - 30 (15)
2007 "Дарида" (Беларусь) - 13 (2)
2007—2008 "Даугава (Латвия) 21 (2)
2008 "Пахтакор" - 15 (0)
2009 "Динамо" - 24 (3)
2010 "Нижний Новгород" (Россия) - 37 (4)
2011 "Луч-Энергия" (Россия) - 15 (2)
2011—2012 "Факел" - 26 (1)
2012—2013 "Химик" - 23 (0)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 1998-2005 йиллар давомида 40та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).