Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 13.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Андижон
      • 13.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Машъал
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Андижон 2-1 Сурхон
11-тур Насаф 1-0 ОКМК
11-тур Нефтчи 4-0 Шўртан
11-тур Сўғдиёна 1-1 Бухоро
11-тур Навбаҳор 3-0 Қўқон-1912
11-тур Пахтакор 2-1 Хоразм
11-тур Динамо 3-2 Қизилқум
11-тур Машъал 1-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

13/06 20:00 Бухоро - Андижон
13/06 20:00 Қўқон-1912 - Машъал
14/06 20:00 ОКМК - Шўртан
14/06 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
14/06 20:00 Қизилқум - Сўғдиёна
15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Штутгарт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Боруссия Дортмунд".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Майнц 05".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Санкт-Паули".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хоффенхайм".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "РБ Лейпциг".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Боруссия Дортмунд".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Майнц 05".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Санкт-Паули".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хоффенхайм".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "РБ Лейпциг".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.06.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      09:55 Д/ф "Олег Григорьев. Народный чемпион".
      10:55 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      13:10 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      14:35 "Непобедимый".
      15:05 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
      17:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:50 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      19:40 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      20:05 "Лучшие из лучших".
      20:35 "Страна спортивная".
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1. Прямая трансляция.
      22:30 "Страна спортивная".
      22:45 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды.
      00:55 "Непобедимый".
      01:25 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
      03:40 "География спорта". Москва.
      04:10 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Команды.
      08:00 Смешанные единоборства. АСА 107 "Grand Power" в Сочи, Россия. Александр Емельяненко против Магомеда Исмаилова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 Д/ф "Олег Григорьев. Народный чемпион".
      12:40  Х/ф "Команда мечты".
      14:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      14:55 Новости.
      15:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 "Век нашего спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 112" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      03:55 Баскетбол. "Заполярный матч звёзд" в Норильске, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      07:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      13:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 4 эп.
      13:15 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2004 в Афинах.
      16:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6. Прямая трансляция.
      20:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      22:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      22:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 5 эп.
      23:00 Пауэрлифтинг. Чемпионат мира по классическому троеборью в Хемнице, Германия. Женщины. До 69 кг; Мужчины. До 93 кг.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      03:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      04:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нимани эксанг...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
ЎФФ расмий сайти ЙЎҚ бўлган нечта федерациядан бири экан-а?!

Бу ўринда гап қандай «пухталик» ҳақида кетаётганини тушуниш қийин. Чунки Ўзбекистон футбол федерацияси сайтида мажлис ҳақида чиққан хабарда терма жамоалар тайёргарлиги янада кучайтирилиши айтилган бўлса-да, бу борада иш айнан қайси жабҳаларда олиб борилиши хусусида ҳеч қандай гап йўқ эди. Олиб борилган суриштирув ишлари (яқинлар, танишлар, расмий ва норасмий шахслар билан суҳбатлар) ҳам ҳеч қандай натижа келтирмади. Хуллас, ТЖМнинг терма жамоалар тайёргарлигида қандай «пухталаш» ишлари олиб бориши ҳозирча сир бўлиб турибди. Аммо бизнинг ихтиёримизда шу мажлисга қадар терма жамоаларнинг тайёргарлигида қандай ишлар олиб борилиши белгилангани ҳақидаги маълумотлар бор. Ҳозирча шу билан танишиб чиқсак бўлади.

МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги йилда муҳим мусобақага тайёргарлик кўради. Миржалол Қосимов шогирдлари 2015 йилнинг январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этишлари лозим. Мусобақа йўлланмаси муддатидан олдин қўлга киритилган. Энди йил давомида Осиё кубогига кучли тайёргарлик кўриш талаб қилинади. Агарда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа қитъа биринчилигида камида 4 йил олдинги натижани такрорламаса, шундоқ ҳам кам бўлмаган танқидлар ёмғири яна-да кучайиши турган гап. Аммо ҳозирча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тайёргарлик режаси унчалик ҳам умидбахш эмас. «Терма жамоалар маркази» томонидан тузилган режада аниқ гапдан но-аниғи кўп, десам, ҳайрон қолмасангиз керак. Чунки ТЖМнинг иш «принципи»га ҳаммамиз ҳам ўрганиб қолдик, ҳисоб. Шу сабабли ортиқча гапга ўрин қолдирмасдан, миллий терма жамоа йил давомида нималар билан машғул бўлишини кўриб чиқсак.

Ўзбекистон терма жамоасининг 27 февраль санаси ўқув-машғулотлар йиғини бошлаши кўзда тутилган. Йиғин 4 мартга қадар давом этиши ва 5-санада БАА термасига қарши ўтказиладиган ўйин билан якунланиши лозим. Яхши биласиз, ушбу учрашув Осиё кубоги саралаш мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Гарчи Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу мусобақага йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритган бўлсалар-да, барибир, ўйиннинг аҳамияти катталигини айтишга ҳожат йўқ. Шундоқ ҳам буни яхши тушуниб турибсиз. Аммо афтидан, ТЖМдагилар буни унчалик тушунмаяптилар, чоғи. Чунки хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг (кўпроқ ишонсангиз керак), ҳозирга қадар ҳам мана шу йиғин давомида қайси жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши аниқ эмас. Ҳар ҳолда, матбуотда ҳозирча бундай хабар чиқмади. Шундай экан, кўп эҳтимол билан бу ўртоқлик учрашуви ҳам «Локомотив» ёки «Бунёдкор»га қарши кечиши мумкин. Биламан, сиз бу гапдан ҳайратга тушмадингиз - ўрганиб қолгансиз, ахир.

Аммо бу билан ТЖМ режасидаги ноаниқликлар тугаб қолмайди. Миллий терма жамоанинг июнь ва июль ойларида ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган. Бироқ таассуфки, бу учрашувларнинг қайси жамоага қарши ўтказилиши тугул, аниқ санаси ҳам ҳозирча номаълум. Агар охирги бир хафтада нималардир ўзгармаган бўлса, ёзда ўтадиган йиғинлар ҳам та-йинли ўртоқлик учрашувисиз кечиши кутилмоқда...

Сентябрь ва октябрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик ўйин­ларининг эса фақат муддати аниқ. Терма жамоанинг 1-9 сентябрь ва 6-14 октябрь саналарида бир йўла 4та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштириб олинган. Аммо ўзингиз ҳам фаҳмлаб турганингиздек, бу ўйинлардаги рақиблар яна аниқ эмас. Шунингдек, 10-18 ноябрь кунларида ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари қисмати ҳам шунақа.  Ўзбекистон миллий терма жамоаси йилни декабрь ойида ўтказиладиган йиғин билан якунлайди. Миржалол Қосимов шогирдларининг БААга йўл олишлари кутилмоқда. Австралияда ўтадиган Осиё кубоги олдидан бу йиғин сўнгги тайёргарлик вазифасини бажариб бериши лозим. Бу йиғин доирасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар ҳам ҳозирча «сирли тулпор» бўлиб турибди. Ҳар ҳолда, у ерда «Бунёдкор» ва «Локомотив»га қарши майдонга тушилмаса керак. Аммо уларнинг ўрнини боса оладиган бошқа клуб топса бўлади. Яхши биласиз, одатда Амирликларда йиғин ўтказадиган жамоаларимиз БАА чемпионати иштирокчилари билан (майли қуйи лига вакили бўлса ҳам) ўртоқлик учрашуви ўтказиб турадилар. Мабодо «қалдирғочлар» ёки «темирйўлчилар» ўша вақт БААда йиғин ўтказиб қолмасалар, эҳтимол, миллий жамоа БАА клубларидан бири билан куч синашиш «бахтига мушарраф» бўлиши мумкин...

ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ

Ёшлар терма жамоасидаги вазият эса анча яхши. Тан олиш керак, «Терма жамоалар маркази» ҳар доим ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари учун керакли шароит яратиб берган. Бу сафар ҳам истисно бўлмайди - ТЖМ ёшларни мавҳумлик аро ташлаб қўймаган. Шу вақтга қадар бўлиб келгани сингари ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари тайёргарлик режаси анча пухта ишланган. Аслида мухлислар бунга кўникиб ҳам қолдилар. Бизда миллий жамоадан фарқли ўлароқ, ёшлар ва ўсмирлар термаларига эътибор кучлироқ.

Шунга монанд 1993 йилда туғилган футболчилардан тузилган ёшлар терма жамоаси учун ҳам 2014 йил анча унумли келиши кутилмоқда. Яқин келажакда олимпия термаси мақомини олиши кутилаётган Шуҳрат Мақсудов жамоаси 2014 йилни февраль ойида Тошкентда ўтказиладиган йиғин билан бошлайди. Аммо ёмон томони - ҳозирга қадар ҳам йиғин қачон бўлиши ва қайси жамоаларга қарши назорат учрашувлари ўтказилиши аниқ эмас. Балки аниқ бўлиб улгургандир, бироқ ҳозирча матбуотда бу борада хабар чиқмади. Алоҳида таъкидлаш керак, шу билан ёшлар терма жамоаси учун мавҳумлик деярли якунига етади. Ҳа, ёшлар футболига бўлган кучли эътибор сақланиб турибди. Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги жамоанинг март ойида ҳам Тошкентда йиғин ўтказиши кўзда тутилган. Бу йиғин давомида футболчиларимизнинг Жанубий Корея, Япония ва Хитой ёшлар терма жамоаларидан бирига қарши назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштириб қўйилган. Умид қиламизки, ТЖМнинг бу режаси режалигича қолиб кетмайди ва шу 3та жамоадан бири Тошкентга албатта, келади.

Шундан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси апрель ойида Испания сари йўл олади. Вакилларимизнинг Пиреней ярим оролида ўқув-машғулотлар йиғини ўтказишлари кўзда тутилган. Шуҳрат Мақсудов бу йиғин давомида янги футболчиларни кўздан кечириш ва таркибни шакллантириб олиши мумкин. Бироқ бу йиғин давомида ҳам қайси жамоа билан назорат учрашуви ўтказилиши маълум эмас. Балки Испания термаси бўлар, ким билади дейсиз...?

Май ойида ҳам олимпия терма жамоасини қизиқарли сафар кутиб турибди. Футболчиларимиз Украинага, Лобановский хотира турнирига таклиф этилганлар. Ёдингизда бўлса, 2 йил муқаддам бўлиб ўтган мусобақада Вадим Абрамов бошчилигидаги олимпиячилар қатнашишган ва унда ғолиб чиқиб, барчани ҳайратга солгандилар. Умид қиламизки, Шуҳрат Мақсудов ҳам бу ишни такрорлай олади. Роса ўхшамаса, олимпиячиларимиз ўйин услубини шакллантириб олишга муваффақ бўлар. Испания йиғинидан сўнг таркиб анча оптимал кўриниш олса, Лобановский хотира турнири турли тактик услубларни синаб олишда қўл келиши турган гап.

Агарда олимпиячиларимиз бунга муваффақ бўлолмасалар, 15 ва 25 июнь саналари Хитойга қарши ўтказиладиган 2та ўртоқлик учрашуви орқали кўзланган мақсадга эришишлари мумкин. Бу борада фақат битта ноаниқлик бор - Ўзбекистон олимпия жамоаси Хитойга борадими ёки хитойликлар юртимизга келишади - шунисини билмаймиз. Балки бир ўйин меҳмонда, иккинчиси эса Ўзбекистонда ўтказилар... Бунисига энди фақат ТЖМдагилар аниқлик киритишлари мумкин. Биз бу борада аниқ гап айтишдан тийилишни маъқул кўрамиз.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун кичик синов 17-31 июль кунлари бўлиб ўтади. Мана шу муддат ичида Шуҳрат Мақсудов шогирдлари келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар. Агарда (охирги натижалардан келиб чиқиб, «Агарда», деб туришга мажбурмиз) олимпиячиларимиз Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритсалар, 2015 йили бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигида қатнашиш шарафига мушарраф бўладилар. Бу мусобақанинг ўзбек футболи учун аҳамияти қай даражада эканлигини яхши биласиз - айнан шу қитъа биринчилигида Олимпиада йўлланмаси учун кураш боради. Айтинг, айтинг, бу сафар олимпиячиларимиз Уммонда кўрсатган «ҳунарлари»ни такрорлаб қолмасинлар...

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси август ойида ҳам ўқув-машғулотлар йиғини ўтказиши кўзда тутилган. Бу йиғин қаерда, қачон ташкилланиши ва қандай рақибларга қарши назорат учрашувлари ўтказилиши маълум эмас. Фақат бир нарса аниқки, йиғин сентябрда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун сўнгги тайёргарлик жараёни бўлиб қолиши кутилмоқда.

ХУЛОСА

Биз юқорида икки терма жамоанинг тайёргарлик режаси билан танишиб чиқдик. Улар орасидаги фарқ­ни кўриш учун лупа ёки кўзойнак шарт эмас - ҳаммаси «кўрга ҳасса»дек кўриниб турибди. Шу вақтга қадар ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари тайёргарлик жараёнига жуда катта эътибор қаратиб келинди. Натижани ўзингиз кўриб турибсиз. Аксинча, ҳали шу вақтда қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида бирорта ҳам тайинли ўртоқлик ўйини кўрмадик. Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб айтсак, ҳали-бери кўрмасак ҳам керак.

Мўл ҳосил олиш учун кўчат ўтқазишнинг ўзи етарли бўлмайди, унга парвариш ҳам керак. Барчамиз буни теран тушуниб турибмиз, фақат... Ахир «Нимани эксанг, шуни ўрасан», дейдилар-ку...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:13, 18.02.2014. Ўқилди: 6070 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 9
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Бунёдкор Луис Качорри 5
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
7 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Насаф Ҳусайн Норчаев 4
10 Қизилқум Ален Машович 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.