«Навбаҳор» сафига Бахтиёр Ёқубов қўшилди
Бир неча йил давомида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи Бахтиёр Ёқубов навбатдаги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказиши мумкин.
Янги мавсумга тайёргарликни Фарғонада бошлаган футболчи олдинги ҳафтада “Нефтчи”ни тарк этгач, “Бухоро” йиғинига қўшилганди. Бир неча кун бухороликлар билан бирга шуғулланган Ёқубов айни пайтда наманганликлар сафида шуғулланмоқда. 1984 йилнинг 13 сентябрида туғилган ярим ҳимоячи 2013 йилги чемпионатда “Нефтчи” сафида 18 та ўйинда майдонга тушганди.
Шунингдек, биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоасидан ҳужумчи Искандар Алимбоев (24.10.1985) ҳам «Навбаҳор»да кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида мавсумлар оралиғида жамоага жалб этилган ҳимоячи Азизбек Ғуломхўжаевни “Навбаҳор” лагерини тарк этганлигини эътироф этиш жоиз.
Эртага «Навбаҳор» пойтахтдаги навбатдаги назорат учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Ўйин “Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Жиззахликларга қарши учрашув якунлангач, футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, 22 февралдан “Навбаҳор” тайёргарликнинг навбатдаги қисмини яна Тошкентда давом эттиради.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:28, 18.02.2014. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар