Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Шамсиддинов: «Ашурматовнинг таклифига кўра «Навбаҳор»га ўтдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Навбаҳор" ҳам олий лиганинг бошқа клублари қатори таркибига кўплаб футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда. Яқинда наманганликлар сафига ўтган мавсумни "Гулистон"да ўтказган ҳимоячи Тоҳир Шамсиддинов ҳам қўшилди. Наманган футболи тарбияланувчиси фаолияти давомида "Гулистон"дан ташқари "Пахтакор", "Сўғдиёна" клубларида тўп сурганди. Навбатдаги мавсумда Шамсиддинов ўзи туғилган вилоятнинг бош жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Ҳимоячини "Навбаҳор"да тўп суриши ойдинлашгач, у билан суҳбатда бўлдик.

— Тоҳир, "Навбаҳор" сафига қай тарзда қўшилдингиз?
— "Навбаҳор" жамоасига бош мураббий Бахтиёр Ашурматов таклиф қилди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили айнан Ашурматов "Гулистон"га чақирганди. Эндиликда, "Навбаҳор"га ҳам таклиф қилди. Айтишим керакки, Бахтиёр ака катта ишонч билдирди ва янги жамоасида бирга фаолият олиб боришимни истади. Шу боис ҳам жамоа йиғинига қўшилдим.

— Жамоада қолишингиз аниқ бўлиб улгурдими?
— Ҳа, бу йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилишим аниқ бўлиб улгурди. Бу ерга ижара асосида ўтдим. Янги жамоа сафида ўзимни ҳар тарафлама кўрсатишга ҳаракат қиламан.

— Бу жамоада Сизни қандай кутиб олишди?
— Жамоада муносиб тарзда кутиб олишди. Бу ердаги муҳит ажойиб. Қолаверса, таркибдаги кўпчилик футболчилар билан аввалдан таниш эканлигим сабабли, ўзаро тил топишиб кетишимизда ҳеч қандай қийинчиликлар юзага келмади.

— Жамоанинг пойтахтда ўтказган навбатдаги йиғини тугади. Мазкур йиғин хусусида фикрингиз қандай?
— Йиғин жуда яхши бўлиб ўтди. Жамоа сафига кечроқ қўшилган бўлсам-да, жамоанинг қатор назорат-синов учрашувларида майдонга тушдим. Қолаверса, жамоамиз ПФЛ кубогида ҳам тўп сурди. Хуллас, йиғин кўнгилдагидек ўтди. Жамоа мураббийлар штаби қатор ўйинчиларни синовдан ўтказиб, маъқул келганларни таркибда олиб қолишга ҳаракат қилишди.

— "Навбаҳор"дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклифлар тушганмиди?
— "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоаларидан ҳам таклиф тушганди. Аммо, Бахтиёр аканинг ўзи "Навбаҳор"га чақирганлиги боис, бошқалардан бўлган таклифга эътибор қаратмадим. Қолаверса, ўзим туғилиб ўсган она шаҳрим жамоасида ўйнашни кўпроқ истадим. Чунки, шу кунгача фаолиятимни бошқа вилоятларнинг клубларида ўтказганлигим сабабли, Наманганда тўп суриш насиб қилмаганди. Шундай имконият туғилган эди, бундан оқилона фойдаланишга қарор қилдим. 

— Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишлисиз? Айтингчи, "шерлар" билан тузган шартномангиз муддати қачон тугайди?
— Насиб қилса, 2016 йилда "Пахтакор" билан тузилган шартнома муддати ўз кучини йўқотади. Ҳозирча "Навбаҳор"да ижара асосида ўйнаб тураман.

— Тажрибали ҳимоячи бўлишингизга қарамай, "Пахтакор"нинг асосий жамоасида ўйнаб кета олмаяпсиз.
— Дарҳақиқат, "Пахтакор"да ўз ўйинимни топа олмаяпман. Буни таркибдаги юзага келган рақобатни юқори эканлиги билан изоҳлайман. "Пахтакор"да рақобат доим кучли бўлиб келган. Шу боис ҳам асосий таркибга қўшилишим қийин кечди. Лекин, "Навбаҳор"да ишончли тўп суриб, "шерлар"ни асосий таркибида ўйнайдиган даражада бўлиб қайтишни режалаштириб турибман.

— Она шаҳрингиз жамоасида тўп суриш бошқача бўлса керак?
— Албатта, буни ўзига яраша томонлари бор. Қолаверса, ўзига хос масъулиятни ҳам юклайди. Боя айтиб ўтганимдек, шу пайтгача Наманганда тўп сурмадим. Эндиликда бор куч ғайратимни сарфлаб, тўп сурмоқчиман. Барчага яхши маълумки, Наманганда футболни жуда севишади. Ўйингоҳга кўплаб мухлислар келишади. Уларни қаршисида ўйнаш барибир бошқача. Ўйлайманки, бу клубга бежизга келмаганлигимни намойиш қилишга астойдил ҳаракат қилмоқчиман.

— Аввалги мавсумда "Гулистон" сафида 15 та учрашувда майдонга тушгандингиз. Ўтган йили тўплаган тажрибангиз "Навбаҳор"да асқотиб қолишига ишонасизми?
— Чиндан ҳам аввалги мавсум мен учун яхши ўтди. "Гулис-тон"да ўйнаб, тажрибамни оширишга муваффақ бўлдим. 15 та учрашувда майдонга тушиб, олий лига ҳавосидан баҳра олишга эришдим. Бундай имкониятни айнан Ашурматов туҳфа этди. Эндиликда "Навбаҳор"да ҳам асосий таркибдан муқим жой олиш учун ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, ўтган йили тўплаган тажрибам асқотади.

— Нима деб ўйлайсиз, Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор"ни кучайтиришни уддасидан чиқадими?
— Ўйлайманки, буни Бахтиёр ака уддалай олади. Ашурматов жуда яхши мутахассис. Футболчилар билан қандай ишлаш кераклигини яхши билади. "Гулистон"да ҳам яхши иш олиб бораётганди. Аммо, клубда юзага келган молиявий муаммолар туфайли, натижаларимиз пасайиб кетганди. Бу йил янги мураббий қўл остида "Навбаҳор" ўзгача футбол намойиш қилишга қодир. Қолаверса, аввалги мавқеини тиклаб, мухлисларни қувонтиради деган умиддаман.

— Ўтган йилнинг ёзида Сиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Туркиядаги жаҳон чемпионатида тўп сургандингиз. Шундан сўнг, Россиянинг "Рубин" клуби қизиқиш билдирганлиги ҳақида айтилганди. Нимагадир, бу қизиқиш жиддий бўлиб чиқмади. Ўшанда ростдан ҳам "Рубин" жамоаси қизиқиш билдирганмиди?
— Тўғрисини айтсам, "Рубин" клубидан қизиқиш бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай гап айтилмаганди. Шу сабабли таклиф ҳам бўлмаган. Акс ҳолда бу ҳақда ОАВ вакилларига айтган бўлардим.

Манба: "Аср футболи" газетаси.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:51, 25.02.2014. Ўқилди: 3791 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик