Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5635 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Шамсиддинов: "Уммонда ҳужумларни якунлай олмаганимиз муваффақиятсизликнинг асосий омили бўлганди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу кунларда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Анталия шаҳри (Туркия)да янги мавсум тайёргарлигига қаратилган илк хориж йиғинини ўтказмоқда. Унда жами 26 нафар футболчи иштирок этяпти.

«Папиллон Белвил» меҳмонхонасида истиқомат қилаётган «шерлар» йиғиндан ўрин олган дастлабки назорат ўйинида Россия биринчи дивизиони вакили - «Нефтехимик» клубига қарши майдонга тушишди. Ке-йин Польша олий дивизиони жамоаси - «Ягеллония» билан куч синашилди. Энди 4 февраль куни (бугун) Россия премь­ер-лигаси вакили «Терек», 7 февралда эса мамлакат биринчи дивизионининг яна бир иштирокчиси «Шинник» билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Биз ўтган ҳафта бўлиб ўтган машғулотлардан сўнг жамоанинг истеъдодли қанот ҳимоячиси, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қатнашчиси Тоҳир Шамсиддиновдан интервью олдик. Келажаги порлоқ, дея эътироф этилаётган бу ҳимоя­чи ўз қанотида етакчиликни олишга қодир. Унинг тезликда ҳужумга ўтиши ва шу зайлда ҳимояга қайтиши таҳсинга лойиқ, албатта.

- Машғулотлар режа асосида давом этяпти, - дея сўз бошлади ҳимоячи. - Мавсумлар оралиғида деярли танаффус бўлгани йўқ. Яқинда Уммонда 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида илк бор ташкил этилган Осиё чемпионатида иштирок этдик. Мана энди «Пахтакор» таркибида янги мавсумга ҳозирлик кўряпмиз. Машғулотлар юқори кайфиятда олиб бориляпти.

- Осиё чемпионати ҳақида гап очдингиз. Очиғи, терма жамоамиз ўзига умуман ярашмайдиган ўйин ва натижа кўрсатди. Кўпчилик буни кўнгилдагидек тайёргарлик кўрилмагани билан изоҳлади. Зеро, ОЧ-2014дан олдин Уммон ва БААнинг ҳеч ким танимайдиган клублари билан назорат ўйинлари ўтказилди, холос. Бу борада шахсий фикрингиз қандай?

- Тўғри, БАА ва Уммон мамлакатларининг қуйи лига клублари билан назорат ўйинлари ўтказиш билан чекландик. Лекин бу жамоаларни кучсиз, деб бўлмасди. Ҳар икки клуб яхши тайёргарликка эга экан, таркибларида кучли легионерлар ҳам тўп суришди. Табиийки, биз учун ўртоқлик ўйинлари сув ва ҳаводек зарур эди. Бироқ ўша пайт БААда ички чемпионат ўйинлари давом этаётгани боис кучли клублар билан назорат учрашувлари ташкил этишнинг иложи топилмади, чоғи. Шунинг учун ҳам бош­қа вариантлар излашга тўғри келди, чамамда.

- Қитъа биринчилигида терма жамоамиз асосини Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган ёшлар ташкил қилишди. Кичик мундиалда Аҳмаджон Мусаев ва Алексей Евстафеев қўл остида ўйнагандинглар. Уммонда эса жамоага Шуҳрат Мақсудов устозлик қилди. Бош мураббий алмашиши билан жамоа ўйин услубида қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Айтарли катта ўзгариш бўлмади. Ҳужумкор футбол йўлга қўйиляпти. Ўтказилган 2та ўртоқлик ўйини, шунингдек, гуруҳ босқичидаги 3та учрашувда ҳам тўпни биз назорат қилдик, жуда кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Аммо ҳужумларни якунлаш бўйича муаммолар кўзга ташланиб қолди. Гуруҳдан чиқолмаганимизга шу омил сабаб бўлди. Терма жамоамиз жойлашган гуруҳ аввал бошдан кучли, дея эътироф этилганди. Якунда бу ўз исботини топди. Гуруҳдошларимиз Саудия Арабистони ва Ироқ термаларининг финалга қадар етиб боришгани фикримга асосдир. Умуман, охир-оқибат ироқликлар ҳақли равишда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Афсуски, Туркиядаги ЖЧ чорак финалида Францияга қарши учрашувда қизил карточка олганим менга панд берди. Шу туфайли ўйинларни ўтказиб юбордим. Тўғриси, ЖЧдаги карточкалар Осиё чемпионатига ҳам таъсир қилишини билмаган эканман. Булар бошқа-бошқа мусобақалар, деб ўйлагандим. Лекин биз ҳам бемалол Осиё чемпиони бўлишимиз мумкин эди. Деярли барча футболчилар олий лиганинг етакчи клубларидан таклиф этилган ва каттагина тажриба тўплашганди. Қолаверса, бир қатор йигитлар ўтган йили миллий терма жамоамизда ҳам ўз дебютларини нишонлашди, ахир.

- Энди сизларни олдинда ҳақиқий синов кутиб турибди. Бу жамоа Рио Олимпиадасига бериладиган йўлланмалар учун кураш олиб боради. Демак, таркибдан жой олиш учун кураш, рақобат ҳам авжига чиқади...

- Уммондаги қитъа чемпионати бизга сабоқ бўлмоғи лозим. Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир чизиқда рақобат жуда кучли бўлиши муқаррар. Мана, таркибда Хитой чемпионатида яхшигина тажриба орттириб келган Кримец бор. Егор ўз клуби таркибида ОЧЛ ўйинларида ҳам ўз маҳоратини оширди. Шунингдек, Бобур Йўлдошев ҳам ўз позициясида ишончли ўйин намойиш этяпти. Хуллас, ҳеч кимга таркибдан жой кафолатланган эмас. Хусусан, менга ҳам.

- Келинг, энди клуб мавзусида ҳам гаплашсак. Сиз «Пахтакор» аъзоси ҳисобланасиз. Яқинда жамоада энди бош мураббий бўлмаслиги, барча ишларни клуб менежери амалга ошириши ва бор масъулият, жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу янгиликка шахсан сиз қандай муносабатдасиз?

- Тўғрисини айтсам, янгиликни эшитиб, унчалик ажабланмадим. Зеро, «Пахтакор» умуман ўзгача жамоа. Клуб раҳбарлари ҳар бир нарсани етти ўлчаб, бир кесишади. Демак, улар тўғри қарор қабул қилишган. Футболчи бу нарсаларни муҳокама қилмаслиги, аксинча, ўз вазифаси ва мажбуриятини сидқидилдан бажариши керак. Клуб раҳбарлари жамоага зарар етказадиган ишга асло қўл уришмайди, ахир. Қисқаси, бу ҳақда гапиришимга ҳожат йўқ. Менинг ишим - майдонга тушиб, жамоага имкон қадар ёрдам бериш.

- Умуман, янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Жуда кўп нарсани. Биринчидан, яхши жамоа таркибида ўйнашни ният қиляпман. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, дўстларим каби миллий терма жамоадан чорлов олишни истайман. Бунинг учун тинмай меҳнат қилишим кераклигини яхши тушунаман. Агарда мунтазам майдонга тушиб турсам, миллий жамоа мураббийлари эътиборига тушаман, деб ўйлайман.

- Янги мавсумда яхши жамоа таркибида ўйнаш нияти - буни қандай тушуниш керак? Нима, клубни ўзгартиришни ўйлаяпсизми?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳаммаси клуб раҳбариятига боғлиқ. - «Пахтакор» сизни яна ижарага бериши мумкинми? - Бир нима дейишим қийин. Бу масалани клуб раҳбарлари ҳал қилишади. - Ўзингизга қолса, мавсумни «Пахтакор» сафида ўтказармидингиз?

- Ҳа, ҳар бир футболчининг орзуси «Пахтакор»дек шонли тарихга эга жамоада тўп тепиш бўлса керак. Мен ҳам шундай жамоа аъзоси эканлигимдан фахрланаман. Лекин ҳозирги ёшимда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим лозимлигини ҳам унутмайман.

- Мухлислар 2014 йилги футбол мавсумида «Пахтакор»дан улкан ғалабаларни кутишяпти. Сизнингча, янги мавсумда жамоа совринли ўринлар учун курашишга қодирми?

- Бунга шак-шубҳа йўқ. «Пахтакор» нафақат Ўзбекистон, балки Осиёнинг ҳам энг ёш таркибга эга жамоаси ҳисобланади. Агар ўтган йилги таркиб сақлаб қолинса, «Пахтакор» бемалол чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўтган йили биринчи даврада кераксиз вазиятларда қимматли очколарни бой бериб қўйдик. Иккинчи даврада эса жамоа жуда яхши ўйин намойиш этди. Айтайлик, меҳмонда «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари мағлуб этилди. Агар биринчи даврада ҳам худди шундай ўйин кўрсатилганида, ҳозир ОЧЛ ўйинларига тайёргарлик кўраётган бўлармидик? Энди бунга етарлича сабаблар ҳам бор. Туркиядаги жаҳон чемпионати сабаб «Пахтакор» таркибининг деярли 50 фоизи терма жамоа ихтиёрида бўлди. Бу эса клуб ўйинига салбий таъсир ўтказмай қолмади. Ўйлайманки, янги мавсумда мухлисларни ўз ўйинларимиз билан хушнуд эта оламиз.

- Тоҳир, ўз позициянгиз бўйича қайси футболчиларга ҳавас қиласиз ва улардан нималарни ўрганишга интиласиз?

- Болаликдан мухлислик қиладиган жамоам - бу «Барселона». Шу клуб қанот ҳимоячиси Дани Алвешнинг ўйинларини қолдирмай кузатиб бораман. Бразилиялик ўз қанотида жамоа ҳужумига мунтазам қўшилиб туради. Доимо айнан шу жиҳатини ўзлаштириб олишга интилиб келганман.

- Ўзингизни бироз қўполроқ ҳимоячилар сафига қўшасизми? Чунки клубда ҳам, терма жамоада ҳам тез-тез сариқ карточка олиб турасиз.

- Очиғи, бу борада тайинли бир гап айтолмайман. Ўйинимни кузатиб борадиган мутахассислар, мухлислар қандай тоифадаги ҳимоячи эканлигимни яхшироқ билишса керак. Ўзи статистикага эътибор қаратадиган бўлсангиз, барча чизиқ вакиллари орасида энг кўп огоҳлантиришни ҳимоячилар олишади. Бу табиий ҳолат. Рақиб ҳужумини бартараф этишда ҳамиша ҳам қоида доирасида ҳаракатланиш қийин. Кейин бошқа ҳеч бир жамоавий спорт турида футболчалик кўп тўқнашувлар кузатилмайди. Яна бир гап: дейлик, ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасидаги тўқнашувда ҳакамлар кўпинча биринчи томонни айбдор кўришади. Тўғри, ҳимоячи табиатан сал «қаттиқ»роқ ўйнайди. Ахир рақибга «юмшоқ» пешвоз чиқсангиз, у сизни бемалол алдаб ўтади. Шахсий фикримча, ҳимоячининг қаттиққўлроқ бўлгани маъқул. Нозик ҳаракатлар эса ҳужумчиларга ярашади.

- Фаолиятингиз давомида сиз учун энг қадрли ҳисобланган мураббий ким?

- Ҳар бир футболчининг болаликда шу спорт турини танлашига сабабчи бўлган инсонлар бор. Менга миллионлар ўйинининг илк сабоқларини Нодир ака Халилов берган. Фурсатдан фойдаланиб, биринчи устозимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳозирги даражага етишишимда шу кишининг хизматлари катта. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида дунёга келганман. Футболга дадам олиб борганлар. Туманимиздаги спорт мактабида таҳсил олганман. Оиламизда бош­қа футболчи йўқ. Демак, мен илк вакилман. Футболга нисбатан кучли қизиқишим яшил майдонга етаклади. Умуман, тақдиримдан сира нолимайман.

- «Пахтакор» собиқ бош мураббийи Мурод Исмоиловнинг «Нефт­чи»га ўтганига муносабатингиз қандай?

- Мурод ака кучли мутахассис. Ўзи «Пахтакор»да оддий мураббийлар ишлашмайди. Ўйлайманки, Мурод ака Фарғонада нималарга қодирлигини исботлайди. Айтганча, мабодо «Пахтакор» раҳбарияти бу йил хизматларимга эҳтиёж сезмайдиган бўлса, айнан Исмоилов қўл остидаги жамоада ўйнашни хоҳлардим.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:46, 14.02.2014. Ўқилди: 4756 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.