Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Теннис. Истомин Дубайда яна Жоковичга рўбарў бўлади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннис устаси Денис Истомин Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида  ўтказиладиган АТР Dubai Duty Free Tennis Championships мусобақаларининг илк учрашувида дунёнинг иккинчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковичга қарши ўйнайдиган бўлди.

Умумий соврин жамғармаси $2,359,935 дан иборат Дубай турнирининг биринчи рақамли теннисчиси Жокович ушбу мусобақаларнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Дунёнинг 43-ракеткаси Истомин шу кунгача Жоковичга қарши тўрт маротаба кортга чиқиб (2010 йилда Австралия очиқ чемпионати иккинчи босқичи, 2011 йилда Майамидаги турнирнинг иккинчи босқичи, 2013 йилда Монреалдаги турнирнинг учинчи босқичи, 2014 йилда Австралия очиқ чемпионати учинчи босқичи),  уларнинг барчасида мағлубиятга учраган. Бу учрашувлардаги Истоминнинг энг яхши кўрсаткичи ҳозирча Монреалда ютилган сет бўлиб турибди.

Шунга қарамай, Жокович Австралиядаги охирги учрашувдан кейин Истоминни «ўта кучли рақиб ва юқори маҳоратли теннисчи» сифатида баҳолади. «У катта истеъдод эгаси, коптокка зарбаларни яхши беради ва ҳар қандай кортда бирдек ўйнай олади. Мен ажойиб ўйинни кўрсатдим, аммо  ғалабага осонликча эришолмадим. Чунки Истомин қаттиқ қаршилик кўрсатиб, бор кучим билан ўйнашга  мажбур этди», — тан олди Новак Жокович.

Ўз ўрнида Истомин кейинги сафар Жоковичга қарши бутунлай бошқача ўйин намойиш этишини маълум қилди. «Бу баҳс етарли ишламаганлигимни, янада яхшироқ ишлайверишим кераклигини кўрсатди. Ўйлайманки, кейинги сафар унга бошқача ўйинни кўрсата оламан», - деб ҳисоблайди Истомин.

Манба: www.12news.uz
Киритилди: 10:53, 23.02.2014. Ўқилди: 3546 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик